Биринчи бўлим. Бизнес-режада «Тадбиркорлик фаолиятининг мақсади ва вазифалари» марказий ўринни эгаллайди.
Тадбиркорлик бизнесининг асосий мақсади фойда олишдир. Режалаштирилаётган битимни амалга ошириш олдидан катта маблағ ишлатишни ва шу маблағ қанча фойда келтиришини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш лозим. Бунда ва умуман, бизнес-режа тузишда вақт омилини доимо ҳисобга олиш керак. Бошқача қилиб айтганда, келадиган фойда вақтга қараб қандай тақсимланади ва инфляцияга нисбатан унинг самарадорлиги қандай бўлишлигини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш лозим.
Бизнес-лойиҳани амалга оширишдан олдин шуни эътиборга олиш керакки, олинадиган фойда омонат банкка қуйилган шу миқдордаги маблағ келтирадиган фоиздан кўп бўлишини таъминлаши лозим.
Бизнес-режа тузувчиларнинг диққат марказида, марказий, устувор масаладан ташқари, бошқа мақсад ва вазифалар ҳам туриши керак. Масалан, ижтимоий мақсадлар, тадбиркорлик мақомини кўтариш, махсус мақсад ва вазифалар, ҳомийлик тадбирлари ва бошқалар.
Иккинчи бўлим. «Бизнес-режанинг умумий хулосаси, асосий параметрлари ва кўрсаткичлари» умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, бизнес-режанинг асосий ғоя ва мазмунининг қисқача кўринишидир. У режани ишлаб чиқиш жараёнида яратилиб, аниқланади ва бизнес-режани тузгандан кейин якунланади.
Умумлаштирувчи бўлимда қуйидагилар тақдим этилади: бош мақ-саднинг лойиҳаси (битим); ишлаб чиқариладиган маҳсулот, тузилаёт-ган режа якунининг қисқача тавсифи ва уларнинг бир-биридан фарқи; қўйилган мақсадларга эришиш йўллари ва усуллари; лойиҳани амалга ошириш муддатлари; уни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажат-лар; кутилаётган самара ва натижа; олинган фойдани ишлатиш соҳаси.
Умумлашган натижанинг кўрсаткичлари: умумий якунловчи кўрсаткичлар (ишлаб чиқариш ҳажмлари, маҳсулотнинг сотилиши, хизматларнинг кўрсатилиши; сотишдан тушган маблағ; шахсий ва заём сифатида олинган воситалар (самарадорлик); махсус кўрсаткичлар (сотилаётган товар ва кўрсатилаётган хизматлар сифати, уларнинг ўзига хос хусусияти, истеъмолчиларнинт талаби ва дидини қониқтириши; қилинган харажатларнинг қопланиши; таваккалнинг паст даражали-лиги; режалаштирилаётган натижани олиш кафолати).
Учинчи бўлим. «Тадбиркорнинг истеъмолчига тақдим қилаётган маҳсулот, товар ва хизматларнинг тавсифи» деб номланиб, унда қуйидагилар тақдим этилади: тадбиркор ишлаб чиқарган маҳсулотнинг кўрсаткичлари ёки унинг тавсифи: таърифи, модели, сурати ва бошқалар; ишбилармон ишлаб чиқарган товар истеъмолчилари ва у қониқтирмоқчи бўлган истеъмоллар (ҳаридорнинг товарни сотиб олишга қодирлиги ҳақида башорат; товар сотиб олувчи ҳудуд, аҳоли гуруҳи, ташкилотлар ҳақида маълумот; товарларни маълум вақт доирасида истеъмол қилиши ҳақида маълумот, товарга бўлган талабга таъсир етувчи омиллар); ишлаб чиқарилган товарнинг сотиш нархини башорат қилиш.
Тўртинчи бўлим. «Бозор конъюнктураси, талаб ва сотув ҳажми-нинг таҳлили» бўлимида талабни ўрганиш ва нархларни башорат қилишнинг давоми бўлиб, бу бўлимда ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва товарнинг сотилишини вақт мобайнида белгилаб берилади.
Бизнес-режани тайёрлаш жараёнида бозорнинг тадқиқоти, таҳли-ли ва баҳоланиши бир томондан, олдиндан тахмин қилишга асослан-са, иккинчи томондан, бўлажак ҳаридор ёки савдо ташкилоти билан бўлган дастлабки битимга таянади.
Лойиҳаларнинг ўлчами ва муддатига қараб, турли хил шароитлар юзага келади. Кичик ва қисқа муддатли лойиҳалар амалга оширил-ганда маҳсулот истеъмолчилари доирасини аниқласа бўлади. Бу эса, ўз навбатида, сотув ҳажми ҳақида хулоса чиқаришга имкон беради.
Бозорга аналитик баҳо бериш билан бирга, бизнес-режа бозорни маркетинг ва бошқа фаолият турлари билан жадаллаштириш йўлла-рини ҳам белгилаб бериши лозим.
Ушбу бўлимни ишлаб чиқишда бошқа ишбилармонлар мавжуд-лигини, рақобатчилар борлигини, уларнинг имконияти ва қоби-лияти, шунингдек, нарх сиёсатини билиш лозим. Бундан ташқари, бизнес-режага рақобатни ҳисобга олган ҳолда товарнинг сотилиш ҳажми киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |