ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТИЗИМЛАРНИНГ РОЛИ
Бошқариш масаласининг умумий қўйилиши қуйидагича шакллантирилган бўлиши мумкин. Чиқиш векторлари (бошқарилувчи параметрлар) , холат ўзгариш векторлари орқали ифодаланадиган бир неча динамик объектлар берилган бўлади. Бунда “Т” – транспонирлаш белгиси. Бу объектларни бошланғич вақтдаги холатидан чиқиш вектори бўлган холатга ўтказиш талаб этилади.
|
1-расм. Бошқариш тизимининг умумий структураси
|
Бундай масалани ечиш учун, яъни объект холатини бошқариш учун махсус бошқарув қурилмасидан (ростлагичлардан) фойдаланилади. Бошқарув қурилмаларининг функциясига берилган дастурга, объектнинг холатига ҳамда ташқи таъсирларга мос равишда бошқарув таъсири ни ишлаб чиқиш киради.
Бошқарув қурилмасини cинтезлашнинг классик процедурси одатда қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Бошқарув объектининг математик моделини қуриш ёки аниқлаш (дифференциал тенглама, интеграл тенглама, частотали характеристика ва бошқа кўринишда);
Бошқарув жараёни сифатига қўйиладиган топшириқ яъни, объектни бошқариш мақсадини аниқлаб олиш;
Бошқариш қурилмасининг структураси ва параметрларини аниқлаш;
Мазкур ёндашув асосида иш олиб борилганда амалда кўплаб жиддий қийинчиликларга дуч келинади. Сабаб объектнинг аниқ математик моделини топиш жуда мураккаб бўлади ёки бунинг иложи бўлмайди. Ташқи таъсирларнинг ўзгариши объектга турли таъсирлар кўрсатилишига олиб келади. Булар сигналли, параметрли ёки структурали таъсирлар бўлиши мумкин. Унинг мураккаблиги яна шунда кўринадики, тизимга қўйиладиган талабларнинг ўзи ҳам мақсадга тахминий яқин холда берилган бўлиши ҳам мумкин. Агар объект содда бўлиб, унинг математик мадели талаб қилинган аниқликда бўлса, уни стандарт ёндашув асосида классик ростлагичлар (П, ПИ, ПИД) ёрдамида бошқариш мумкин. Бунинг учун “Оддий объект” -> “Оддий ростлагич” схемаси ишлаши керак бўлади.
Объект параметри ўзгарганда параметрлари автоматик ўзгарадиган мослашувчан ростлагичларни қуришга урунишлар ҳам маълум чегараланган сохаларда амалга оширилган. Бунинг сабаби шундаки, мослашувчанликнинг турли ўзгариш диапазонларида ишлай оладиган содда ва ишончли алгоритмини танлаш жуда мураккабдир. Агар бошқарув объекти мураккаб объект бўлиб қолса, у мураккаб дифференциал тенгламалар орқали ифодаланади. Турган гапки уни бошқаришда мослашувчан ростлагични оптимал ростлаш ёки бошқариш параметрларини танлаш кескин равишда мураккаблашиб қолади.
Бундай мураккаб холатларнинг ечими эса – интеллектуал бошқариш алгоритмларини қўллаш хисобланади. Интеллектуал бошқариш алгоритмлари қатъий бошқаришга асосланган объектнинг аниқ математик моделини топишни талаб этмайди. Интеллектуал бошқариш асосида юқори ташкиллаштирилган АБТни қуриш ғояси ётади. У одатда инсоннинг қарор қабул қилиш, режалаштириш, ташқи таъсир ўзгарганда ўрганиш ва ўз-ўзини ўргатиб бориш каби функцияларини ўзида такрорлайдиган бўлади.
Интеллектуал бошқариш термини биринчи марта япон олими К.С.Фу томонидан 1971 йилда таклиф этилган бўлиб, мазкур тушунчанинг турли вариантлари мавжуд. 1993 йида базавий тушунчаларни аниқлаштириб олиш мақсадида Нотр-Дам университетининг профессори И.Дж.Анцаклис томонидан радиоэлектроника ва электроника институти инженерларидан махсус ишчи гурух тузилган. Бу гурухнинг аъзоларидан бири профессор Саридис интеллектуал бошқариш масаласини қуйидагича аниқлайди: “Интеллектуал бошқариш тизимни ташқи таъсирлар ёки ташқи мухит инсон иштирокига йўл қйўмайдиган холларда инсон заковатини амалга ошира олиши керак. У худди инсон сингари қарор қабул қила олиши, бошқарув стратегичсини режалаштириши, янги функцияларни бажаришни ўргана олиши, шунингдек бошқа интеллектуал функцияларни бажара олиши зарур... Келтириб ўтилган функцияларга эга тизимлар мураккаб объектларни идентификациялаш масаласини еча олиши, энг яъхши стратегияни танлай олиши мумкин. Бу тизимлар компьютерларнинг хисоблаш қувватига, хисоблаш алгоритмига боғлиқ бўлади. ”
Do'stlaringiz bilan baham: |