Таянч тушунчалар



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana01.06.2022
Hajmi0,89 Mb.
#624423
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-maruza

конституциявий қонунлар
тарзида қабул қилиниши мумкин. Бундай 
қонунлар Конституцияни ўзгартирадиган қонунлардир. 
Кодекслар 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
қонунлари 
билан 
тасдиқланади. Ҳозирги кунда амалда бўлган кодекслар сони 18 та. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро 
этиш учун қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун 
фармонлар ва қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда 
уларни ижро этиш учун қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
қабул қилади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўз ваколати доирасида 
буйруқлар ҳамда қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул 
қилади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда 
қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва 
фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул 
қилинади. 
Буйруқлар вазирлар томонидан ѐки идора номидан қарорлар қабул 
қилиш якка тартибда амалга ошириладиган идоралар раҳбарлари томонидан 
қабул қилинади. Қарорлар давлат қўмиталари томонидан ѐки идора номидан 
қарорлар қабул қилишни мазкур идоранинг коллегиал органи амалга 
оширадиган идоралар томонидан қабул қилинади. Вазирликлар, давлат 
қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари бошқа 
вазирликлар, давлат қўмиталари ѐки идоралар билан келишилган ҳолда қабул 
қилиниши мумкин. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан 
қўшма қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши 
мумкин. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг таркибий 
бўлинмалари ҳамда ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул 
қилишга ҳақли эмас. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида 
қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек маҳаллий 
давлат ҳокимияти юқори турувчи органларининг қарорлари асосида ва 
уларни ижро этиш учун қабул қилинади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ушбу ҳужжатларнинг таркибий 
қисми бўлган низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар 
тасдиқланиши мумкин. 
Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро 
нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни қабул қилган органларнинг ваколатига ва мақомига, ушбу 
ҳужжатларнинг турларига, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул 
қилинган санага мувофиқ белгиланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига 
нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга 
мувофиқ бўлиши шарт. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут 
бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат 
қўлланилади. Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
ўртасида тафовут бўлган тақдирда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат 
қоидалари амал қилади. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган 


вазирликнинг, 
давлат 
қўмитасининг 
ѐки 
идоранинг 
ижтимоий 
муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун 
махсус ваколати бўлса, ушбу орган қабул қилган ҳужжат бир хил даражадаги 
бошқа вазирлик, давлат қўмитаси ѐки идора томонидан қабул қилинган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг лойиҳалари қонунда 
белгиланган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилиши мумкин. Норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик ѐки мутахассислар 
муҳокамасига қўйилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг 
жамоатчилик муҳокамаси манфаатдор давлат органлари, шунингдек 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик 
жамиятининг бошқа институтлари, ўзга ташкилотлар вакиллари, олимлар ва 
мутахассислар 
иштирокида 
ўтказилади. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат 
лойиҳасининг жамоатчилик ѐки мутахассислар муҳокамаси иштирокчилари 
ишлаб чиқувчи томонидан унинг матни билан олдиндан таништирилиши 
лозим.
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат 
лойиҳаси 
ҳуқуқий 
экспертизадан 
ўтказилиши шарт. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқувчининг 
ѐки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органнинг қарорига кўра 
иқтисодий, молиявий, илмий, экологик, коррупцияга қарши экспертизадан, 
шунингдек бошқа турдаги экспертизалардан ўтказилиши мумкин. 
Экспертлар сифатида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайѐрлашда 
бевосита иштирок этмаган ташкилотлар ва (ѐки) шахслар жалб қилинади. 
Экспертиза ўтказиш учун олимлар ва мутахассислар, шу жумладан бошқа 
давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан олимлар ва мутахассислар жалб 
этилиши мумкин. Экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига баҳо 
беришда мустақилдирлар ва улар экспертиза ўтказишни топширган 
органнинг нуқтаи назари билан боғлиқ бўлмайди. Экспертларнинг норматив-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича хулосалари тавсия хусусиятига эга ва 
ишлаб чиқувчи ѐки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган 
томонидан кўриб чиқилиши керак. Хулосанинг инобатга олинмаган бандлари 
юзасидан тегишли тушунтиришлар берган ҳолда маълумотнома тайѐрланади. 
Ҳуқуқий экспертиза давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан 
юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, 
қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи 
нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги 
текширилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий 
экспертизаси ишлаб чиқувчининг ѐки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул 


қилувчи органнинг юридик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига 
мувофиқ ўтказилиши мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
лойиҳаларининг 
ҳуқуқий 
экспертизасини бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга 
оширади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидаги реквизитларга эга бўлади: 
ҳужжатнинг тури ва номи; 
ҳужжат қабул қилинган жой, сана (Ўзбекистон Республикасининг 
қонунлари учун маъқулланган ва имзоланган сана ҳам), рақами (вазирликлар, 
давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари учун улар 
давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва рўйхатга олиш рақами ҳам); 
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини тасдиқлашга расман 
ваколати бўлган шахснинг лавозими, имзоси, исмининг бош ҳарфи ва 
фамилияси. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни унга имзо қўйиш йўли 
билан, яъни Ўзбекистон Республикасининг қонуни — Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатасининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери; Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Сенатининг Раиси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
фармони ва қарори — Ўзбекистон Республикасининг Президенти; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори — Ўзбекистон 
Республикаси Бош вазири; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг 
буйруқлари ҳамда қарорлари — норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган 
орган раҳбари; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари — 
тегишли ҳоким томонидан тасдиқланади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида уларни давлат 
рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 
тақдим этади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг давлат 
рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тегишли ижтимоий 
муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун асос бўлиб хизмат 
қилиши мумкин эмас ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди. Вазирликлар, 
давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари давлат рўйхатидан 
ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга киритганлик учун 
маъмурий жавобгарликка тортилади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши 
керак. Расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳеч ким ҳукм қилиниши, 
жазога тортилиши, мол-мулкидан ѐки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум 
қилиниши мумкин эмас. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат баѐн тарзида расмий 
эълон қилинишига йўл қўйилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий 
эълон қилинганда унинг барча реквизитлари кўрсатилади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари матнларининг электрон 
шакллари уларни қабул қилган органларнинг расмий веб-сайтларига 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида 
жойлаштирилиши шарт. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари 
матнларининг электрон шаклларини эълон қилиш тартиби қонун 
ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 
норасмий нашрларда эълон қилишга, шунингдек уларни қонун 
ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатишга 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий манбаларда эълон қилинганидан сўнг, 
уларнинг барча реквизитларини, улар эълон қилинган расмий нашрларни ва 
уларнинг кучга кириш санасини кўрсатиш шарти билан йўл қўйилади. Бунда 
расмий нашрларда эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнининг 
аниқ 
такрорланиши 
таъминланиши 
лозим. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий 
шартидир. 
«Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлиси 
палаталарининг 
Ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, Ўзбекистон Республикаси 
қонун 
ҳужжатлари 
маълумотлари 
миллий 
базаси 
Ўзбекистон 
Республикасининг Конституциясива қонунлари, Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг фармонлари ва қарорлари эълон қилинадиган расмий 
манбалардир. 
«Ўзбекистон 
Республикаси 
Ҳукумати 
қарорларининг 
тўплами», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Халқ 
сўзи» ва «Народное слово» газеталари, Ўзбекистон Республикаси қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
қарорлари 
эълон 
қилинадиган 
расмий 
манбалардир. «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг расмий 
нашрлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-


ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбалардир. Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, шунингдек 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари мазкур 
органларнинг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир. Норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган 
бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга 
киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан 
татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикасининг қонуни у амалга 
киритилишига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан 
қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар 
Ўзбекистон Республикасининг қонуни содир этилган пайтда жавобгарликка 
сабаб бўлмаган ѐки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар 
учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этишни ѐхуд 
кучайтиришни назарда тутса ѐхуд юридик ва жисмоний шахсларга моддий 
зарар етказса, қонунга орқага қайтиш кучини бериш мумкин эмас. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиѐтда нотўғри ѐки зиддиятли тарзда 
қўлланилган тақдирда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси ва қонунлари нормаларига расмий шарҳни Ўзбекистон 
Республикаси Конституциявий суди беради. Қонун ости ҳужжатлари 
нормаларига расмий шарҳни уларни қабул қилган органлар беради. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш жараѐнида уларга 
нормаларни аниқлаштиришга қаратилган тузатишлар, ўзгартиришлар, 
қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди. 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish