Технологик лойиҳаларни тушуниш Reja


Технологик лойиҳаларнинг натижаларига эътибор қаратиш



Download 1,42 Mb.
bet17/17
Sana17.04.2022
Hajmi1,42 Mb.
#558309
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
IT-Consulting Mustaqil ish

Технологик лойиҳаларнинг натижаларига эътибор қаратиш.

Ҳар бир соҳага ахборот технологияларини жорий этиш замон талабига айланди. IT-соҳасини билмаган мутахассис катта ютуқларга эришиши қийинлашиб боради. Ривожланган мамлакатлар бу босқичдан ўтиб, янги ихтиролар, технологик янгиликлар, лойиҳалар татбиқ қилмоқда. У ерда ҳаёт рақамлашиб улгурган. Узоқ эмас, Осиё мамлакатлари Япония, Жанубий Корея, Хитой каби давлатлар технологиянинг чўққисига чиққан.


Улар ҳам даражага босқичма-босқич, соҳага эътибор қаратиш, ёшларга ахборот технологияларини ўргатиш орқали етган. Бизда ҳам бу тармоқ ривожланиб бораётгани бор гап. Чунки, 6-7 йил олдин IT-парк, блокчейн, стартап-лойиҳалар каби тушунчалар унча оммалашмаган эди.
Ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ишлар жадал олиб борилмоқда. Соҳа мутахассисларига шароит яратилмоқда, ҳудудларда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Технопарклар ташкил этилмоқда.
Қарши шаҳрида ҳам ана шундай дастурчилар макони ташкил этилди. Президентимиз Қашқадарёга ташрифи давомида ушбу Технопаркни ҳам кўздан кечирди.
Мақсад ҳудудда ахборот технологияларини ривожлантириш ва янги дастурчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион лойиҳа, таклифларини рўёбга чиқаришга эришишдир. Шунингдек, кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича янги инновацион дастурлар ишлаб чиқиш ҳам режалаштирилган.
Айниқса, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида Технопаркда ёш дастурчиларни тайёрлаш курслари ташкил этилади. Натижада ахборот технологияларига қизиқувчи ёшларга дастурий маҳсулотлар яратишда қулай муҳит яратилади.
Бугунги кунда IT-технопаркда 15 нафар ёш веб-дизайнер, дастурчи ва робототехник фаолият бошлаган. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ёш дастурчиларни тайёрлаш курслари ташкил этилгани натижасида ахборот технологияларига қизиқувчи ёшларга дастурий маҳсулотлар яратишда қулайлик яратилди.
Илк ютуқларга ҳам эришилди. Талабалар ўртасида ўтказилган “mGovAward” энг яхши давлат мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйича танловда қашқадарёлик ёшлар жамоаси ғолиб бўлди. Улар яратган чет тилларини масофавий ўқитиш мобил иловасини такомиллаштириш учун 50 минг АҚШ доллари мукофот ажратилди.
– Ушбу Технопаркнинг очилиши биз каби ёш мутахассисларни бир жабҳада жам бўлиб, янги ғояларни амалда ишлаб чиқишга имкон берди, – дейди “Roboteach” масофавий таълим лойиҳаси асосчиси Сардор Содиқов. 
– Эндиликда турли йўналишларда ўз ғоялари, лойиҳалари устида ишлаётган ёшлар бирлашиб кўплаб инновацион ишланмаларни яратмоқда. Президентимиз ва халқимизга қашқадарёлик ёшлар яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, ўз билимлари билан юқори натижаларга эришаётганини кўрсатганимиздан хурсандмиз. 
Ўқув маркази ходимлари билан видеостудия очдик. Студияда инглиз тили дарсларимизни тасвирга олиш ишларини бошладик. Уларни қандай қилиб халққа етказиш ҳақида ўйлаганимизда IT соҳасидаги мобил илова бизга ечим сифатида яхши кўринган ва бунинг учун алоҳида жамоа шакллантирдик. 
Биз лойиҳа асосида “Roboteach” чет тилларини масофавий ўқитиш мобил иловаси яратдик. Ундан андроид қурилмалари бор фойдаланувчилар қулай тарзда хориж тилларини ўрганиши мумкин. Айни пайтда мазкур илованинг 5 мингдан ортиқ аъзоси бор. Унда видео, аудио, мусиқали ва фото жамланмалар асосида электрон дарслар ўтилади. Шунингдек, мавзулаштирилган тестлар орқали ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказади. 
Мазкур мобил иловамиз Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Бирлашган Араб Амирликлари Давлат ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “mGovAward” танловида овоз бериш натижаларига кўра, биринчи ўринга лойиқ кўрилди. 
Ташкилотчилар томонидан 50 минг доллар миқдорида пул мукофоти ажратилди. Ушбу маблағни жамоамиз билан ўз эҳтиёжимизга ишлатишимиз ҳам мумкин эди. Лекин лойиҳамизни янада такомиллаштиришни мақсад қилганмиз. Бу орқали чет тилларини масофавий ўқитиш мобил иловаси фойдаланувчиларига янада қулай ва осон тил ўрганишига ёрдам беришдир.
Президентимиз технопаркда ёшларга қулай муҳит яратиш, бу ерга келаётган ёшлар сафини кенгайтириш бўйича таклифлар берди. Вилоятдаги олий таълим муассасалари ва IT-технопарклар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.
Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish