Aim.uz
Технологик жараённинг режимини статик ва динамик оптималлаштириш
Автоматик бошқариш тизимларининг вазифаси ўринсиз таъсирларни бартараф этиб, технологик жараёнларнинг керакли режимларини сақлаш ёки уларни муайян мезон бўйича оптимал олиб боришдан иборат. Технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимлари ишлаш мезони, муураккаблик даражаси ва бошқарув алгоритмларига кўра учга бўлинади:
1) технологик режим параметрларини стабиллаш тизимлари;
2)статик оптималлаш тизимлари;
3) динамик оптималлаш тизимлари.
Технологик режим параметрларини стабиллаш тизимлари. Бу типдаги бошқариш тизимлари амалий автоматик бошқариш тажрибасида кенг тарқалган. Бу тизимлар оддий саноат ростлагичлари ёрдамида бирмунча аниқлик даражаси билан технологик режим параметрларини (температура, босим, сатҳ, концентрация ва бошқалар) стабиллаш вазифасини бажаради. Стабиллаш тизимларининг мезонини математик кўринишда деб ёзиш мумкин. Ушбу мезоннинг аниқлиги танланган ростлаш қонунига боғлиқ.
Бу типдаги тизимларнинг афзаллиги - стандарт пневматик ёки электрик ростлагичларда бажариладиган тизимнинг ҳисоби ва амалга оширилишининг соддалигидадир. Стабиллаш тизимларининг камчилиги шундаки, улар кириш параметрлари, масалан, юк, хом ашё кўрсаткичлари ва бошқалар ўзгарганида ҳам аввалги оптимал бўлмай қолган технологик
режимни сақлаб туради. Одатда, технологик жараённи бир режимдан иккинчисига ўтказиш берилган вазифани ёки ростлагичларнинг ростланишини ўзгартирувчи оператор орқали бажарилади. Жараёндаги кириш ўзгарувчилари жуда тез ўзгарса, оператор жараённи бир режимдан иккинчисига ўтказишга улгурмайди ёки бу ўтказиш оптимал бўлмаган тарзда
бажарилади, натижада жараённинг давом этиши учун қўшимча сарфлар талаб қилинади (масалан, хом ашё, энергиянинг кўп сарфланиши). Бу тизимларнинг яна бир камчилиги автомат ростлагичлар ғалаёнланишларни оптимал бўлмаган режимда қайта ишлаши, уларнинг ростланиши ўзгарганда эса технологик жараённи бир режимдан иккинчисига оптимал бўлмаган
тарзда ўтказишдир.
Статик оптималлаш тизимлари. Бу турдаги технологик жараёнларни бошқариш тизимлари объектнинг кириш ўзгарувчилари шартларининг ўзгаришида даврий статик оптималлашни бажаришга имкон беради, улар кимё ва озиқ-овқат саноатида кенг қўлланилмоқда.
Кириш параметрларининг турли қийматлари бўлмаган дастурлаш усули орқали бошқаришни йўли билан ишлаш мезонининг максимуми аниқланади:
Кўпинча мезон сифатида фойда кўрсаткичи ишлатилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |