Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш



Download 53,29 Kb.
bet6/22
Sana20.10.2022
Hajmi53,29 Kb.
#854698
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Maxsus iqt.zona ЎРҚ-604 17.02.2020

14-модда. Махсус саноат зонаси
Махсус саноат зонаси — бошқарув, хўжалик ва молиявий фаолиятнинг алоҳида режими жорий этиладиган ҳудуд. Махсус саноат зоналари зарур маъмурий, илмий-технологик, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш учун ер участкаларини ажратиш орқали шакллантириладиган хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш зоналарини ўз ичига олади.
Махсус саноат зонасининг фаолият кўрсатиш қоидалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
4-боб. Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир талаблар
15-модда. Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир умумий талаблар
Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир умумий талаблар жумласига қуйидагилар киради:
архитектура ва қурилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлик;
молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги;
махсус иқтисодий зона фаолиятига ва тармоқ ихтисослашувига мувофиқлик;
технологик ускуналар ва технологик жараёнлар кўрсаткичларининг замонавий энергия самарадорлиги талабларига мувофиқлиги.
16-модда. Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир алоҳида талаблар
Инвестиция буюртманомаси топширилган пайтда эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ёки Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш ҳажмлари ички бозорнинг эҳтиёжларини қопламайдиган янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни назарда тутган бўлиши керак.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг дастлабки тўртта белгиларидан бирининг даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан ўзгаришини ёки қўшилган қийматга эга маҳсулот ҳажмининг камида ўттиз фоиз даражасида кўпайишини назарда тутиши керак.
Эркин иқтисодий зоналарда рақобат муҳити яратилган, ички бозор тўйинган ёки ишлаб чиқариш ҳажмлари ички бозор эҳтиёжларини қоплайдиган ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган маҳсулот турларини ишлаб чиқаришга доир инвестиция лойиҳалари амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Тегишли ваколатли органларнинг Ўзбекистон Республикасида ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд эмаслиги, ишлаб чиқариш ҳажмлари етишмаслиги ва рақобат муҳити даражаси тўғрисидаги хулосалари кейинчалик эркин иқтисодий зонанинг маъмурий кенгашига тақдим этиш учун эркин иқтисодий зона дирекцияси томонидан мустақил равишда сўраб олинади.
Ушбу талаблар тўлиқ экспортга йўналтирилган инвестиция лойиҳалари учун татбиқ этилмайди.

Download 53,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish