01.03.2022 йил Мирзачўл тумани
МАЪЛУМОТНОМА
Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2022 йил 15 февралдаги 2-сонли йиғилиш қарорига асосан туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан тумани Пахтазор ҚФЙда жойлашган 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.
1. ДМТТ ҳамшира томонидан 114 нафар болага таомнома тузилган, озиқ овқат маҳсулотларининг сертификатлар тўлиқ эмас.
Ошхона 4 хонадан иборат. Жумладан овқат тайёрлаш хонаси 4 кўзли 1 та токли плитаси мавжуд, идишлар сақлаш шкаф 4 та бор, ичимлик сув билан таъминланмаган, ташиб келтирилади. Ошхона идиш ювиш учун махсус ванналар йўқ, 3 та идиш ювиш учун тоғоралар бор, маркировка килинган. Ошхонада 3 нафар ходим ишлайди 1 нафар ошпазининг сертификати бор, ошпазлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтган. Кунлик тайёр овқатдан намуналар олинган. Боғчада бракераж комиссияси тузилган. Омборхона 2 та хонадан иборат 1 та хонасида озиқ-овқат махсулотларни сақлаш хонасидан иборат. 1 та хонасида алохида махсулотлар учун елимли идишлар бор. “Шоқвибой-Хожи Мурод” чорва фермер хўжалиги томонидан суякли гўшт келтирилган. Таминотчи томонидан сариёғ ўрнига маргарин келтирилган.
2. Давлат мактабгача таълим ташкилотида 21 нафар педагог ходим фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўрганиш давомида педагог ходимлардан 2 нафари номутахассис эканлиги аниқланди.
3. Муассасада маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликдаги йўл харитасининг мавжудлиги ўрганилганида туман маънавият маркази билан ҳамкорлик режаси тузилмаганлиги, узлуксиз маънавий тарбия концепцияси йўқлиги, тўгаракларнинг жадвали мавжуд эмаслиги, муассаса маънавиятчилиги бириктирилган ходимнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва ҳукуматнинг тегишли қарор ва фармонларидан хабари йўқлиги аниқланди.
4. Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар билан янги педагогик технологиялар асосида машғулотлар ўтказилиши қониқарли ташкил этилган.
5. Муассаса ота-оналар билан ҳамкорлиги, маҳалла кузатув кенгаши билан олиб борилиши юзасидан ҳужжатлар сўралганида, ҳужжатлар туман мактабгача таълим бўлимига топширилганлиги маълум қилиб, ишчи гуруҳга ҳужжатлар тақдим этилмади.
6. Муассасада фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари дафтари мавжуд эмас.
7. Муассасада психолог штат бирлиги ажратилмаган, психологга тегишли ҳужжатлар ҳам юритилмаган.
8. Муассасада 3 дона иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, учала қозонлар соз ҳолатда. Муассасада ободонлаштириш ишлари қониқарсиз ташкил қилинган, ёнғин хавфсизлиги учун ташкил қилинган ҳовуз атрофлари ахлатлардан тозаланмаган, ховуз ичидаги сув ахлатлардан тозаланмаган.
Ишчи гуруҳи раҳбари: У.Рустамов
Ишчи гуруҳ аъзолари: Н.Сулайманов
М.Жанузоқова
У.Джангибоева
ДМТТ мудираси: Н.Суярова
ДМТТ методисти: Д.Маликова
Do'stlaringiz bilan baham: |