Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш


-модда. Махсус иқтисодий зона иштирокчисининг аризасига асосан махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини бекор қилиш тартиби



Download 53,29 Kb.
bet17/22
Sana20.10.2022
Hajmi53,29 Kb.
#854698
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Maxsus iqt.zona ЎРҚ-604 17.02.2020

33-модда. Махсус иқтисодий зона иштирокчисининг аризасига асосан махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини бекор қилиш тартиби
Махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини бекор қилиш тўғрисидаги ариза махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси томонидан махсус иқтисодий зона дирекциясига берилади. Махсус иқтисодий зона дирекцияси келиб тушган аризани икки иш куни ичида махсус иқтисодий зонанинг маъмурий кенгашига тақдим этади.
Махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини бекор қилиш тўғрисидаги ариза махсус иқтисодий зонанинг маъмурий кенгаши томонидан ўн кун ичида, махсус иқтисодий зона дирекциясига моддий ёки молиявий зарар етказиш белгилари бўлган ҳолларда эса ўттиз кун ичида кўриб чиқилади.
Махсус иқтисодий зона маъмурий кенгашининг қарорида махсус иқтисодий зона иштирокчиси томонидан етказилган моддий ёки молиявий зарарнинг ўрнини қоплаш, шу жумладан махсус иқтисодий зона дирекциясининг судга мурожаат қилиши орқали қоплаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилиши мумкин.
Юридик шахснинг махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини йўқотиши махсус иқтисодий зона дирекциясига моддий ёки молиявий зарар етказмаган тақдирда унинг махсус иқтисодий зона ҳудудидаги фаолияти тугатилишига, шунингдек юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулк ҳуқуқларининг тугатилишига олиб келмайди. Бунда ушбу юридик шахс махсус иқтисодий зона иштирокчилари учун берилган махсус ҳуқуқий режимдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотади.
Ушбу тартиб тадбиркорлик субъектини махсус саноат зоналарининг иштирокчиси мақомидан маҳрум қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
9-боб. Инвестиция битими
34-модда. Инвестиция битимини тузиш
Махсус иқтисодий зона дирекцияси инвестиция лойиҳасида баён этилган шартлар, муддатлар ва тартиб-таомилларга мувофиқ инвестиция битимини тузади.
Инвестиция битими инвестор томонидан махсус иқтисодий зона маъмурий кенгашининг баённомаси (ундан кўчирма) олинганидан кейин инвестор ва махсус иқтисодий зона дирекцияси директори томонидан уч иш куни ичида имзоланиши керак.
Инвестиция битими инвестор томонидан ташкил этилган юридик шахс махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олган санадан эътиборан кучга киради.

Download 53,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish