project.gov.uz
11.11.2020
14
в) 5– графасида ушбу ҳисобот суткасида ортилган вагонлар (контейнерлар) миқдори кўрсатилади.
Бўш хусусий контейнерларни ташиш прогноз қилинган бўлса, 5–графада бўш хусусий
контейнерларнинг миқдори кўрсатилади;
г) вагонлар ва тонналарда ташишлар прогнози бажарилиши ҳисобини юритиш учун юкланган
юкларнинг тоннаси бўйича миқдори 6–графада кўрсатилади, юклар контейнерларда ташилганда
6–графа тўлдирилмайди;
д) ташувлар прогнозида назарда тутилган, тақдим этилган ва амалда юкланган жўнатувчи
маршрутлар миқдори 2, 4 ва 5–графаларда махраж кўринишида кўрсатилади.
е) 7–графада ташишлар прогнози бажарилмаганлиги сабаблари кўрсатилади.
Юк жўнатувчи томонидан юк ортишни ёзма равишда рад этиш тақдим этилганда, ушбу графада
“_____ вагонга юк ортиш рад этилди” мазмундаги белги қўйилади ва рад этиш санаси
кўрсатилади. Юк ортишни рад этиш тўғрисидаги аризада юк жўнатувчи рад этаётган вагонлар,
тонналар миқдори ҳамда ортиш рад этилишига тааллуқли бўлган давр кўрсатилиши лозим. Юк
жўнатувчининг ортишни рад этиш тўғрисидаги аризаси ҳисобга олиш карточкасига илова
қилинади.
Баъзи суткада бир вақтнинг ўзида темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) ва юк жўнатувчи
айби билан вагонлар тўлиқ юкланмасдан қолса, ушбу графада юкланмаган вагонлар сабабларидан
ташқари темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) айби билан ва юк жўнатувчи айби билан
юкланмаган вагонлар сони алоҳида мос равишда кўрсатилади;
ж) ҳисобга олиш карточкасининг 8 ва 9–графалари мос равишда темир йўл станциясининг
ваколатли ишчиси ва юк жўнатувчининг вакили томонидан имзоланади.
41. Декада бўйича ташишлар прогнози бажарилиши натижалари қуйидаги тартибда аниқланади:
ҳисобга олиш карточкасининг 2–графаси бўйича декада учун прогноз қилинган вагонлар
(контейнерлар, жумладан бўш хусусий) сони, 4–графаси бўйича тақдим этилган вагонлар
(контейнерлар) сони, 5–графаси бўйича амалда юкланган вагонлар (контейнерлар, жумладан бўш
хусусий) сони ҳисобланади;
ҳисобга олиш карточкасининг 3 ва 6–графалари бўйича вагонлар ва тонналарда прогноз қилинган
юклар юзасидан якунлар чиқарилади;
ҳисобга олиш карточкасининг 2 ва 5–графалари бўйича ҳисобланган суммаларни таққослаш йўли
билан декадада юк ортишнинг прогноз қилинган меъёри бажарилиши вагонларда, 3 ва 6–графалар
бўйича эса мос равишда тонналарда аниқланади.
42. Декада прогнози бажарилмаган ҳолларда темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) айби
билан юкланмаган вагонлар (контейнерлар) миқдори ҳисобга олиш карточкасининг 2–графаси
бўйича ҳисобланган суммадан 4–графа бўйича декада учун ҳисобланган суммани айириш орқали
аниқланади. Ушбу тафовутдан юк жўнатувчи айби билан тақдим этилмаган (юк ортишни рад
этиш, буюртма йўқлиги, юк ортиш фронтининг меъёридан ортиқ туриб қолган вагонлар билан
бандлиги, юкларнинг йўқлиги ва бошқа сабаблар туфайли вагонларни тақдим этмаслик) вагонлар
миқдори айрилади.
Темир йўлни (инфратузилма эгасини, ташувчини) прогноз бажарилмаганлиги туфайли
жавобгарликдан озод этадиган, Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставида кўрсатилган
ҳолатлар ўрин олганда, ушбу сабаб туфайли тақдим этилмаган вагонлар сони ҳам юқорида
кўрсатилган тафовутдан айирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |