Технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

Экинни парвариш қилиш.
Эртаги картошка одатда 20—25 кундан кейин 
кўкариб чиқади Бу вақт ичида экинни бегона ўт босиб кетади, баҳорги 
ѐғингарчиликлар туфайли тупроқ зичлашиб қатқалоқлашади. Натижада энди уна 


107 
бошлаган уруғлик туганак ѐтган тупроқнинг ҳаво ва иссиқлик режими ѐмонлашади. 
Бунга йўл қўймаслик учун эртаги картошканинг биринчи ва асосий парвариши униб 
чиққунгача ерни 1—2 марта бороналаш ҳисобланади. 
Картошка БС-2, БСН-4 маркали тўрсимон бороналар ѐки зиг-заг борона 
ѐрдамида кўндалангига ишланади. Бу билан тупроқнинг ҳаво ва сув режими 
яхшиланади, майсаларнинг қийғос униб чиқиши учун қулай шароит таъминланади, 
қатқалоқ ва бегона ўсимликлар анча йўқотилади. 
Майсалар униб чиққунча қатор оралари тўрсимон борона осилган культиватор 
билан 1—2 марта ишлов берилса ҳам, ҳосил 12— 15 процентгача ошади. Бунда бир 
вақтинг ўзида экин қатор оралари ва эгатлар юмшатилиб, ѐппасига ишланади. 
Тўрсимон борона жуда енгил, унинг тишлари бир-бирига шарнир усулида 
бириктирилган бўлади. Шу боисдан бороналаѐтганда эгатни сира бузмайди, уруғлик 
ва уна бошлаган майсаларни шикастламайди, у эгат марзасини 5—7 сантиметр 
чуқурликда юмшатади. Эртаги картошка экилган ер 10—12 кундан кейин 
бороналанади ва культивация қилинади, кейинчалик бу иш яна 10—12 кундан кейин 
такрорланиши мумкин. Майсалар тўлиқ кўкариб чиққандан кейин бороналаш 
тўхтатилиб, қатор оралари биринчи марта 12—14 сантиметр чуқурликда, кейинги 
марталарида эса 14—16 сантиметр чуқурликда культивация қилинади. 
Картошка ҳосил тўплашга тўла киргунча, ҳар галги суғоришдан ѐки 
ѐғингарчиликдан сўнг, культивация қилиб турилади. 
Эртаги картошка етиштиришда гербицидлар фойдаланилмаган майдонларда 
экинни бегона ўтлардан тоза ҳолда сақлаш учун чопиқ қилиш ҳам зарур тадбир 
ҳисобланади. Картошкани чопиқ қилишнинг яна аҳамияти шундаки, тупроқ юмшаб, 
кўпроқ ҳосил тугиш учун қулай шароит туғилибгина қолмай, балки туганакларни 
ѐзги иссиқнинг зарарли таъсиридан ҳам сақлайди. Экин ўсув даврида ҳолатига ва 
навнинг тезпишарлигига қараб бир-икки марта чопиқ қилинади. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish