www.interfinance.uz 6
яратилаётган захиранинг етарлилигини баҳолаш ва уни ўз вақтида
тўғрилаб бориш;
кредитларни диверсификация қилишни, уларнинг ликвидлилигини ва
даромадлилигини таъминлаш;
банкнинг кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни кредит портфелининг
сифати таҳлилига асосланган ҳолда тўғрилаб бориш ва бошқалар.
Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришда ушбу вазифаларнинг
бажарилиши, банкнинг кредит фаолияти самарадорлигини оширади, ўз
навбатида, банкнинг кўрадиган фойдаси ҳам ошади. Кучли рақобатчилик
муҳитида банк кредит сиёсатида кредит менежментига алоҳида эътибор бериш
муҳимдир, бу банкка бозор шароитида самарали фаолият юргизиши учун зарур.
Маълумки, тижорат банклари фаолиятидан олинадиган фойданинг асосий
қисми унинг кредит операцияларига тўғри келади. Шу сабабли ҳам, ҳар қандай
банк ўзининг аниқ ва йўналтирилган кредит сиёсатига, кредит портфелини
самарали бошқариш механизмига эга бўлиши шарт. Бу эса, банк томонидан
бериладиган кредитларнинг ўз вақтида тўлиқ сўндирилиши ва банк
фойдасининг кафолатидир.
Халқаро банк амалиётида тижорат банклари кредит портфелини бошқариш
самарадорлигини баҳолашда бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Ана шу
кўрсаткичлардан бири бўлиб, кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга
мўлжалланган захира ажратмалари суммаси банк активларининг ўртача
суммасига бўлинади ва олинган натижа 100 фоизга кўпайтирилади. Мазкур
кўрсаткичнинг энг юқори меъёрий даражаси сифатида 0,5% олинган. Агар мазкур
кўрсаткичнинг амалдаги даражаси 0,5 фоиздан юқори бўлса, тижорат банки
кредит портфелини бошқариш самарадорлиги паст деб ҳисобланади. Тижорат
банклари кредит портфелини бошқариш самарадорлигини тавсифловчи муҳим
кўрсаткичлардан яна бири - бу кредит портфелининг диверсификация даражаси
ҳисобланади.
Халқаро банк амалиётида тижорат банклари кредит портфелини
мижозларнинг тармоқ хусусиятига кўра диверсификация қилиш кенг
қўлланилади. Бунда меъёрий даража сифатида 25% олинган. Яъни, тижорат
банклари кредитларининг 25 фоиздан ортиқ қисмини битта тармоқда тўпланиши
мумкин эмас. Шу ўринда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари
кредит портфели тармоқлар бўйича хусусиятини ўрганиб чиқсак.
Банк тизими барқарорлигини ошириш учун иқтисодиёт секторлари
бўйича кредитлар тақсимотини ўзаро мувофиқлаштириш лозим. 2016 йил якуни
бўйича биргина саноат тармоғида жами иқтисодиётга ажратилган
кредитларнинг 42,65 фоизининг тўғри келиши банк тизими барқарорлигига
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 6, декабрь, 2017 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |