3-жадвал. Бўз тупроқларда сабзавот ва полиз
экинларига режалаштирилган ҳосилдорлик учун
солинадиган минерал ўғитлар меъѐри
Экин тури ва режалаштирилган
ҳосилдорлик, ц/га
Таъсир этувчи
модда килограмм
ҳисобида
Гект
арига
калий
азот
фосфор
1. Помидор, қалампир,
бойимжон:
300
400
500
200
250
300
150-190
190-240
240-300
75-
100
100-
130
120-
160
2. Эртаги ва ўртаги
карам:
250
300
150
180
80-110
100-130
50-70
60-80
59
350
210
110-150
70-90
3. Кечки карам:
300
400
500
200
250
300
110-150
140-190
180-240
75-
100
100-
130
120-
160
4. Бодринг:
150
200
250
150
200
250
80-110
110-150
140-190
50-70
70-90
75-
100
5. Бош пиѐз:
200
250
300
200
250
300
110-150
135-180
165-220
60-80
70-90
75-
100
6. Сабзи:
150
200
250
120
150
180
60-80
75-100
90-120
40-50
50-60
60-70
7. Қовун, тарвуз:
200
250
300
100
120
150
75-100
90-120
110-150
40-50
50-60
60-80
Бодрингга азот 20 %и, фосфорнинг 25 % суғориш эгатларини олишда экишгача
берилади. Азотнинг қолган қисми 3 марта: 2-3 чинбарг чиқарганда, гуллашда ва
ҳосил 2-3 марта йиғиштирилгач,озиқлантириб солинади.
Эртаги муддатларда ўғитлар ўсимлик илдизига яқин-роқ қилиб, кейинги
озиқлантиришлар эса ундан 20 см қочириб ўтқазилади.
Ўғитлашда қўлланиладиган машина ва техникалар.
Ерни шудгорлаш ва
экиш олди ишлашгача органик ва минерал ўғитлар солиш учун РОУ-5, РТО-4 гўнг
сепгичлар, минерал ўғитлар сепадиган РТТ-4, 1-РМГ-4, НРУ-0,5 маркали
сепгичлардан, ИСУ-4 маркали ўғит майдалагичлар, ПЭ-8А маркали юклагичли
эксковаторлардан фойдаланилади.
Экиш ва қатор ораларига ишлов вақтида ўғитлаш учун турли сеялка ва
кулбтиватор озиқлантиргичлар ишлатилади.
4-жадвал. Картошкага режалаштирилган ҳосилдорлик учун солинадиган
минерал ўғитлар меъѐри
№
Экин тури ва
режалаштирилган
ҳосилдорлик, ц/га
Таъсир этувчи модда, гектарига
килограмм ҳисобида
Азот
Фосфор
Калий
60
Бўз тупроқлар шароитида
1
.
Эртапишар
навлар: 150
175
200
150
175
200
85-110
120-150
135-180
60-70
75-100
95-125
2
.
Кечпишар навлар:
160
200
240
180
220
250
120-150
150-200
170-220
70-90
90-120
110-
150
Ўтлоқ-бўз тупроқлар шароитида:
3
.
Эртапишар
навлар: 150
175
200
120
150
175
90-120
120-150
130-175
50-60
70-90
80-100
4
.
Кечпишар навлар:
160
200
240
150
180
200
120-150
140-180
150-200
50-70
80-100
90-120
6.Сабзавот экинларини интенсив парваришлаш тадбирлари ва уларни
ўтказишда қўлланиладиган машиналар.
Сабзавот экинларини парваришлаш йўллари ниҳоятда турли-туман бўлиб,
ўсимликларнинг биологик хусусият-лари ва уларни етиштириш усулларига боғлиқ:
I. Қатқалоқ ва унга қарши курашиш.
Сабзавот экинлари эрта баҳорда ѐки
кеч кузда экилса ѐғинлар туфайли қатқалоқ пайдо бўлади. Натижада у вақтида
юмшатилмаса, тупроқ бетида ѐриқчалар ҳосил бўлиб, нам исроф бўлади.Картошка,
маккажўхори, горох каби уруғи чуқур экилган экинларни қатқалоқ босганда зиг-заг
ѐки тўрсимон (БС-2, БСО-4) бороналар билан ишланади. Агар уруғлар униб
чиқабошлаган бўлса, ўсимликларни кам шикастлаш учун бороналар ўрнига
ротацион мотигалар қўлланилгани мақсадга мувофиқ.
Сабзи, пиѐз каби майда уруғли ва юза экиладиган экинлар даласидаги қатқалоқ
суғориш, уруғ кўкариб қатор бўлган пайкалларда эса культивация қилиш, қатор ва
тўп атрофлари мотигалар билан юза юмшатиш йўли билан йўқотилади.
Қатқалоқ ҳосил бўлишининг олдини олишда экин экилгач, қатор устини
(пуштани) гўнг, ѐғоч қириндиси, плѐнкалар ѐрдамида мульчалаш истиқболли усул
ҳисобланади. Қатқалоқ туфайли ниҳоллар хато кўкарса ѐки кўчатлар нобуд бўлса,
ундирилган уруғ ва чиринди-тувакчаларда ўстирилган кўчатлар ўтқазилиб, тез
ундириб олишга ѐки етилтиришга эришилади.
2. Ягоналаш.
Бу парваришлашда энг масьулиятли ишлардан биридир.
Ягоналаш кечиктирилса, ўсимлик илдизмеваси ѐки пиѐзбошлари майда, кўримсиз,
шакли ўзгарган бўлиб, товар ҳосилдорлик кескин камаяди (4-расм).
Сабзавот экинлари 2-3 марта ягоналанади. Биринчи навбатда нимжон, касал
ўсимликлар юлиб ташланади. Экинлар кўпинча суғорилгандан кейин ягоналаниб,
ортиқча ниҳоллар илдизи билан cуғуриб ташланади.
Бунда қолдирилган
61
ўсимликларнинг майда илдизчалари доим шикастланади. Шунинг учун
шикастланган илдизлари секинлик билан тикланадиган (регенерацияланади)ган
қовоқдошлар оиласига мансуб экинлар ниҳоли илдиз бўғзига яқин жойдан чилпиш
тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |