солиқ хавфини бошқариш тизими асосида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи мавжудлигида;
солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ёки хатолар аниқланганда;
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатлари ҳақида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари солиқ органига тушганда;
солиқ тўловчи томонидан олдин тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини камайтирадиган ёки кўрилган зарар суммасини кўпайтирадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилганда.
Камерал солиқ текширувининг умумий муддати 60 кундан ошиши мумкин эмас. Текширув буйруқ асосида ўтказилади. Текширувчи низом билан тасдиқланган сўровномага мувофиқ ҳужжатларни тақдим этишни сўрайди. Ўз навбатида, ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан сўровнома олинган кундан эътиборан 5 кун ичида тақдим этилиши керак (солиқ тўловчининг аризасига кўра муддат узайтирилиши мумкин). Ҳужжатлар тасдиқланган нусхалар кўринишида тақдим этилади. Текширув натижалари бўйича хулоса тузилади.
Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабнома. Солиқ органи томонидан 2 кун муддатда солиқ тўловчига солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ёки хатолар аниқланган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида талабнома юборилади.
Солиқ тўловчи 10 кун муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тасдиқловчи ҳужжатлар билан тақдим этиши шарт. Ҳужжатлар 15 кун ичида солиқ органи томонидан кўриб чиқилади.
Солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг содир этилганлиги ҳолати аниқланса, тегишли далолатнома тузилади.
ҚҚСни ундириш бўйича камерал текширув 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга мувофиқ белгиланади.
Солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.