Ta'sischilar: “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” Davlat korxonasi, Navoiy davlat konchilik instituti, O′zbekiston geoteхnologiya va rangli metallurgiya ilmiy-tadqiqot va qidiruv loyihalashtirish instituti duk «O'zgeorangmetliti»


  Горный вестник Узбекистана № 4 (79) 2019



Download 26,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/175
Sana21.06.2022
Hajmi26,18 Mb.
#689467
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   175
Bog'liq
2019-oktyabr-dekabr

57 
Горный вестник Узбекистана № 4 (79) 2019 
ГЕОЛОГИЯ 
Маълумки Ғарбий Ўзбекистонда фойдали қазилма, шу 
жумладан маъданли конлар кенг тарқалган. Уларнинг кўпчилиги 
магматик тоғ жинслари атрофида ёки уларнинг ўзида 
мужассамлашган. Ҳозирги кунда магматик тоғ жинслари 
таркибини тўлақонли ўрганиб, улар билан боғлиқ бўлган яширин 
маъданлашувни аниқлаш қидирув геологиясининг долзарб 
вазифаларидан бири саналади [1-3]. Бу борада маъданлашувнинг 
геокимёвий хусусиятларига айниқса катта эътибор қаратилмоқда. 
Ушбу масалалар ечимини муваффақиятли равишда аниқлаш, 
яширин маъданлашувнинг башорат-қидирув мезонлари ва 
белгиларининг самарали тизимини яратиш имконини беради.
Ауминза тоғлари Марказий Қизилқумнинг жанубий-ғарбий 
қисмида жойлашган бўлиб, геотектоник жиҳатдан Жанубий Тян-Шан 
структура-формация зонасининг Зарафшон-Туркистон бурмаланган 
системасига киради [4,5]. Тадқиқот ҳудуди магматик ҳосилалари 
дастлаб Н.П. Петров, А.Ф. Соседко, И.Х. Хамрабаев, В.М. 
Железнов, В.Ф. Попов, З.А. Юдалевич, Х.Р. Рахматуллаев, И.В. 
Швей, В.В. Баранов, Э.П. Изох ва б. [6-10] томонидан ўрганилган. 
Ауминза тоғи ҳудудида тарқалган тоғ жинслари Томезозой 
фундаментини ташкил қилувчи юқори протерозой (ауминза свитаси 
асосли вулқоноген жинслари, тосқозғон свиталари толеитли 
базалтлар метаморфизми маҳсулотлари), ордовик (қўрғонтов 
свитаси 
метатерриген 
тоғ 
жинслари, 
роҳат 
свитаси 
метаалевросланецлари, мурун свитаси метапеллитлари) ва девон 
(жингелди свитаси карбонатли жинслари) ётқизиқларидан ва 
муайян структуравий ўрин тутган тектоник ва тектоник-гравитацион 
келиб чиқишга эга қатламлар – қўспақтов меланжи, тектонитлашган 
космоначи ва захқудуқ олистостромидан иборат [11]. Мезозой ва 
кайназой ётқизиқлари табиий очилмаларда маълум ва кўп сонли 
структуравий бурғу қудуқлари ёрдамида очилган. Уларнинг энг 
қариси ўрта-кечки юранинг ола-чипор рангли қудуқ-сарботир 
свитаси ётқизиқлари саналади уларнинг устида стратиграфик 
номуофиқлик билан юқори бўр жинслари ётади. Бўрнинг калота, 
жаманяр, узунқудуқ, шуруқ, довғистов, учқудуқ, жайрантўй, 
киндиктўба, лавлав, қинир, қароқота свиталари ётқизиқлари кенг 
тарқалган. Уларнинг юқорисида палеоген (қозоқтов, нура, суграли, 
қултовон, марал свиталари) ва неоген ҳосилалари тарқалган. 
Ауминза тоғи ҳудудидаги тектоник структуралар учта 
структуравий қаватлардан: мезо-кайназой чўкинди денгиз 
ётқизиқлари ва кўл ботқоқлик ҳосилаларидан ташкил топган -альп; 
одатда синклиналлар мулдаларида ва тектоник тангачаларда 
сақланиб қолган қуйи ва ўрта девоннинг редукцияланган кесмаси 
қолдиқларидан ва фрагментларидан иборат - герцин; ичида 
тектонитлашган микститли ҳосилалар сақланиб қолган кўп 
қопламли шарьяж қурилмалари - каледон [12]. 
Ҳудуддаги маъданли объектлар ва конлар жойлашувидаги 
геологик-структуравий позициясини аниқлаш бўйича ўтказилган 
таҳлиллари шуни кўрсатадики, бурмали фундамент ҳосилаларида 
асосий маъданли фойдали қазилма бўлиб олтин, кумуш, уран ва 
мис саналади, нодир ва нодир ер элементлари тўпламларининг 
ҳозирча саноат аҳамиятига эгалиги аниқланмаган. Олтин маъданли 
объектлар ҳудуднинг шимолий-ғарбий қисмида - Жолдас ва 
Қумтош, жанубий-шарқий қисмида эса Қорабугут, Биринчи сентябр
,
Ажибугут ва бошқа бир қатор олтин конлари ва маъдан 
намоёндалари кузатилади. Энг йирик олтин кони Ажибугут 
ҳисобланиб
 
олтин 
минерализацияси 
углерод-серицитли 
сланецлардаги шарқий-жанубий-шарқий йўналишдаги 2 
км
дан 
ортиқ масофага чўзилган тектоник структуралар бўйлаб жойлашган. 
Ҳудуддаги уранли объектлар экраности позицияда жойлашган ва 
пастки қопламанинг остидаги қовушоқ ер ёриқлари зонасида кузатилади 
(тосқозғон свитаси) ва катта бурчакда ётувчи ер ёриқлари билан 
чегараланган. Асосий уран конлари Жонтуар, Косчека, Рудное ва 
бошқалар. Жонтуар конининг структуравий плани шимолий-ғарбий 
йўналишдаги йирик ер ёриқлариининг шимолда – Сквозной ва 
жанубда – Шохетов худудлари орасида тутган ўрни билан 
белгиланади. Субкенгликдаги дайкали ер ёриғи билан кон участкаси 
бир хил даражада маъданга тўйинган иккита палахса: Марказий ва 
Чўқурга бўлинади. Косчека кони геологик тузилишида шимолий-
ғарбий йўналишдаги энсиз чизиқли бурмаланган тосқозғон 
свитасининг жинслари қатнашади. Рудное конида маъданлашув 
дарзлашган углерод-кремнийли жинсларда, милонитлашган ва 
каолинлашган филлитсимон сланецларда, озроқ метабазитларда 
формация оралиғи уст сурилмали зоналар бўйлаб ва қатлам 
оралиғи узилмаларда жойлашган. Жуда кам ҳолларда тик бурчак 
остида ётувчи силжима зоналарида кузатилади. 
Ауминза тоғида магматик тоғ жинслари кўп тарқалмаган. Улар 
таркиби, ёши ва ётиш шакли бўйича турли-туман эффузив ва 
интрузив ҳосилалардан иборат (1-расм).

Download 26,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish