Технологияси


Асосий сабзавот экинлар кўчатини етиштириш технологиясининг



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

 Асосий сабзавот экинлар кўчатини етиштириш технологиясининг 
хусусиятлари. 
Кўчатларни ўстириш технологияси фақат соғлом эмас, балки 
маҳсулдор, чиниққан, дала шароитига тайѐрланган бақувват кўчат-ларнинг 
олинишини таъминлаши керак. 
Парник-кўчатхоналарни тайѐрлаш.
Кўчат етишти-риш учун икки қисм яхши 
чириган гўнг ѐки чиринди ҳамда бир қисм даланинг унумдор тупроғи 
аралаштирилиб серунум тупроқ тайѐрланади. Парникларга 10-12 см қалинликда 
тупроқдан солинади. Плѐнкали иссиқхоналарда эса тупроқ 50% чиринди, 40 % дала 
тупроғи ва 10 % ѐғоч қириндиси қўшиб тайѐрланади. Яна ҳар 1м

тупроққа 300 г 
аммиак селитраси, 400 г қўш суперфосфат ва 400 г калий сульфати қўшилади. Шу 
тупроқдан иссиқхоналарга 7-10 см қалинликда солинади. Уруғ сепишдан олдин 
енгил бостириб суғорилади ва тупроқ текисланади.
Уруғларни экишга тайѐрлаш.
Уруғлар сифатига қараб саралаб олингач, 1 кун 
давомида 25-35
0
С, 3-3,5 соат эса 50-55
0
С да қиздирилади ѐки 1 кг уруққа 80 % ли 
ТМТД 6-8 г ѐки фентиурам -3-4 г ҳисобида дориланади. 
Экиш муддати ва усуллари. 
Эртаги карам уруғи 20-декабрдан 10 январгача; 
ўртагиси март ойи охири-апрелнинг бошларида; кечкиси май ойи охирларида; 
бойимжон-февралнинг иккинчи ярим-мартнинг бошида; бодринг уруғи эса 
мартнинг иккинчи ярмида экилади. 
Уруғлар қўлда сочиб ѐки ПРСМ-7, СОП-43, СТ-1,5 маркали қўл сеялкалари 
билан қаторлаб экилади. 
Экиш нормаси ва чуқурлиги.
Карам ва помидор уруғлари ҳар 1 га майдонга 
етарли кўчат олиш учун 350-400 г; бойимжон гектарига 600 г ва қалампир уруғи 
гектарига 800-1000 г миқдорида сарфланади. Уруғлар йириклигига қараб 0,5-1,0 см 
чуқурликда кўмилади.
Парваришлаш.
Уруғлар экилгач, юқори ҳароратли шароит помидор ва 
бодринг учун 25-30
0
ва карам учун 15-20
0
(вужудга келтириш учун, эртаги кўчат 
етиштиришда, парниклар усти ром билан ва кўчатхоналар эшиги ѐпиб қўйилади. 
Майсалар кўриниши билан парник кўчатхоналар 4-5 кунгача шамолатиб турилади, 
шу билан ҳарорат томатдошлар ва бодринг учун 10-15
0
гача, карам учун 6-8
0
гача 
пасайтирилади. Кўчатлар биринчи чинбарг чиқаргач 4х4, 5х5, 6х6, 7х7 см 


26 
схемаларда экин турига қараб пикировка қилинади. Сўнгра суғориш, ҳароратни 
керакли даражада сақлаб туриш ишлари олиб борилади. Помидор, қалампир, 
бойимжон ва бодринг кўчати учун кундузи 18-25
0
ва кечаси 10-15
0
, карам учун 12-
18
0
ва 8-10
0
ҳисобида ҳарорат талаб этилади. Пикировка қилингандан 8-10 кун ўтгач 
биринчи марта ва далага чиқаришга 8-10 кун қолганда иккинчи марта 
озиқлантирилади. Бунда карам кўчати учун 10 л сувга 15-20 г аммиак селитраси, 
томатдошлар учун эса 10-15 г селитра ва 30-40 г суперфосфат қўшилади. Зарур 
ҳолларда парниклар ўтоқ қилиниб, тупроқ қатқалоғи юмшатилади. Кўчатлар 
етиштириш учун қиш-баҳорда 50-60, ѐзда 35-45 кун талаб этилади.
Далага экишга тайѐр кўчат соғлом, яхши чиниқтирилган, катталиги бир хил, 
пояси тўғри, сўлиш белгиларисиз бўлиши шарт.. Кўчатнинг бўйи (илдиз бўғизидан 
барг учигача 20-25 см (камида 15 см), барглар сони карамда 5-7, помидорда 6-8, 
бодринг ва бошқа қовоқдошларда 3-5 та, поя йўғонлиги карамда 4-5, помидорда 6 
мм. Механик хусусияти қайишқоқ (эгилувчан), кўчат таркибида намлик 87-92% 
бўлади. Қалампир кўчатининг баландлиги 18-20 см, 8-9 барг, ердан чиқиб турган 
массаси 6-7 г, илдиз массаси 0,6-1,0 г, бойимжон кўчатининг баландлиги 18-20 см, 
барглари 5-6 та, ердан чиқиб турган қисми массаси 10-12 г, илдизи 0,6-1,0 грамм 
бўлиши керак..

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish