Муҳокама учун саволлар:
1. Мевачилик фани нималарни ўрганади.
2. Мевачиликнинг ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти қандай.
3. Кенг тарқалган мева экинларининг келиб чиқиш марказларини айтинг.
4. Биологик ва хўжалик белгиларига кўра мева экинлари қандай гуруҳларга
бўлинади.
5. Мева экинлари ботаник белгиларига кўра қанча оилага мансуб.
6. Уруғли, донакли, ѐнғоқ, субтропик, цитрус ва резавор меваларга мансуб мева
экинлари турларини кўрсатинг.
162
13-лекция. МЕВА ЭКИНЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ УСУЛЛАРИ. МЕВА
ЭКИНЛАРИ КЎЧАТИНИ ЕТИШТИРИШ ВА ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ. (2 соат)
РЕЖА:
1. Мева экинларини кўпайтириш усуллари. Уруғидан ва вегетатив йўл
билан кўпайтириш.
2. Мева экинларини пайванд усулда кўпайтириш. Пайванд турлари.
3. Пайвандтаг ва пайвандустнинг мос келмаслиги, унинг сабаблари.
Бартараф этиш усуллари.
АДАБИЁТЛАР: 4, 7, 8, 11, 17, 19, 20, 22.
Электрон дарсликлар, кадоскоп, компьютер, слайдалар: 71, 72, 73, 74, 75,
76.
Таянч иборалар: Мева экинларини генератив йўл билан ва вегетатив йўл
билан, қаламчасидан, пархеш ҳамда пайванд йўли билан кўпайтирилади, куртак
пайванд, қаламча пайванд, махсус боғлар.
1.
Мева ва резавор мева ўсимликлари жинсий (уруғидан) ва жинссиз (вегетатив)
йўл билан кўпаяди. Янги навлар чиқариш ва пайвандтаглар етиштириш учун
жинсий кўпайиш, янги боғлар барпо қилишда эса жинссиз кўпайиш усулидан
фойдаланилади. Кўпгина мева ва резавор мева ўсимликлари четдан чангланиб уруғ
беради, бу уруғлар икки индивид белгиларни ўзида сақлайди бундай ўсимликлардан
ўстирилган дурагай бўлади.
Мевачилик амалиѐтида мева ва резавор мева ўсимликларини вегетатив усулда
кўпайтириш кенг қўлларилади унинг асосида ўсимликнинг яшаш қобилиятига эга
бўлган маълум қисми новдаси, илдизи, барги ва ҳатто тўқима бўлакчасидан бутун
бир организмни тиклаш қобиляти ѐтади. Органларнинг бу қисмлари она ўсимликда
илдиз чиқарадиган илдиз бошланғичини тиклайди, куртагидан эса барг чиқарадиган
новда беради.
Вегетатив йўл билан кўпайтиришнинг жуда кўп усуллари бўлиб, улардан
қуйидаги гуруҳларини ажратиш мумкин:
А) новда ва илдизларни қисмларга бўлиб (гажакларини), илдиз бачкиси,
тупларини бўлиши, қаламча ва илдиз қаламчасини экиш, пархиш қилиш ва
бошқалардан кўпайтириш.
Б) пайванд қилиб кўпайтириш (трансплантация).
Вегетатив усулда кўпайтиришда ўсимлик нисбатан соф ҳолда сақланади, унга
она ўсимликнинг белгилари ва хусусиятлари ўтади. Жинсий йўл билан
кўпайтирилганда эса ҳам оналик, ҳам оталик баъзан эса энг қадимги аждодларнинг
белгиларига эга бўлган дурагай олинади.
Маданий мева ўсимликларининг кўпи пайванд қилиш йўли билан
кўпайтирилади. Бунда қаламча ѐки куртак ҳолида бир ўсимликни тупроқда уруғидан
чиқиб ўсаѐтган бошқа ўсимликка пайванд қилинади.
2.
Маданий мева ўсимликларининг кўпи пайванд қилиш йўли билан
кўпайтирилади. Бундай қаламча ѐки куртак ҳолида (пайвандуст) бир ўсимликни
163
(маданий нав) тупроқда уруғидан чиқиб ўсаѐтган бошқа ўсимликка (пайвандтагга)
пайванд қилинади. Бундай ҳолда маданий ўсимлик бошқа илдизи илдизи
(пайвандтаг) да ўсади. Новда ѐки илдиз бўлакчасидан илдиз отган ўсимликлар ўз
илдизига эга бўлади.
Пайванд қилишнинг бир неча усули мавжуд: куртак ѐки кўзчадан пайванд
қилиш (мева ўсимликларини кўпайтиришнинг асосий усули ҳисобланади), қўндирма
пайванд, пўстлоқ ичага эгарча шаклида ўрнатиш, қаламча пайванд, ѐрма пайванд,
ярим пайванд, ѐн томони кесикли пайванд, қўш пайванд (аблантировка) ва ҳакозо
жами 150 дан ортиқ тури бор. Уруғ асосан, кўчат етиштириш учун ўрмон
макссивларида тайѐрланади. Мева дарахтлари ҳар хил бўлиши билан фарқланади,
ҳатто бир тур дарахтлар орасида ҳам ўзаро ўсиш кучи, меваларнинг етилиш
муддати, ҳосилдорлиги, совуққа, қурғоқчиликка чидамлилиги ва ҳакозолар билан
фарқланадиган ўнлаб турлари учрайди. Уруғ тайѐрланган вақтда кўпинча булар
ҳисобга олинмайди, чунки тур бўйича бир хил, сифат жиҳатидан ҳар хил уруғлар
йиғадилар. Шунинг учун, кейинчалик бу уруғлардан ўсиш кучи ҳар хил бўлган уруғ
кўчатлар ҳосил бўлади. Бу ҳолни кўчатзорлардаги бир хил кўчатлар ва ҳатто
боғдаги бир хил дарахтлар орасида ҳам учратиш мумкин.
3.
Боғдаги дарахтлар ўсишидаги ҳар хилликни тугатиш учун пайвандтаг
етиштириладиган уруғлик хўжалигини ташкил қилиш зарур. Бунинг учун ҳар бир
кўчатзорда районлаштирилган пайвандтаглар етиштириш мақсадида мева
дарахтлари уруғ етиштириладиган махсус боғини барпо этиш керак. Бундай узоқ
яшаши, экологик мосланувчанлиги яхши, ҳосилдорлиги, совуққа ва қурғоқчиликка
чидамлилиги ҳамда биологик жиҳатдан пайвандустга мос келиши синаб кўрилган ва
хўжалик аҳамиятига эга бўлган пайвандтаглар танлаш муҳимдир.
Ўзбекистонда мева экинлари асосан пайванд усули билан кўпайтирилади.
Куртак пайванд мева дарахтларини пайвандлашда энг кўп тарқалган усулдир.
Куртак пайванд қаламча пайвандга қараганда қуйидаги афзалликларга эга:
куртаклар яхшироқ қарийиб 100% тутади, меҳнат унумдорлиги ошади, куртак
пайванд қилиш осон бўлганлиги сабабли уни тезроқ ўрганиб олиш мумкин, куртак
пайванд учун қаламчалар камроқ сарфланади, куртаклар пайвандтагга мустаҳкам
уланиб қолади, пайвандтаглар камроқ шикастланади ва ―яраси‖ тезроқ битади,
куртак пайванд қилинганда боғ замазкаси талаб қилинмайди.
Куртак пайванд қилинганда пўстлоқнинг устини ―Т‖ ҳарфига ўхшатиб кесилади
ва унга куртакли пўстлоқ (қалқонча) киритиб, боғлаб қўйилади. Куртакнинг пўстлоқ
пайвандтаг билан бирга ўсиб кетиши керак. Пайвандтагнинг кесилган жойида яра
тўқимаси ҳосил бўла бошлайди, бунда камбий асосий ролни ўйнайди. Куртакли
пўстлоқ (қалқончада) ҳам коллюс ҳосил бўлади. Пайвандтаг ва куртакли
пўстлоқнинг коллюслари бир-бирига қурилса, улар тутиб кетади. Тутиб кетишининг
сифати пайвандуст ва пайвандтаг тўқималарининг қалинлигига боғлиқдир, кесилган
жой тоза бўлиши керак.
Камбий хужайралари қанча фаол бўлса, пайвандтаг ва қалқонча ҳам шу қадар
тез тутиб кетади. Жазирама иссиқ ва шамол эсиб турганда уларнинг тутиши
сусаяди. Пайвандтаг ва пайвандустлар физиологик жиҳатдан мос тушмаса, камбий
қаватининг активлик даври ҳам мослашмай қолади, каллюснинг ўсиш ва ҳосил
бўлиш суръати турлича кечади.
164
Одатда тутиб кетиш бирмунча қийинлашиб қолади ва у баъзан кўп йиллар
давомида шу ҳолда тураверади. Пайвандтаг кучли даражада ўсган, пайвандуст эса
суст ўсадиган бўлса, тана ост томондан пайвандлаш жойигача йўғонлашади,
пайвандуст кучли ўсиб пайвандтаг суст ўсаѐтган бўлса, аксинча йўғонлашиш
юқоридан бошланиб, пайвандланадиган жойгача давом этади.
Ботаник жиҳатдан қариндош ва физиологик жиҳатдан мослашган пайвандуст
пайвандтаг билан яхши тутиб кетади.
Куртак уч усулда: ѐғочлиги билан, ѐғочликсиз ва найчаси билан пайванд
қилинади.
Ўзбекистонда куртак пайванд қилиш учун энг қулай муддат август бошларидан
сентябр бошларигача бўлган даврдир. Бу даврда қаламча кесиб олинадиган
новдалардаги куртаклар яхши пишган, пайвандтагларнинг пўстлоғи эса яхши
кучаядиган, яъни камбий қаватининг фаоллиги юқори бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |