Ташкилотларида асосий воситалар


Асосий воситаларни амортизациясини ва чиқимини ҳисобга олишнинг ҳозирги ҳолати ва уни таҳлили



Download 0,72 Mb.
bet7/22
Sana30.04.2022
Hajmi0,72 Mb.
#596023
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Z3fYLcI4HIH2OJaY781

Асосий воситаларни амортизациясини ва чиқимини ҳисобга олишнинг ҳозирги ҳолати ва уни таҳлили.




Асосий воситалар узоқ вақт хизмат қилади, ишлаб чиқариш жараѐнида ўзининг натура шаклини сақлаб қолади ва капитал маблағар хисобига тўлдирилиб борилади.
Корхоналарнинг асосий воситалари ишлаб чиқаришдаги ўз ахамиятига қараб уч туркумга бўлинади:

      1. саноат ишлаб чиқариш воситалари;

      2. бошқа тармоқларнинг саноат ишлаб чиқариш асосий воситалари;

      3. ноишлаб чиқариш асосий воситалари.

Иқтисодий тахлилда асосий воситалари махсулот ишлаб чиқариш жараѐнида бажарадиган роли бир хил эмас. Шунинг учун улар икки қисмга бўлинади:

  1. актив асосий воситалар, (куч берадиган машина ва асбоб-ускуналар, иш машиналари ва асбоб-ускуналар, ўтказгич жихозлар, ўлчаш ва тартибга солиш асбоблари);

  2. пассив асосий воситалар (бинолар, иншоотлар ва транспорт воситалари киради).

Актив асосий воситалар ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари бўлиб, улар мехнат воситалари сифатида махсулот ишлаб чиқаришда бевосита қатнашадилар. Пассив асосий воситалар эса махсулот ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмаса хам ишлаб чиқариш жараѐнини узлуксиз олиб бориш имкониятини яратади.
Асосий фондлар (воситалар) ишлаб чиқаришнинг муҳим омили сифатида қаралиб улар воситасида бевосита меҳнат предметлари ва меҳнат кучлари бирикувида маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, ишлар бажарилади ва хизматлар кўрсатилади.
Асосий фондлар деб, ишлаб чиқариш циклида бир неча бор қатнашиб ўзининг қийматини яратилаѐтган маҳсулотларга қисман-қисман ўтказувчи ҳамда физик шаклни сақлаб қолувчи меҳнат воситаларига айтилади.
Асосий фондлар ѐки воситаларни таркиблашда жаҳон ва республика хисоб белгиловига мувофиққуйидаги иккита жиҳат мезон сифатида олинган. Биринчиси, уларнинг қиймат ифодаси, иккинчиси, хизмат муддати.
Асосий воситаларнинг қиймат ифодаси унинг кам баҳоли тез эскирувчи буюмлардан фарқланиш чегарасини характерлайди. Бу ифода Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининиг 1994 йил 21 апрелдаги 167-сонли қарори билан иш ҳақи минимумининг 15 бараварида белгиланган. Асосий воситаларнинг хизмат муддати уларнинг бир йилдан ортиқ муддат хизмат этишини характерлайди.
Хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган лекин қиймат жиҳатдан қатъий чегирадиган ошмайдиган қийматликлар шинингдек қийматлиликлар, хўжалик инвентарларининг айрим тури асосий воситалар қаторига киритилмайди. Бу қатор бевосита кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлари таркибида хисобга олинади.
Асосий воситалар таҳлилида корхонанинг асосий воситалар билан қуролланиш даражасига. Уларнинг техник ҳолати ва харакат кўрсаткичлари, самарадорлик кўрсаткичлари, динамикаси ва ҳолатига баҳо берилади.
Асосий воситалар билан таъминланиш дейилганда корхонанинг режага ѐки ўтган йилларга нисбатан асосий фондлар билан қуролланиши даражаси тушунилади.
Шунингдек, асосий воситаларнинг таркиби бўйича, тури бўйича ўзгаришларга баҳо берилади. Таҳлил этишда асосий воситаларнинг ҳолат ва харакат кўрсаткичлари муҳим эътибор қаратилади. Бу орқали бевосита асосий воситаларнинг эскириш даражаси, яроқлилик даражаси, кирими ва чиқими кўрсаткичларига баҳо берилади.
Асосий воситаларнинг унумини ўрганиш асосида маҳсулот ишлаб чиқаришда уларнинг самарадорлик кўрсаткичларига баҳо берилади. Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичларини омилли таҳлили асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ѐки фондлар самарасини ошириш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги ўрганилади ва таҳлил якунида корхонада асосий фондлардан фойдаланишга ва уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан муҳим иқтисодий йўналишлар белгиланади. Корхона асосий воситалари, уларнинг ҳолати, харакати ва самарасига иқтисодий ташхис берилади.
Таҳлил учун зарур бўлган маълумотлар асосий воситалар харакати тўғрисидаги 3-молиявий хисоб шаклидан ва молиявий хисоботга илова сифатида берилган манбалардан олинади. Шунингдек, асосий воситалар (01), уларнинг эскириши (02), номоддий активлар (04), номоддий активлар эскириш (05), узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар (03) счѐтлар ҳамда аналитик хисоб счѐтлари маълумотларидан фойдаланилади.


Асосий фондларнинг таркиби, тузилиши ва динамикасининг таҳлили, уларнинг актив ва пассив қисмларини нисбати.

Асосий воситаларни қуйидаги белгилар бўйича таркиблаш мумкин:



  1. Ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашувига қараб

  • актив асосий воситалар;

  • пассив асосий воситалар.

  1. Тармоқ бўйсинувига қараб

  • саноат ишлаб чиқариш асосий воситалари;

  • бошқа тармоқ асосий воситалари;

  • ноишлаб чиқариш асосий воситалари.

  1. Фойдаланишига қараб

  • фойдаланишдаги асосий воситалар;

  • фойдаланишдан олиб қўйилган асосий фондлар.

  1. Тури бўйича

  • бинолар, иншоатлар, узатиш мосламалари, машина ва ускуналар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, хўжалик инвентарлари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, кўп йиллик экинлар ва бошқа асосий воситалар

  1. Мулкий эгалигига қараб

  • ўзига тегишли асосий воситалар;

  • ижарага олинган асосий воситалар.

Таҳлил учун зарур бўлган маълумотлар 3-шакл «Асосий воситалар харакати тўғрисида» ги хисобот шаклидан олинади.
Асосий воситаларнинг динамикаси деганда, уларнинг йиллар бўйича ўзгаришлари тушунилади.
Динамик ўзгаришлар асосида корхонада асосий воситаларнинг йиллар бўйича мутлоқ ва нисбий ўзгаришларига баҳо берилади.
Қуйидаги маълумотлар асосида асосий воситаларнинг динамик ўзгаришларига баҳо бериш мумкин. ( 2.2.1-жадвал)

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish