|
Осилиш ва таянишлар
|
Ўсмирлар: баланд турникда қўлларга осилиб олдинга ва орқасига силтанишлар, куч билан тортилиб, тўнтарилиб қўлларга таяниб туриш. Олдинга силтаниб чиқиб ўнг (чап) оёқни олдинга ўтказиш. Орқага тўнтарилиб силтанишлар билан орқага тушиш.
Қизлар: баланд-паст брусларда қўллар билан ходада осилган ҳолатда силтаниш, осилиб ўтириш, кўтарилиб баланд ходада тик осилиш, қўл устидан ошириб чалкаштириб ушлаб, чап томонга 90 градус бурилиш ва чап оёқ сонига ўтириш, ўнг қўл ёнида чап қўл билан орқадан (ходани) паст томонидан ушлаб ўнгга бурилиб орқада айланиб сакраб тушиш.
|
|