“МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ” ФАНИ НОМИНИ “ТЕХНОЛОГИЯ” ФАНИ НОМИ БИЛАН ЎЗГАРТИРИЛИШИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИ СИФАТИДА ҚУЙИДАГИЛАРНИ КЕЛТИРМОҚЧИМАН:
1. Ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни кескин ортиб бориши.
2. Давлат таълим стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминланганлиги.
3. Ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилиб борилаётганлиги.
4. Таълим жараёнига миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакл, усул ва воситаларини кенг жорий этилиши.
5. Ўқув-тарбия жараёни самарадорилигини ва натижавийлигини таъминлашда педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш масаласига катта эътибор берилаётганлиги.
5. Ўқув-тарбия жараёни самарадорилигини ва натижавийлигини таъминлашда педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш масаласига катта эътибор берилаётганлиги.
6. Кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграцияси узвийлигини таъминлашга катта эътибор қаратилаётганлиги.
7. Эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожланиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кенг жорий қилишда ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги.
9. Меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатининг устиворлиги.
10. Таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этилаётганлиги.
Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси
Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси
умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув фанлари номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ва дарс жадвалини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Таянч ўқув режа умумтаълим фанлари бўйича белгиланган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатлари (давлат ихтиёридаги ва мактаб ихтиёридаги соатлар)нинг минимал ҳажмини белгилайди
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури таянч ўқув режага мувофиқ ўқув фанларининг синфлар ва мавзулар бўйича ҳажми, мазмуни, ўрганиш кетмакетлиги ва шакллантириладиган компетенциялари белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Саидов Бахтиёр Одилович
Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари
Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, ўқув юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблардан иборат бўлиб, у қуйидагилардан ташкил топади:
билим – ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш;