1. Вазифаси ва асосий қоидалари. Бошқарувни ташкил этиш. Ташкилий қарорлар ва бошқарув
1. Вазифаси ва асосий қоидалари. Бошқарувни ташкил этиш. Ташкилий қарорлар ва бошқарув
2. Кадрлар сиёсати ва персонални бошқариш.
Кадрларга эҳтиёжни режалаштириш. Президент И.А.Каримовнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли асарида келтирилган иш ўринларини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти.
Ташкилий режа ва менежмент – бизнес-режанинг муҳим бўлими бўлиб, унда корхона бошқарувининг ташкилий тузилмаси қандай бўлиши, мулкчилик шакли, команда таркиби ва ҳоказолар ҳақида маълумотлар келтирилади.

Ушбу бўлимда қуйидагилар аниқ акс эттирилши лозим: ким ва нима билан шуғулланади, бўлинмалар бир-бири билан ўзаро қандай алоқа қилади, уларнинг фаолиятини қай тариқа мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мумкин, бошқарув командасининг асосий аъзолари ўртасида вазифалар қандай тақсимланади ва улар қай тарзда бир-бирини тўлдириб туради? У ёки бу тузилма бирликлари зиммасига қайси мажбуриятлар юклатилади? Ташкилий чалкашликлар сабабли кўп ҳолларда энг умидли лойиҳаларнинг ҳам барбод бўлиши мумкинлиги туфайли бундай ахборот маркетинг, молия ва ишлаб чиқаришни бошқаришга қодир бўлган бошқарув командасини ҳам кўриш истагида бўлган инвестор ва банкирларни ҳам қизиқтиради.
Ташкилий тузилма ва менежмент бу ўз моҳиятига кўра бизнес-режани амалга ошириш бўйича ҳатти-ҳаракатлар дастури бўлиб, унда қуйидагилар ўз аксини топиши лозим:
Ташкилий тузилма ва менежмент бу ўз моҳиятига кўра бизнес-режани амалга ошириш бўйича ҳатти-ҳаракатлар дастури бўлиб, унда қуйидагилар ўз аксини топиши лозим:
Менежмент ва режалаштириш соҳасида меҳнат қилувчи иқтисодчи ва олимлар бизнес-режанинг ушбу бўлимида энг муҳим ва мустақил масалалар сифатида қуйидагиларни кўриб чиқишни таклиф қилади:
бизнес-режанинг ишбилармонлик жадвали;
бошқарувни ташкил этиш;
кадрлар сиёсати ва персонални бошқариш.
Бизнес-режанинг «Ташкилий режа ва менежмент» бўлими бизнес-режани амалга оширишни бошқариш усуллари тавсифномаси, корхона бошқарувининг ташкилий тузилмаси, бажарувчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириш усулларини қамраб олади.

Корхона бошқарувининг ташкилий тузилмаси турлича бошқарув функцияларини бажарувчи, ўзаро боғлиқ бўлган ва бир-бирига бўйсинувчи бўлим ва бўғинлар таркибини ифодалайди.
Ходимларни бошқариш корхона айни пайтда эҳтиёж сезаётган ёки келажакда эҳтиёж пайдо бўлиши мумкин бўлган ходимлар, корхона учун зарур бўлган мутахассислар сонини, ишга қабул қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ҳамда кадрлар тайёрлаш сиёсатини аниқлашни назарда тутади.