Tasdiqlayman” Tarix fakulteti dekani V. Ishquvatov


Уруш ҳаракатларининг бошланиши ва бориши. Седан жанги ва унинг оқибатлари



Download 1,91 Mb.
bet42/73
Sana21.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#426
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73
3. Уруш ҳаракатларининг бошланиши ва бориши. Седан жанги ва унинг оқибатлари.
Наполеон III ҳукумати уруш бўлиши муқаррарлигига қарам, тайёргарликни ташкилий жиҳатдан бўш олиб борди. Армия қисмларини ўзаро боғлиқлиги йўқ эди. Унинг ҳаракатлари тартибсиз, аниқ режа ва мақсадлари ишлаб чиқилмаган эди. Қўмондонлик (Наполеон III бош қўмондон) ҳатто сафарбар армия миқдори, унинг дислокациясини ҳам билмасди. Французлар Пруссияга қарши уруш эълон қилгач, икки ҳафта ўтса ҳамки, тайинли ҳужум режаси йўқ эди. Аксинча, Германия қўшма армияси қисмлари ўртасида ҳаракат мувофиқлиги, ўзаро алоқа пухта йўлга қўйилган, жанговор руҳ баланд эди. Чунки Герман давлатларининг бирлашишига бўлган интилиши халқ томонидан қўллаб-қўвватланаётган эди. Бу жараёнга Франциянинг қаршилиги ва уруш эълон қилиши немис халқи назарида Германия учун урушни адолатли қилиб кўрсатар эди. Аслида эса, Германия айёрона позиция тутиб, ўзи ният қилган босқинчилик урушининг Франция томонидан бошланишига эришган эди.
Француз қўшинлари 8 корпус шимоли-шарқий чегараларга жойлаштирилди. Улар Саарбрюкендан Бельфоргача масофани олдилар. Бу корпусларга Наполеон III бошчилик қилди. Армия штабининг бошлиғи маршал Лебеф эди.
4 август 1840 йилда Француз армияси Герман қўшинлари Вейсенбург ёнида тўқнашди. Бу ерда беш минг француз аскарлари 40 минг кишилик немис қисмига қарши кун бўйи жанг олиб бориб, кўп талофот кўрдилар ва мағлубиятга учрадилар. Уларнинг қолдиғи Страстбургга чекиниб қайтилар.
5-6 август кунлари Фрешвилер ёнида 40 минг кишилик француз армияси 120 минг немис қўшинидан мағлубиятга учради. 6 августда Форбах ёнидаги жанг ҳам ютқазилди. Ҳар уччала жангда кўрилган талофот Франция армиясининг салоҳиятига, жанг қобилиятига катта путур етказди. Армиянинг мағлубияти халқ оммаси орасидаНапалеон империясига қарши норозилик кайфиятини кучайтирди. Францияда республика тузиш тарафдори бўлган инқилобий, буржуа демократик ҳаракатни ҳам жонлантирди. Фронтдаги аҳвол кундан-кунга ёмонлашди.
Маршал Мак-Магон бошчилигидаги катта қўшин йўқ қилиб ташланди. Унинг қолдиқларига бошқа қисмлар билан қўшилиш учун имконият қолдирилмади. Йўл тўсиб қўйилди. 1870 йил 12 август куни Наполеон III бош қўмондонлик вазифасини маршал Базенга топшириб, ўзи Мак-Магон қўшинларига ёрдам бериш баҳонаси билан Шалон деган жойга жўнаб кетди. Мақсад Парижга борувчи йўлни мудофаа қилишни ташкил этиш эди. Маршал Базен ихтиёрида қолган асосий қўшинлар то 27 октябрга қадар ҳаракатсиз туриб, жангга кирмасданоқ немислар қуршовигв тушди ва таслим бўлди. Бу орада Мак-Магоннинг қуршовдан чиқиб Мецца томон ҳаракат қилаётган 90 минг кишилик армияси Германиянинг икки ҳарбий қисми томонидан Мец дарёси билан Седан қишлоғи орасидақисувга олиниб қуршовга туширилди. 1 сентябр куни немислар эрта тонггдан бошлаб француз армиясини тўплардан ўққа тута бошладилар. Француз солдат ва офицерлари кучлар тенг бўлмаган бу жангда жасорат билан жанг қилсалар-да, уларнинг ҳаракатлари зое кетди. Наполеон империясининг лаёқатсиз лашкарбошилари, Наполеоннинг ўзи урушга тайёргарлик кўраётган даврида ва уруш ҳаракатлари давомида жуда кўп хатоларга йўл қўйдилар. Империя ташвиқоти эса бор ҳақиқатни эса рўйи-рост айтиш ўрнига даб-дабали мақтанишлар билан овора бўлди. Душман кучларига дуч келишдан қўрқиб қўшинни керак йўналишдан чалғитдилар. Ҳолдан тойдирувчи кераксиз машқлар билан овора бўлдилар. Герман армияси бу хатолардан усталик билан фойдаланди. Седан жанги аслида французлар учун қоч-қоч бўлган эди. Чунки атрофдаги тепаликлар немис артиллериясининг ўт очиш нуқталарига айланган эди. Седан жангида Мак-Магон енгил ярадор бўлганини баҳона қилиб қўмондонлигини ўзидан соқит қилди. Шу куни соат 3да Наполеон III немисларга таслим бўлиш тўғрисида буйруқ берди. 2 сентябр 1870 йили Наполеон III 82 минг солдат, генераллар офицерлар билан немисларга таслим бўлди. Бу воқеа Франциядаги иккинчи империянинг тарихи тугаши эди.
4.1870 йил 4 сентябр « инқилоби» ва урушнинг бориши ҳамда моҳиятининг ўзгариши. 4 сентябр ҳокимиятининг Франция миллий манфаатларига зидлиги.
Седан ҳалокати тўғрисидаги хабар Парижнинг ҳукумат ва парламент доираларига 2 сентябр кечқурун алламаҳалда етиб борди. Бонопартчилар ҳам, мухолифат вакиллари буржуа республикачилари билан орлеанчилар ҳам бу хабарни оммадан яширишга ҳаракат қилдилар.
Тьер сулҳ тузиш тўғрисида Герман армияси билан дарҳол музокаралар бошлашни таклиф қилди. Лекин Париж меҳнаткашлари бу мудҳиш хабарни эишитиб бўлгандилар. 4 сентябр эрталабданоқ пойтахт меҳнаткашлари кўчаларга чиқиб республика тузишни талаб қилдилар.
Намойишчилар қонун чиқарувчи корпуснинг мажлислар залига бостириб кирдилар. Гамбетта ва Фаврлар халқни қанчалик чалғитмасинлар халқ республика тузилишини талаб қилавердию Ратуша биноларининг бирида бўлажак ҳукумат рўйхати тузилди.Бу ҳукуматга Бланки Флуранс, Делекмоз. Рошфер ва бошқалар Кириши лозим эди. Жюль Фавр тўпланганларга қарата нутқ сўзлаб, империянинг йиқилганлигини эълон қилди. Лекин, республика масаласини четлаб ўтишга ҳаракат қилди. Бироқ меҳнаткаш халқнинг қатъий талабини бажо келтиришга мажбур бўлди. Франция республика деб эълон қилинди.
Париж меҳнаткашларининг амалга оширган бу тўнтаришлари моҳияти жиҳатидан яна юқори синфларга хизмат қилди. Баъзи ўзгаришлардан кейин ҳукумат қуйидагича тузилди: Ҳукумат бошлиғи генерал Трошю, бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири адвокат Жюль Фавр , ички ишлар вазири Леон Гамбетта, ҳарбий вазир генерал Лефло ва бошқалар. Давлат тўнтариши Франция-Пруссия урушининг характерини ҳам ўзгартириб юборди. Иккинчи империя ағдарилиб, Франция республика деб эълон қилинган пайтдпан эътиборан Франция Германиянинг бирлашувига қаршилик қилмай ёки унга таҳдид солмай қўйди. Демак уруш Германия учун ўзининг мудофаа характерини йўқотди. Седан ҳалокатидан кейинги дастлабки кунлардаёқ, Пруссиянинг юнкерлар ва герман ҳукмрон доиралари урушни давом эттиришга ва Франциядан камида Эльзас билан Лоторингияни тортиб олишга интилаётганлиги маълум бўлди. Урушнинг Германия учун мудофаа урушидан истилочилик-босқинчилик урушига айланиб кетди. Аксинча, империя ағдарилган ва республика ўрнатилгандан кейин уруш Франция учун миллий мудофаа уруши бўлиб қолди; бу уруш республикани ва ватанни герман истилочиларидан сақлаб қолишга интилган француз халқи орасида жуда зўр ватанпарварлик туйғуларини уйғотди.
4 сентябрда ҳокимиятни ўз қўлига олган муваққат ҳукумати кенг халқ оммасининг ватанпарварлик руҳи билан ҳисоблашишга мажбур бўлиб, “шоша-пиша ўзини миллий мудофаа ҳукумати” деб эълон қилди. Трошю манифестлар (баёнот) чиқариб, уларда “Париж губернатори ҳеч қачон пруссларга таслим бўлмайди” деди, Жюл Фавр эса ташқи ишлар вазири сифатида: “бир қарич еримизна ҳам, қалъаларимизни биронта тошини ҳам ҳеч қачон бировга бермаймиз” деб қасамлар ичди. Лекин, бу халқни атайин алдаш учун айтилган гаплар эди. Амалда Трошю ҳам, Фавр ҳам, ҳукуматнинг бошқа кўпчилик аъзолари ҳам бузғунчилик қилмоқда ва германларга қарши курашни барбод қилмоқда эди. Реакцион юқори табақалар ўз мамлакатининг меҳнаткашларидан қўрққанидан ва унга душманлик кўзи билан қараганидан миллатга хиёнат йўлига кириб кетди. Ташқи душман бўлган Пруссияни, яъни Франция урушаётган мамлакатни бу реакцион табақалар француз меҳнаткашларидан кўра камроқ хавфли деб билди. Улар орасида шундайлари ҳам бор эдики, улар меҳнаткашларга ишончсизлик ва душманлик кўзи билан қарасалар ҳам, лекин герман истилочиларига қарши курашни давом эттиришга, Франциянинг бир бутунлигини ва мустақиллиги учун курашга интилардилар. Улар ана шу доираларнинг намоёндалари Гамбетта, Фрейсине, Клемансо ва бошқалар эди. Бу доиралар миллий мудофаа фикрларини ниқоб қилиб олиб, амалда таслимчилик сиёсатини олиб бордилар ва истилочиларга қарши курашиш учун кучларни уюштириш ўрнига, германия томон талаб қилган шартларни қабул қилиб, душман билан битимга интилдилар. Халқ оммасининг эмас, балки уларга бошчилик қилган сиёсий раҳбарлар бланкичилар, неоякобинчилар, прудончилар ҳам аввал бошда буржуа ҳукумати сиёсатининг ҳақиқий моҳиятини кўра билмадилар; улар 1870 йилги “миллий мудофаа ҳукумати”, 1793 йилдаги буржуа инқилобий ҳукумати сингари республиканинг ташқи душманларига қарши мардонавор кураш олиб боради. Умуммиллат манфаатларини ҳимоя қилади, деган гапларга соддалик қилиб ишондилар. 7 сентябрдан “Ватан хавф остида!” деган газета чиқара бошлаган Бланки газетанинг биринчи сонидаёқ ҳукуматга сўзсиз кучли ёрдам кўрсатишга ва душман олдида ҳукуматга қарши ҳар қандай курашдан воз кечишга даъват қилди. Бу албатта соддалик билан қилинган қўпол хато эди. Бу орада герман қўшинлари деярли қаршиликка учрамасдан тезлик билан олға қараб ҳаракат қилиб, Франция ерларининг анчагина қисмини босиб олдилар ва 19 сентябрдан бошлаб 230 минг кишилик армия билан Парижни қуршаб олиб, уни қамал қилдилар. Чунки, муваққат ҳукумат қаршилик уюштириш тўғрисида ғам емади.
Трошю, Фавр ҳукумати пойтахтдаги жуда кўп аҳолини озиқ-овқат билан таъмин қилиш учун ўз вақтида ҳеч қандай чора кўрмаганлиги сабабли Париж аҳолисини очликка маҳкум этди. Ҳукумат душманга қаршилик уюштириш учун ҳам ҳеч қандай чора кўрмади. Базеннинг Мецдаги армияси ҳаракатсиз турарди. Илгари душман билан махфий равишда хиёнаткорона алоқа боғлаган Базен 27 октябрда таслим бўлди.
Париждаги ҳукумат ҳам худди ана шундай ватанга хиёнат йўлидан борди. Жюль Фавр ва сулх шартлари тўғрисида келишиб олиш мақсадида 18-20 сентябрда Бисмарк билан учрашди. Бу ҳақдаги хабар халққа етиб борди. Гарчи ўшанда бирор битимга келинмаган бўлса ҳам Муваққат ҳукумат, бир неча бор баён қилганидек, миллий мудофаа тўғрисида ғам емай балки таслимчилик сиёсатини, миллатга хиёнат сиёсатини юргизаётганлиги илғор француз ишчиларига равшан бўлиб қолди.
2.2. Француз халқининг Прус (Герман ) босқини ва француз халқи ҳукуматга қарши ҳаракатлар.
Француз халқи манфур Бонапартчи режимини ағдариб ташлаб, республикани қўлга киритган вақтдан буён, унинг ватанпарварлик ғайрати жўш уриб турган эди. Омон қолган мунтазам армия қисмларидаги солдатлар жуда зўр жасорат ва мардлик билан жанг қилдилар. Бельфор гарнизони командири Денфер-Рошеро бошчилигида қаҳрамонлик кўрсатиб, шаҳарни қуршаб олган жуда устун душман кучларидан ҳимоя қилиб турди. Деҳқонлар, шағар ва қишлоқлардаги оддий кишилар қуролланиб, кўнгилли партизан отрядлари туздилар. Бу отрядлар истилочиларга қарши мардонавор жанг қилдилар. Кўнгилли ўқчи отрядлари (франтирёрлар) немис қўшинларига кўп талофат етказдилар. Уларнинг штабларига ҳужум қилиб, уларнинг коммуникацияларини ишдан чиқардилар, ўзларининг қаҳрамонона курашлари билан германиянинг анча катта кучларини овора қилиб турардилар. Немис қўмондонлиги шафқатсизлик билан жазо чоралари кўрганига (масалан, бутун-бутун қишлоқларни ёндирганига, кафилга олинган кишиларни отиб ташлаганига) қарамай, француз ватанпарварларининг иродасини бука олмади. Аксинча, прусс милитаристларининг бу жабр ситамлари халқ партизанларининг адолатли урушини авж олдирди ва кучайтирди.
Германи оккупация қилмаган жанубий ва жануби-ғарбий францияда шошилинч суратда янги ҳарбий қисмлар тузила бошлади. 7 октябр Гаммбетта Парижни қамал қилиб турган герман қўшинлари устидан ҳво шарида учиб ўтиб, Турга келди, бу ерда анча илгари ҳукумат маркази (Тур делегацияси деб аталган ҳукумат маркази) тузилган эди. Ҳукумат аъзолари Турда туриб янги қуролли кучлар ташкил қилишга раҳбарлик қила бошладилар. Бу ерда қисқа муддатда янги-янги батальонлар, полклар ва армиялар тузилди. Ярим миллионга яқин француз қўлига қурол олди. Янги армиянинг бунчалик тез бунёдга келиши (бу армияга Лаура армияси деб ном берилган) Француз халқининг қанчалик кучга эга эканлигини кўрсатарди. Лекин Гамбетта ва унинг қуролли кучлар ташкил қилишга яўмаклашган ёрдамчиси муҳандис Шарль де Фрейсине урушни давом эттириш учун янги армиялар тузишда зўр ғайрат кўрсатган бўлсалар ҳам, урушни инқилобий йўл билан олиб боришни истамадилар. Улар ишчиларга, демократик ташкилотларга ишончсизлик билан қарадилар. Улар вилоятларда империя вақтида тузилган эски ҳукумат ва маҳаллий аппаратнинг ҳаммасини сақлаб қолдилар, янги тузилган қўшин қўшилмаларига раҳбарлик қилишни эса Бонараптчи ва Орлеанчи генераллларга ишониб бериб қўйдилар. Қамал қилинган Париж шаҳрининг меҳнаткаш аҳолиси эса муҳтожлик ва очлик азоблари тобора кучайиб бораётганига қарамай, Францияни батамом озод қилиш учун урушни давом эттиришга бел боғладилар. Сентябрь тўнтарилишининг дастлабки кунларидаёқ Париж халқи ўз ташкилотини – Париж округларидаги халқ мажлисларида сайланган округ назорат қўмиталарини тузган эди. Ҳар бир округ назорат қўмитаси тўрттадан делегат ажратиб, булардан умумшаҳар ташкилоти – 20 округ марказий қўмитаси тузилган эди. 20-округ марказий қўмитасига демократик ва ижтимоий ҳаркат арбоблари бошчилик қилдилар. Париж мудофаасини яхши ташкил қилишга ҳуккуматнинг қобил эмаслиги ва хоҳиши йўқлиги яққолроқ маълум бўла борган сари 20-округ марказий қўмитаси пойтахт мудофаасини уюштириш ва халқни қуроллантириш масалаларига тобаро фаолроқ аралашишга мажбур бўлди. Халкинг ташаббуси билан 20-округ марказий қўмитаси меҳнаткаш аҳолидан миллий гвардия ботальонлари тузишга киришди. 1870 йил октябрида янгидан тузилган миллий гвардия батольонларидаги жангчилар сони 250 минг кишидан ошиб кетди. 1870 йил ноябрида Бельвиль ишчилари ихтиёрий равишда маблағ тўпладилар: очғялонғич ишчи оилаларининг берган ионаларига тўплар қуйилди. Бельвиль ишчиларининг ташаббусиги Парижнинг бошқа туманларидаги ишчилар ҳам қўшилдилар. Улар ўзлари қуйдирган тўпларга меҳр ва мухаббат билан қарадилар, уларнинг ҳар бирига ном берилган. Улар бу тўпларни Парижни қамал қилган германлардан ҳимоя қилувчи восита деб, хиёнаткор ҳукумрон доираларига қарши ҳам ҳимоя қилувчи восита деб билдилар.
Октябрнинг сўнгги кунларида қамал қилинган Парижга бутун халқни туғёнга келтирган ҳабарлар: Мецда Базен армиясининг таслим бўлганлиги, француз армия қўшинлариниг Париж яқинидаги Буржда 30 октябрда мағлубиятга учраганлиги, бу ердаги кўнгилли ўқчилар Трошюдан ҳеч қандай ёрдам олмай деярли ҳаммалри ҳалок бўлиб кетганлиги тўғрисидаги ҳабарлар кела бошлади. Ҳукумат топшириғи билан иш қўраётган Тьернинг немислар билан ярашишга зўр бериб ҳаракат қилаётганлиги ҳам маълум бўлди. 31 октябрга ўтар кечаси кўчаларда халқ оламонлари пайдо бўлиб, ҳукуматни ағдариб ташлашни талаб қилдилар. 31 октябрь эрталаб 20-округ марказий қўмитасининг мажлисида халқ ишончини йўотган хукуматни ағдариб ташлаш тўғрисида қрор қабул қилинди. Бланкичилар бошчилик қилган миллий гвардиячи отрядлар Ратуша биносини осонгина ишғол қилдилар ва вазирлардан кўпчилигини қамоққа олдилар. Лекин қўзғолон раҳбарлари ўртасида ҳамжиҳатлик йўқ эди; қўзғолоннинг ягона ҳаракат режаси ҳам йўқ эди. Деярли бир вақтда икки ҳукумат: бири мўътадилроқ, демократик арбоблардан – Феликс Пиа, Ледрью Роллен, В. Гюго ва бошқалардан иборат ҳукумат, яна бири – Бланки, Флюранс, Делеклюз ва инқилобчилардан иборат хукумат эълон қилинди. Тортишув ва жанжаллардан овора бўлиб, фурсатни бой бердилар; муваффақият билан бошланган қўзғолон тўла ғалабагача давом эттирилмади. Ҳукуматга содиқ бўлган қўшинлар томонидан озод этилган Трошю кечаси Ратуша биносини ишғол қилди, шу билан қўзғолон мағлубиятга учради.
Миллатга хиёнат ҳукумати ҳам, бутун реакцион ҳукумрон доиралар сингари 31 октябрь дахшатидан кейин бутун кучини халқга қарши курашга қаратди. Қўзғолончиларнинг кўпчилиги ва уларнинг раҳбарлари қамаоқларга жўнатилди. Ҳукумат илгаригидек, жангга қароримиз қатъий деган дабдабали сўзлар ниқоби остида амалда халқнинг курашга иродаси синдириш пайида бўлди. Қиш бошланиши билан Париж ҳимоячиларининг азоб-уқубати бениҳоя кучайиб кетди. Шаҳарда мушуклар ҳам, итлар ҳам, қарғалар ҳам қолмади, ҳаммаси еб битирилди. Очлик азоби устига совуқ бошланиб кетди. 1870-1871 йил қиш Франция учун совуқ келди, пойтахтда эса, на ўтин ва на қўмир бор эди. Лекин Франциянинг ватанпарварлари ҳар қандай қийинчиликларга бардош бериб, таслим бўлиш ҳақидаги гапларни эшитишни ҳохламасди. Трошю бир неча марта тўсатдан ҳужум уюштирди, лекин бу ҳужумларнинг мағлубиятга учраши илгариданоқ маълум эди. Бу ҳужумлар Миллий гвардияни ҳолдан кетказиш, унда умидсизлик руҳини кучайтиришни ва курашдан фойда йўк деган фикр уйғотиши лозим эди. Чекиниш ва жуда кўп қурбонларни бериш билан тамом бўлган анашундай хужумларнинг биридан кейин 22 январда Бланкичилар яна қўзғолон кўтаришга уриниб кўрдилар, улар бир кун илгари Флурансни ва 31 октябр иши юзасидан қамалганларни зўрлик билан қамоқхоналардан озод қилган эдилар. Миллий гвардиянинг бир неча отряди Ратушани ўраб олди. Лекин қўзғолон раҳбарлари ўртасида келишмовчилик йўқ эди. Бунинг устига қўзғолон бўлишидан илгаридан ҳабардор бўлган ҳукумат эса, ўзига содиқ қўшинлар тўплаб, қўзғолонни бостирди. Париж армияси бош қўмадони вазифасига Трошю ўрнига тайинланган бонапартчи генерал Винуа ва раҳбарларини қўлга олиди ва улар қамоқхоналарга ташланди.
Хулоса қилиб айтганда француз-герман уруши француз империя ҳукуматининг француз халқи манфаатларига бегона, ҳамда Франция давлатининг ўша давр тараққиёти заруратларидан йироқ эканлигини кўрсатди. Бутун Европа ва Америка бўйича сармоядорликни янги сифат босқичи бошлангани эътиборга олинмади. Шу сабабли Наполеон III империяси бир томондан замонавий, янги Герман бирлашган кучларига, иккинчи томондан эса ўз халқининг нафратига чидаш бера олмади.
6. Франция-Пруссия уруши натижалари ва улардан чиқариладиган хулосалар. Француз қўшинлари ҳамма фронтларда мағлуб бўлди. Ҳатто 50 минг аскардан ибора партизанлар отряди ҳам бирор натижали иш қила олмадилар. Немислар Франция пойтахтини қуршовга олиб, Парижга яқинлашдилар. Пруссия қироли Версальни ўзининг қароргоҳи қилиб олди. Париж иқтисодий блокада ҳолига тушди. Озиқ-овқат етишмовчилиги бошланди. 1871 йил январда аҳолига ўлчов билан нон бериш жорий қилинди. Гўшт заҳиралари 20 январда тугади. Парижликлар ўз норозиликларини ифодалаб, шаҳар ҳокимияти Ратушага ҳужум қилдилар. 22 январда Бланкичилар ўзларининг эски террорчилик, қўпорувчилик усуллари билан қўзғолон кўтардилар. Ратушага бостириб бориш ҳам, шуларнинг ташаббуси эди. Бу қўзғолон бостирилди. 18 январь кунидан бошлаб, Версальда ғолиб томон вакиллари –қироллар, герцоглар, Герман давлатининг ҳукумат аъзолари ва уларда хизмат қилиб турган чет эл дипломатик корпуси вакиллари тўпланишди. Тантанали ҳолатда Версалнинг кўзгули залида Пруссия қироли Вильгельм I Гогенцоллерн Германиянинг императори деб эълон қилинди. У Германиянинг меросҳўр императори деб эълон қилинди. Шу билан Германиянинг бирлашув жараёни ниҳоясига етди.
Франциянинг миллий мудофаа ҳукумати номини олган ҳукумати душман тўхтатиш чорасини топа олмадилар. Халқни қуроллантиришдан қўрқди. Қуролланган халқ инқилобий ҳаракат бошлаб юборади, деган хавф остида иккиланди. Баъзи радикал республикачилар, масалан А.Пошфор, Гамбетта кабилар янги армия тузиш, император тарафдорларини қувиш, Францияга қарши янги ҳаракатлар тарафдори эдилар. Аммо улар кенг қўллаб-қувватлаш топмадилар. Ғолиблар билан битим тузиш тарафдорлари бўлган томон устун келди. Битим тарафдорлари орасида мағлуб армиянинг қатор генераллари ҳам бор эди. Уларнинг фикрича, урушни давом эттириш фақат қурбонлар келтиради ва мағлубиятдан бошқа нарса бермайди. 26 январ куни Париж атрофидаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди. Кўплаб ҳарбий истеҳкомлар, артиллерия ва ўқ-дори захиралари немисларга топширилди.

МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ


1.1. Таълим бериш технологиясининг модели


Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish