Ташкил этиш бош илмий методик маркази тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва



Download 9,92 Mb.
bet10/110
Sana18.07.2022
Hajmi9,92 Mb.
#819537
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   110
Bog'liq
b85f31a7390aa1572dcd1bdbf39d6e5d

III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР


1-мавзу: Ахборот хавфсизлигининг долзарблиги.
Режа:

  1. Ахборот хавфсизлиги тушунчаси.

  2. Ахборот ҳимояси.

  3. Ахборот хавфсизлиги сиѐсати.

  4. Ахборотни ҳимоялаш усуллари.

Таянч иборалар: ахборот, хавфсизлик, заифлик, таҳдид, ҳужум, бутунлик, фойдаланувчанлик, махфийлик, идентификация, аутентификация, авторизация, ҳуқуқий ҳимоя, ташкилий ҳимоя, инжинер-техник ҳимоя, дастурий ҳимоя, апарат ҳимоя, тармоқ хавфсизлиги, операцион тизим хавфсизлиги, дастурий маҳсулот хавфсизлиги.

1.1 .Ахборот хавфсизлиги тушунчаси


Умумжаҳон ахборот глобаллашуви жараѐнлари ахборот-коммуникация технологияларини нафақат мамалакатлар иқтисодиѐти ва бошқа соҳаларида жорий этиш, балки ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлашни ҳам тақазо этмоқда. Ахборот технологияларини ҳаѐтимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб бориши, инсонларнинг ахборотга бўлган талабларини ортиши, ахборотни муҳимлик даражасини ортишига олиб келади. Бунинг натижасида эса, ахборотни қўлга киритишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар миқдори ортиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳар жабҳада ахборот хавфсизлигини таъминлаш долзарблигини билдиради.
Ахборот хавфсизлигининг анъанавий тимсоллари Ахборот хавфсизлиги маълумотларни ҳимоялаш усуллари билан шуғулланади. Ахборот хавфсизлигида анаънавий тимсоллар сифатида 1.1расмда кўрсатилган, Алиса, Боб ва Триди олинган бўлиб, Алиса ва Боб қонуний фойдаланувчилар ѐки ―яхши одамлар‖, Триди эса бузғунчи ѐки нияти бузуқ одам.
Хавфсизлик соҳалари. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш барча соҳаларда амалга оширилиб, улар асосан қуйидагиларга бўлинади:

  • Тармоқ хавфсизлиги;

  • Web да хавфсизликни таъминлаш;

  • Илова ва операцион тизим хавфсизлиги.

Ахборот хавфсизлиги муаммолари. Ахборот хавфсизлигида муаммолар тури кўп бўлиб, улар асосан қуйидаги сабабларга кўра келиб чиқади1:

  • Кўп зарарли, хатоли дастурларни мавжудлиги;

  • Нияти бузуқ фойдаланувчиларни мавжудлиги;

  • Социал инжиниринг;

  • Физик ҳимоя заифликлари ва ҳак.


1.1-расм. Ахборот хавфсизлиги тимсоллари
Ахборот хавфсизлигида муаммоларни ортишига асосан қуйидагилар мотивация бўлиши мумкин:

  • Фойда;

  • Терроризим;

  • Ҳарбий соҳа ва ҳак.

Ахборот хавфсизлигида мавжуд муаммолар хавфлилик даражасига кўра: заифлик, таҳдид ва ҳужумга олиб келувчиларга бўлиши мумкин.
Заифлик – бу тизимда мавжуд бўлган хавфсизлик муаммоаси бўлиб, улар асосан тизимнинг яхши шакллантирилмаганлиги ѐки созланмаганлиги сабабли келиб чиқади. Заифликлар тизимларда катта ѐки кичик тарзда мавжуд бўлади.
Таҳдид – бу мавжуд бўлган заифлик натижасида бўлиши мумкин бўлган ҳужум тури бўлиб, улар асосан тизимни камчиликларини ўрганиш натижасида келиб чиқади.
Ҳужум – бу мавжуд таҳдидни амалга оширилган кўриниши бўлиб, бунда кутилган таҳдид амалга оширилади.

Download 9,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish