Тдиу «халкаро туризм» факультети «бизнес бошкаруви ва логистика» кафедраси «логистика» фани буйича такдимотлар



Download 2,43 Mb.
bet2/4
Sana15.06.2022
Hajmi2,43 Mb.
#673176
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу-логистика

1.2. Логистика тушунчаси

  • Логистика тушунчаси ўзинининг тарихига эга. Қадимги греклар логистика деб ҳисоб – китобларни амалга ошириш санъатини тушунишарди. Махсус давлат назоратчиларини логистлар деб аташарди. Қадимги Римда эса логистика деб маҳсулотлар тақсимоти тушуниларди.
  • Кейинчалик логистика атамаси ҳарбий қўшинларнинг жойлашиши ва ҳаракатланиш амалиётини таснифлаш учун ишлатила бошлади. Эрамизнинг IX - X асрларида яшаган Византия императори Леон V, ўзининг ҳарбий иш бўйича китобида «логистика» атамасини «фронт орти, қўшинларнинг таъминоти» маъносида ишлатади.
  • XIX аср бошида, Наполеон урушлари даврида логистикага захираларни режалаштириш , ташиш ва қўшин таъминотини бошқариш тўғрисидаги фан сифатида қараларди.
  • Санкт - Петербургда 1850 йилда нашр этилган «ҳарбий энциклопедик лексикон» га асосан Россияда XIX аср ўрталарида логистика деб қўшинларнинг душман яқинида ҳам, ўзагида ҳам ҳаракатланишини бошқариш ва уларнинг фронт орти таъминотини ташкил этиш санъати тушуниларди.
  • Ҳарбий логистиканинг ривожланишида янги босқич иккинчи жаҳон уруши давомида вужудга келди , бунда логистик қарашлар жангларни тайёрлаш ва режалаштиришда кенг қўлланила бошлади.
  • XX асрнинг 50 - йилларида, моддий оқимларни бошқариш масалалари ҳарбий логистикада қўлланиладиган услублар ёрдамида ҳал этилиши мумкинлиги тан олинди.
  • XX асрнинг 70 - йиллари бошида турли мамлакатлар иқтисодиётида логистик қарашлар кенг қўлланила бошлайди.
  • Аста - секин логистика ва логистик бошқарув тушунчалари турли шаклларга эга бўлди ва ишлаб чиқариш, ҳамда товар алмашинувининг турли хил тармоқларига кириб борди.
  • Қадимги Римда эса логистика деб маҳсулотлар тақсимоти тушуниларди. Кейинчалик логистика атамаси ҳарбий қўшинларнинг жойлашиши ва ҳаракатланиш амалиётини таснифлашда ишлатила бошлади. Эрамизнинг ИХ-Х асрларида яшаган Византия императори Леон В, ўзининг ҳарбий иш бўйича китобида «логистика» атамасини «фронт орти, қўшинларнинг таъминоти» маъносида ишлатадиʼ.
  • Ўзбекистон тарихига келсак, логистика масалаларига буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур армиясида катта аҳамият қаратилган. Амир Темур армияси ташкилий ва ҳарбий тузилишда, шуниндек, жанг олиб бориш усуллари борасида энг катта ва қудратли армия эди.
  • Амир Темур ўз армиясини етти кўлга (корпусга)бўлган. Уларга амирлар, шаҳзодалар қўмондонлик қилишган ва марказ, ўнг, сўл, қанвулдан жой олганлар. Баъзи кўллар Амир Темур томонидан захирага эҳтиёт учун ажратилган. Бундай тартиб қанотларнигина эмас, балки марказни ҳам бирмунча кучайтирган. Марказ ихтиёрида илғор, қанвул ва эҳтиёт қисмлар бўлиб, у жанг тақдирини ҳал этган.
  • Логистика мураккаб ишлаб чиқариш-сотиш комплексларини ўрганади, бу комплекслар таъминот, асосий ишлаб чиқариш, транспорт ва сотув соҳаларида ташкилий-иқтисодий фаолиятни амалга оширади.
  • Бу комплексларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: асосий воситалар ва ишчи гуруҳларнинг катта майдонга тарқалганлиги; техник воситалар асосий қисмининг юқори фонд сиғими: логистик тизим элементлари баъзиларининг мобиллиги ва бошқаларининг маълум географик минтақага қаттиқ боғлиқлиги; катта миқдордаги аралаш тизимостилар (юк жўнатувчилар, юк қабул қилувчилар, ресурсларни етказиб берувчилар ва ҳоказо) ишининг натижасига боғлиқ.
  • Кўриб чиқилган хусусиятлар логистик тизимда моддий ва ахборот оқимларининг ўтишига ва ҳажмига таъсир қилади ҳамда материал ўтказувчи занжирнинг алоҳида бўғинлари ўртасида юзага келадиган ташкилий ва иқтисодий муносабатлар табиатини аниқлайди. Фан сифатида логистиканинг предмети бўлиб товар ҳаракати соҳасида харид, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сотиш босқичларидаги ташкилий-иқтисодий муносабатлар хизмат қилади.
  • 1884-йилда Америка ҳарбий-денгиз флоти институти кемачилик заруратлари учун «логистика» тушунчасини киритган.
  • Логистика тамойиллари Иккинчи Жаҳон уруши даврида Америка армиясида моддий - техника таъминоти ҳамда қурол-яроғ, озиқ-овқат, транспортни етказиб берувчилар ва қўшинлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш соҳасида кенг ривожланган.
  • Тактика, стратегия ва разведка билан бир қаторда «Логистика» атамаси билан фуқаролик корхоналарининг таъминот-сотиш фаолияти белгиланиши мумкин.

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish