4-Маьруза: Нефт ва газ филтратсияси ўзгармас режимида кудукларни
тадкикот килиш.
Режа:
1.Тадкикот натижасида кайта ўтказиш методлари.
2.Турли режимларда индекатор чизиглари харакати давомида ишлатиш режими.
Фильтрациянинг стационар (ўзгармас) режимларида қудуқларни тадқиқ қилиш кўпинча газни барқарор чиқариб олиш методи деб аталиб, турли режимлардаги барқарорлашган газ дебитининг қудуқ туби (оғзи)даги босимларга боғлиқлигига асосланади ва қуйидагиларни аниқлаш имконини боради.
Газ дебитининг қатламга бериладиган депрессияга ва қудуқ оғзидаги босимга боғлиқлигини.
Қудуқ тубидаги ва оғзидаги босимнинг ҳамда температуранинг қудуқ дебити таъсирида ўзгаришини.
Фильтрацион қаршилик коэффициентларини.
Турли режимларда чиқариладиган суюқ ва қаттиқ аралашмалар миқдорини.
Қудуқ туби зонасининг бўзилиши, қудуқ тубида қаттиқ ва суюқ зарраларнинг тупланиш ва ер юзасига чиқиш шароитларини.
Қудуқ ишлашининг турли омилларни ҳисобга олган ҳолдаги технологик режимини.
Қувурларнинг гидравлиқ қаршилик коэффициентини.
Қудуқ туби зонасини мустаҳкамлаш, унинг унумдорлигини ошириш, ишлаш суръатини жадаллаштириш, қатламда қўшимча тешиклар ҳосил қилиш, цемент қуприқлар ўрнатиш, фаввора қувурларини алмаштириш каби таъмирлаш-профилактика ишларининг самарадорлиги ва б.ни.
Тадқиқотлар олдиндан режалаштирилган иш дастурига биноан амалга оширилади. Конда бажариладиган қурилишларга боғлиқ ҳолда тегишли асбоб ва ускуналар тайёрланиб, уларни қудуқда схемалар бўйича монтаж қилинади.
Қудуқни ўзлаштириш I бобда келтирилган қоидаларга биноан амалга оширилади. Фақат маҳсус тадқиқотларгина, масалан, қатламда ва қудуқ тубида суюқлик тўпланишини ва уни чиқариб олинишининг Қудуқни маҳсулдорлигига таъсирини, сувни қудуққа ёриб кириш таъсирини ва б.ни ўрганиш учун амалга ошириладиган тадқиқотлар бундан истиснодир.
Газни барқарор чиқариб олиш методи билан тадқиқотларни бошлашда қудуқ оғзидаги босим статик рСТ ҳолатда бўлиши керак. Қоида бўйича, тадқиқот кичиқ дебитдан бошланиб катта дебитга шмон (бевосита) амалга оширилади. Қудуқни қичиқ дебит билан ишга тушириб уни ишлатишни босим ва дебит тўла барқарорлашгунча давом эттириш лозим. Қудуқнинг босими ва дебити мазқур диафраг-мада (шайбада, штуцерда) вақт давомида ўзгармаса индиқаторнинг биринчи чизиги танланади. Босим ва дебитнинг барқарорлашув жараёни ўзлуқсиз қайд қддиб борилади ва олинган босимдан қатлам параметрларини аниқлашда фойдаланилади.
Қудуқ тубидаги, оғзидаги (фаввора қувурларидаги), қувур ортидаги ва қувурлар оралигидаги бушлиқда босимни ва зарур нуқта-ларда температурани, газ ва суюқлик дебитларини, қаттиқ заррачалар миқдорини тегишли равишда ўлчагандан сўнг қудуқ беркитилади. Қудуқдаги босим тиклана бошлайди. Статик босим рст нинг тикланиш жараёни ҳам ўзлуксиз қайд қилиб борилади. Олинган натижалар қайта ишлангандан сўнг қатлам параметрларини босимнинг эгри чизиқли тикланиши бўйича аниқлаш мумкин бўлади.
Давлат кон-техника назорати талабларига жавоб берадиган, герметик жиҳозланган қудуқларда қувурлар бириқмаси оралигида босимни ўлчаш шарт эмас.
IV.1-расмда бир режимда ишлаётган қудуқда босимнинг вақт давомида ўзгаришининг тўла цикли кўрсатилган.
Қудуқларни тадқиқ қилиш туғри чизиқли режимда 5—6 марта, тескари Ҳаракат режимида 2—3 марта амалга оширилади. Барча режимларда биринчи режимда бажарилган шартларга риоя қилиш, босим, температура, газ дебити, суюқлик ва қаттиқ зарраларни худди шундай йул билан ўлчаб куриш керак. IV.2-расмда фильтрациянинг стационар режимларида индикатор чизиғини ифодалашнинг бутун жараёни кўрсатилган.
Газ оқимида суюқлик мавжуд бўлган, тескари йўналишли режимлардан бири энг кам дебитли бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бундай назорат режими маълум констрўқлияли қудуқни синаш бошланганда тубида суюқлик борлигини аниқлаш имқонини беради.
Қувур орти бўшлиғида пакер бўлганда ва газ оқимида анча миқдордаги намлик мавжуд бўлса, қудуқ тубидаги босимни унинг оғзидаги босим бўйича аниқлаш
жиддий нуқсонларга олиб келади. Бундай ҳолатда турли режимларда қудуқ; туби босимини шу жойнинг ўзида ўлчайдиган чуқурлик манометрларидан ёки масофадан туриб қайд этадиган (дистанцион) асбоблардан фойдаланилади. Гази нисбатан қуруқ; ва туби тоза қудуқдаги босимни ҳисоблаш йули билан аниқлаш мумкин. Маҳсулотда анча миқдорда намлик мавжуд бўлганда фаввора қувурлари оғзида ўлчанган босим ёрдамида қудуқ; туби босими таркибан аниқланади, бунда чиқариб олинаётган газдаги намлик ва тегишли қаршилик коэффициенти миқдори ҳисобга олинади.
Агар қудуқ, синов бошланишидан аввал ишлаган бўлса, бундай ҳолатда уни статик босим рст тиклангунга қадар беркитиш керак, сўнг қатлам босимини аниқлаш мақсадида босим ва температурани ўлчаш лозим. Қудуқ, тубида суюқлик устуни ҳосил бўлиши имконияти мавжуд бўлганида чуқурлик манометридан фойдаланиш зарур.
Газ конденсат қудуқдарини синашда турли режимларда ишлаётган қудуқдаги конденсат миқдорини аниқлаш учун газни икки босқичли сепарациялаш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай иш бажарилаётган қудуқ кондаги газ тайёрлаш пунктига уланмаган бўлса, кўчма қурилма ёрдамида бажарилади.
Разведка ва фойдаланиш қудуқларидан олинадиган натижаларнинг ишончлилиги қудуқ конструкциясига ва қудуқ, туби ускунасига боғлиқ. Фильтрациянинг стационар режимларида синовнинг тўла циклини фақат қудуқни синашда, ишлатиладиган воситалардан ҳар томонлама фойдалангандагина амалга ошириш мумкин. Шу боисдан қалинлиги катта ва маҳсулдор кесимнинг таркиби ҳар хил бўлган конларда уюмларнинг ўрганилмаган қисмларидаги айрим разведка ва ишлатиш қудуқларида фаввора қувурларини қатламнинг устки қисмигача тушириш керак бўлади.
IV. 2- расм. Фильтрациянинг стационар режимларида газ қудуқларни
Do'stlaringiz bilan baham: |