Техник карбоксиметилцеллюлоза асосида тозаланган махсулот олиш имкониятларини ўрганиш



Download 12,44 Kb.
Sana13.04.2022
Hajmi12,44 Kb.
#547940
Bog'liq
2 5222260239969030563


ТЕХНИК КАРБОКСИМЕТИЛЦЕЛЛЮЛОЗА АСОСИДА ТОЗАЛАНГАН МАХСУЛОТ ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Йулдошов Ш.А., Саримсоқов А.А.


тел.: (+99871)2418549, факс: (+998971)2442661, e-mail: sherzodbek_y@mail.ru
ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти

Карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) – целлюлозанинг оддий эфирларидан бири бўлиб, бугунги кунда унингжуда кўплаб маркалари мавжуд. Улар олиниш усули, хом ашё турлари, таркиби, хоссалари, структураси, физик-кимёвий хоссалари ва ишлатилиш соҳалари билан бир биридан фарқ қилади.


КМЦнинг таркибига кўра асосан иккига – техник ва тозаланган турларга бўлинади. Техник маркадаги КМЦ намуналари таркибида 50 % гача карбоксиметиллаш жараёнида қўшимча реакциялар ҳисобига ҳосил бўладиган органик ва анорганик тузлар тутади. Ушбу маркадаги намуналар фақат техник мақсадларда - асосан нефт-газ саноатида бурғуловчи эритмалар тайёрлашда, елимлар олишда ва бошқа кўплаб йўналишларда кенг миқиёсда ишлатилади.
Тозаланган КМЦ эса асосан қуйидаги соҳаларда қўлланилади:
- озиқ-овқат саноатида озиқ-овқат қўшимчаси Е466 (музқаймоқлар, мева шарбатлари, майонез, томат пастаси, кондитер кремлари, сутли маҳсулотлар, гўштли ва балиқли консервалар ишлаб чиқаришда ва бошқаларда);
- фармацевтика саноатида (капсулаларда, таблеткаларда, даволовчи плёнкалар олишда, мазларда, дори воситаларини ташувчи матрица сифатида, кўз томчилари тайёрлашда);
- косметика-парфюмерия саноатида (тиш пасталари, кремлар, шампунлар, лаклар, геллар, дезодорантлар ва бошқалар тайёрлашда);
- ювувчи воситалар олишда (совунлар, кукунлар ва бошқалар).
Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллий хом ашёлар асосида олинган тозаланган Na-КМЦ олиш ва унинг хоссаларини тадқиқ этиш унинг ишлатилиш соҳаларига боғлиқ ҳолда муҳим муаммолардан ҳисобланади.
Бугунги кунда бутун дунё мамалакатларини тозаланган КМЦ маркалари билан асосан Франция, Германия, Хитой, Финландия давлатлари томонидан таъминланмоқда. Тозаланган КМЦ маркаларини саноқлигина давлатлар томонида ишлаб чиқарилишига сабаблар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
- тозаланган КМЦ ишлаб чиқариш технологиясининг такомиллашмаганлиги ва қимматлиги;
- махсулот тан нархининг юқорилиги;
- синтездан то тозаланган маҳсулот олишгача бўлган тўлиқ технологик линиянинг йўқлиги
- қўлланилиш соҳасига қараб керакли махсулот ишлаб чиқаришнинг йўқлиги ва бошқалар.
Бугунги кунда жахон бозорида тозаланган КМЦ намуналарининг нархи 40 долл/кг гача қийматни ташкил этади. Республикамида тозаланган КМЦга бўлган эҳтиёж тўлиқ импорт ҳисобига қондирилмоқда.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёлар асосида тозаланган КМЦ ишлаб чиқаришнинг экологик хавфсиз, энергия тежамкор технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотлар давомида техник КМЦ намуналари турли усуллар ёрдамида тозаланди ва оптимал тозалаш усуллари аниқланди. Маълумки техник Na-КМЦ таркибида 50 % гача қўшимча тузлар тутади ва асосан классик усулда яъни техник Na-КМЦ ни 60-70 % ли этил спирти эритмасида такрорий ювиш орқали тозаланади.Бу усулда тозаланган Na-КМЦ юқори тозалик даражасига эга бўлмайди, таркибида оғир металл тузлари сақланиб қолади ва бу усулнинг иқтисодий самарадорлиги кам ҳисобланади. Айтиб ўтилган муоммолардан келиб чиқган ҳолда техник Na-КМЦ намуналарини тозалашнинг янги усули ишлаб чиқилди.
Биз олиб борган тадқиқотларда техник Na-КМЦ намуналарини турли минерал кислоталар билан ишлов бериш орқали сувда эримайдиган Н-КМЦ олинди. Бунда HCl, H2SO4, HNO3, H3PO4 минерал кислоталарининг сувли ва спиртдаги 20 % ли эритмалари ишлатилди. Олинган Н-КМЦ ни Na-КМЦ га ўтказиш учун NaОН нинг спиртдаги эритмасидан фойдаланилди. Тозаланган Na-КМЦ намуналарини тозалик даражаси ИҚ спектроскопияси ҳамда атом-абсорбцион спектрометр методларидан фойдаланилган ҳолда аниқланди.
Классик ва ушбу яратилга усулда олинган КМЦ намуналарининг таркиби, тузилиши ва физик-кимёвий хосслари ўрганилди. Олинган натижалар асосида қуйидаги омиллар аниқланди:

  • янги усулда тозаланган Na-КМЦ намуналари юқори тозалик даражасига эга;

  • тозаланган Na-КМЦ таркибида қўшимча оғир металл тузлари аниқланмади;

  • H2SO4, H3PO4 минерал кислоталарининг самарадорлиги юқори эканлиги аниқланди;

  • Н-КМЦ ни Na-КМЦ га ўтказишда ишқорнинг спиртдаги эритмасининг оптимал концентрацияси аниқланди;

  • янги усулда тозаланган Na-КМЦ олишнинг иқтисодий самарадорлиги юқори эканлиги аниқланди;

Олиб борилган тадқиқотлар асосида тозаланган КМЦ ишлаб чиқариш технологияси яратилди. Ушбу технологиянинг афзаллиги қуйидагилардан иборат:

  • олнган маҳсулот таркиби ва хоссалари жихатдан озиқ овқат, фармацевтика ва парфюмерия косметика саноатлари талабига эаоб беради.

  • яратилган технология экологик хавфсиз, энергия ва материаллар сарфи кам;

  • арзон маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради;

  • олинган маҳсулот импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп ҳисобланади.

Шундай қилиб, техник Na-КМЦ намуналарни янги усулларда тозалаш орқали саноат учун талаб этиладиган тозаланган Na-КМЦ маркаларини олиш мумкин. Бу эса олинган Na-КМЦ намуналарини озиқ-овқат ва фармацевтика соҳаларида қўлланилишини янада кенгайтириш имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар:


1. Сарымсаков А.А., Йулдошов Ш.А., Сайпиев Т.С., Рашидова С.Ш. Карбоксиметилцеллюлоза, перспективы производства и возможные области практического применения. Ж. композиционные материалы, 2010, №3, с.162-173.


2. Fukuda C., Kollmar O. Anionic polysaccharides a class of substances with hepatoprotective and antiadhesive properties in rat liver preservation // Transpl. Int. 2002. V. 15. P. 17–23.
3. Йулдошов Ш.А., Сайпиев Т.С. Новый способ получения очищенной КМЦ для фармацевтической и пищевой промышленности. Спец вып. Узб.хим.журн. 2011 г, -С. 229-231.
Download 12,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish