Германиянинг ташқи сиёсати 1870-1914 йй.
Бисмарк (Отто фон Бисмарк) нинг ташқи сиёсати Европа қитъасида Германия империясининг мавқеини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган эди. У биринчи галда қуролланишга эътибор берди. Бу соҳани ҳар қандай бошқа масаладан устун қўйди. 1873 йили Россия ва Австрия-Венгрия билан яшириш иттифоқ тузилди. Бу тарихда «уч император иттифоқи» номини олди. Мақсад ҳар уч давлатнинг подшо якка ҳокимяти принципига содиқлигини намойиш қилиш эди. Натижада Россия-Франция ўртасида яқинлашувнинг олди олиниб Франция ёлғизланди. Бисмарк ҳукумати Францияга нисбатан доимо дўқ-пўписа, иғво сиёсатини олиб борди. Лекин 1875 йилдан бошлаб Буюк Британия Францияни ҳимоя қилгач, вазият бироз юмшади. Бу ишга Россия ҳам хайриҳоҳ бўлди.
Бисмарк Германиянинг атрофида бошқа давлатлар иттифоқлари пайдо бўлишига қарши доимо курашди. Шунинг учун турли иттифоқларга Германиянинг киришига ва уларнинг ичини бузиб юборишга ҳаракат қилди. Масалан, 1879 йилдаги Австрия-Венгрия билан ҳарбий-сиёсий иттифоқ, 1882 йилги Германия, Австро-Венгрия, Италия – учлик ҳарбий сиёсий иттифоқининг (Германия бош ролда бўлган иттифоқ) Францияга қарши тузилиши, 1887 йилги Германия-Россия яшириш иттифоқи ва бошқалар шулар жумласидан эди
Германия ташқи сиёсатини колониал (мустамлака) чилик 1880 йиллар ўртасида бошлади. Бу ишга хатто диний тарғиботчилар, яъни миссионерлар ҳам жалб этилди. Йирик банкирлар колониал сиёсатни қўллаб-қувватладилар. Саноатчи магнатлар (катта капиталистлар), кемаларнинг эгалари ва бошқалар ҳукумат сиёсатининг тарафдорлари эдилар.
1882 йилда «Германия колониал иттифоқи» деган уюшмага бу кучлар бирлашди. Иттифоққа Штумм, Брюнинг, Гаммерх, Крупп ва бошқа йирик капиталистлар (сармоядорлар) кирди. «Хисоб жамияти» номли банкирлар уюшмаси ҳам фаол қатнашди.
1987 йилдан бошлаб Германия кучли давлатлар орасидаги келишувчиликларни ишга солиб ўз иродасини ўтказиш орқали ташқи колониал сиёсатини шакллантириб олди. 1884 йили Африканинг жануби-ғарбидаги Герман фуқаролари ва уларнинг мулклари Германиянинг мулклари деб эълон қилинди.
Рейхстагда Бисмарк колониялар тараққиёти масаласини немис кемачилиги билан шуғулланган капиталистлар, савдо сармоядорлари қўлига «Охранная грамота» орқали, яъни дунёнинг турли бурчагида Германия учун фойдали мулкларни қўриқлаш ёрлиғи орқали топшириш ҳақида баёнот берди.
1884 йил қаллоб Карл Петерс исмли немис «Герман мустамлака жамияти» тузиб катта бўлагини ёлғон, алдов, ичириб маст қилиш, пора бериш, куч, дўқ-пўписа ишлатиш йўллари билан Шарқий Африканинг катта бўлагини ўзига қаратиб олди. 1885 йили Карл Петерс бу ишлар учун Германия ҳукуматининг «қўриқлаш ёрлиғи» олди. Булар Германиянинг Африкада колониал сиёсати учун пойдевор бўлди.
Бисмарк Африка колонияларини иккинчи даражали иш ҳисоблар эди. Рейхстагда у бундай ёзган экан: «Сизнинг Африка картангиз яхшидир, лекин менинг Африка картам, бу – Европа. Бир томондан Россия, иккинчи томондан Франция. Германия эса ўртада. Мана менинг Африка картам».
Россия ва Франция билан Германиянинг душманлик сиёсати туфайли Германия учлик иттифоққа, (Германия, Италия, Австро-Венгрия) Буюк Британияни тортишга ҳаракат қилди.
Германиянинг қишлоқ ҳўжалик моллари – ички бозордаги нархни ушлаб туриш учун Германияга дон махсулотлари киритишнинг бож нархини кўтариб юборилди. Бу эса Германия ва Россия ўртасида «божхона (таможня) уруши» ни келтириб чиқарди.
1888 йили император Вильгельм I ўлди. 100 кун Фридрих III император бўлиб турди. Томоқ раки билан у ҳам ўлди. Германия императори Вильгельм II бўлди. Янги император ва Бисмаркнинг ички-ташқи сиёсатдаги қарашлари келишмай қолди. Вильгельм II тезроқ дунё мустамлакасига чиқишни талаб қилди. Бисмаркни Европада ўралашиб қолишда айблади. Бисмарк эса Россияни Германия банкларидан, пул муомаласи бозоридан махрум қилиш йўлини тутди. Россия пул учун Француз биржасига мурожаат қилди. Бу эса бўлажак Франция – Россия иттифоқи учун замин яратди. Вильгельм II «христиан ижтимоий сиёсат» йўлини тутган бир пайтда Бисмарк янги ижтимоий куч бўлмиш ишчиларни иғво орқали қўзғолонга кўтариб, баҳонада уларни куч билан мажақлаб ташлаш йўлини маъқуллади.
Келишмовчилик чуқурлашиб 1890 йилнинг мартида Бисмарк истеъфога чиқишга мажбур бўлди.
Янги канцлер Пруссия генерали Л.Каприви бўлди. Янги канцлер 1894 йилгача канцлер бўлди. Унинг даврида якшанба дам олиш куни, аёллар учун 11 соатлик , эркаклар учун 13 соатлик иш куни, болаларни ишлитиш манн этилди. Бу йўл Вильгельм II нинг христиан социал сиёсати рухида эди.
1894 йили Вильгельм II нинг амакиси йирик ер эгаси Х.Гогэнлоэ – Шиллингфюрст канцлер бўлди. У мамлакат саноатчилари ва қишлоқ магнатларини бирлаштириш йўлидан борди.
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ
1.1. Таълим бериш технологиясининг модели
Do'stlaringiz bilan baham: |