II. Педагогик кенгаш, Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш тартиби
Педагогик кенгаш баённомалари бўйича:
6. Педагогик кенгаш йиғилишининг баённомаси (кейинги ўринларда – баённома деб юритилади) таълим муассасаси олий коллегил органининг ҳужжати ҳисобланади.
7. Баённома матни лўнда, оддий ва равон тилда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни талабларига риоя қилинган ҳолда тузилиши лозим.
Баённома учинчи шахс номидан қуйидаги параметрлардан фойдаланган ҳолда ёзилиши лозим:
стандарт А4 форматдаги қоғозга қора рангда;
“Тimеs Nеw Rоmаn” шрифти ва лойиҳанинг ҳажмидан келиб чиқиб 13 ёки 14 ўлчамли шрифт;
чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 1,5 см, юқори ва паст ҳошияси 2 см;
биринчи қатор хатбошиси 1,25 ;
қаторлараро интервал (множитель) 1,15 ўлчамда;
8. Баённоманинг биринчи бети юқори ўрта қисмида катта ҳарфларда таълим муассасасининг номидан кейин “педагогик кенгашининг йиғилиш баённомаси” сўзлари, пастки қаторларда йиғилиш ўтказилган сана йиғилиш сони ва йиғилиш ўтказилган жой номи, кейинги қаторда “раислик этувчи” сўз бирикмаси ва раислик этувчининг исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси, кейинги қаторда “котиб” сўзи ва йиғилиш котибининг унинг исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари, кейинги қаторда “қатнашдилар” сўзи ва йиғилишга таклиф этилганлар ва йиғилишда иштирок этган педагогик кенгаш аъзоларининг сони ёзилади.
9. Баённаманинг “КУН ТАРТИБИ:” сўзидан сўнг йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар муҳимлилик даражасига қараб, кетма-кетлик асосида ҳар бир масала алоҳида-алоҳида қаторда ёритиб борилади. Ҳар бир масала остида йиғилиш кун тартибига масала киритган маърузачининг лавозими, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси ёзилади.
10. Баённомада ҳар бир масала бўйича “Эшитилди:” сўзидан кейин масала юзасидан маърузачининг маърузаси баён этилади.
11. Баённомадаги “Сўзга чиқдилар:” сўзидан кейин кун тартибидаги масала юзасидан йиғилишга таклиф этилганлар ёки педагогик кенгаш аъзоларининг кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалари баён этилади.
12. Кун тартибидаги масалар муҳокамаси тугагандан сўнг, алоҳида сатрда “Кун тартибидаги 1 (2, 3, 4 ва ҳ.к.)-масала юзасидан,” сўзи ёзилади ва пастки қатор ўртасида “ҚАРОР ҚИЛИНДИ:” сўзи ёзилиб, пастки қаторлардан кун тартибидаги муҳокамаси тугаган масала бўйича қабул қилинган қарорлар мазмуни императив (масалан: “қабул қилинсин”, “инобатга олинсин”, “назоратга олинсин” каби) шаклда ёзилади.
Баённомада ҳар бир масала муҳокамаси бўйича алоҳида қарор қабул қилиниб, кейинги масала муҳокамасига ўтиб борилади.
13. Баённома охирида “Йиғилиш раиси” сўзидан сўнг йиғилишга раислик этувчининг лавозими, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси ёзилади. Кейинги қаторда “Йиғилиш котиби” сўзидан сўнг йиғилиш котибининг лавозими, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси ёзилади. Йиғилиш раиси ва йиғилиш котиби баённомани имзолари билан тасдиқлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |