Ҳар хил таркибли қатламлардаги босимнинг тикланиш эгри чизиғининг хусусияти ва уни қайта ишлаш
Радиуси бўйича ҳар хил таркибли қатлам. Босимнинг тикланиш эгри чизиғига таъсир этувчи асосий омиллардан бири майдон бўйлаб турли кўринишдаги ҳар хилликдир (ўтказувчанлиги ёмон зоналар, тектоник ва литологик бўзилишлар, қатламда конденсатнинг ажралиши, нефть хошияси, газ-сув туташ юзаси ва б.).
Қудуқнинг дренажлаш зонасининг фильтрацион параметрлари муттасил ўзгарадиган ҳолларда, тегишли методларнинг координаталарида қайта ишланган босимнинг тикланиш эгри чизиғи, коида бўйича, нормал кўринишга эга бўлади ва уларнинг қиймати амалда қудуқ туби зонаси параметри билан буткул боғлиқ бўлади. Демак, ҳар хил таркибли қатламларда жойлашган қушни қудуқлар бўйича олинган параметрларнинг турлича бўлиши ҳам шу билан изохланади.
Газконденсат қудуқларида конденсат тадқиқот жараёнида ўлчами бўйича катта бўлмаган қудуқ туби зонасида ажралиб, унинг ўтказувчанлигини пасайтиради. Босимнинг тикланиш эгри чизиғида бу иккита тўғри чизиқли участка мавжудлиги билан белгиланади. Улардан биринчиси (тикроғи) икки фазали фильтрация зонаси параметрларига, иккинчиси — қатламнинг анча ўзоқроқ фақат газ ҳаракат қиладиган қисми параметрига мос келади. Чунки босимнинг тикланиш эгри чизиғининг бошланғич участкалари, коида бўйича, турли омилларнинг таъсири натижасида бўзилиши боис биринчи тўғри чизиқли участка бўлмаслиги мумкин. Бунда олинган тўғри чизиқли участка қатлам параметрларини тавсифлайди.
V.15- расм. Босимнинг тикланиш эгри чизиғини (V.28) формула бўйича қайта ишлаш.
Ҳар хил таркиблилиги (экран билан) яққол ифодаланган қатламларда экранларнинг қиёфаси, ўлчами ва сонига боғлиқ ҳолда, (V.1)—( V.10) формулалар бўйича аниқланган босимнинг тикланиш эгри чизиғи бир нечта тўғри чизиқли участкага эга бўлиши мумкин. Бунда қуйидаги конуниятлар кўзатилади.
Агар тадқиқ этилаётган қатлам чексиз ўзунликдаги битта чегарага ёки экранга эга бўлса, босимнинг тикланиш эгри чизиғида ва бурчак коэффициентлари бўлган икки тўғри чизиқли участка қайд этилиб, бунда (агар экран ўтказувчан бўлмаса, ) бўлади. Тўғри чизиқли участкаларнинг бундай ўзаро жойлашуви экранлардан бири қудуққа яқин бўлганида, уларнинг сони ва шаклидан қатьи назар рўй бериши мумкин.
Қудуқ, яқинида иккита кесишувчи экран мавжуд бўлса, босимнинг тикланиш эгри чизиғида иккита тўғри чизиқли участка қайд қилинади
Қудуқдан анча олисдаги зоналар параметрлари қудуқлар ён атрофидаги параметрларидан яхши бўлганда, иккинчи тўғри чизиқли участканинг бурчак коэффициенти биринчисиникидан кичиқ бўлади.
Лаборатория тадқиқотларида турли қиёфадаги экранлари бўлган қатламларда босимнинг тикланиш эгри чизиғининг янада мураккаброк, шакллари аниқланган, бироқ аниқ шароитларда турли омилларнинг таъсири боис бундай босимнинг тикланиш эгри чизиқларини олиш ва бир хил маънода изоҳлаш жуда қийин.
Майдон бўйлаб ҳар хил таркибли қатламлар яққол ифодаланган бўлса босимнинг тикланиш эгри чизиғини изохлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Ўтказувчанлик коэффициенти ва параметри барча ҳолларда, баён қилинган методга мувофиқ, биринчи тўғри чизиқли участка бўйича аниқланади. Ўтказувчанлиги ёмонлашган ёки яхшилднган зоналаргача бўлган масофани аниқлаш учун тўғри чизиқли участкаларнинг кесишган нуқтасидан фойдала-нилади. Бунда биринчи участка бўйича ёки формуласи бўйича бевосита ҳисоблаб аниқланадиган қатламнинг маълум пьезоўтказувчанлиги кўзда тутилади. Экрангача бўлган масофа қуйидаги формула бўйича ҳисобланади
(V.30)
бунда t1— тўғри чизиқли участкалар кесишадиган нуқтага мувофиқ келувчи вақт, с; — пьезоўтказувчанлик, см2/с; I — экрангача бўлган масофа, см.
Агар босимнинг тикланиш эгри чизиғида яққол ифодаланган иккинчи участка бўлмаса, л ёкин биринчи участканинг қийшайишга мойиллиги сезилса ва экраннинг мавжудлиги тахмин қилинса, у ҳолда унгача бўлган масофани қуйидаги формула бўйича баҳолаш мумкин:
(V.31)
бунда t1 — биринчи участканинг қийшайиши бошланишига мувофиқ
келадиган вақт, с.
ни (У.31) формула бўйича ҳисоблашда тўғрилиги ўтиш участкасидаги ўлчаш сифати ва сонига боғлиқ.
Ҳар хил таркибли қатламларда босимнинг тикланиш эфи чизиғини ифодалаш ва қайга ишлаш технологиясига баъзи бир асосий талабларни таъкидлаб ўтиш керак. Босимнинг тикланиш эгри чизиғининг бошланғич ва сўнгги участкалари баъзи бир омилларнинг таъсирида бўзилиши муносабати билан иккита тўғри чизиқли участкани олиш қийин кечади. Айрим ҳолларда қудуқ тўхтагунича ундан қисқа муддатли фойдаланилса ва экрангача бўлган масофа катта бўлмаса, қатлам юқори пьезоўтказувчанликка эга бўлса, унда бошланғич (биринчи) участка умуман бўлмаслиги мумкин, бу фильтрация параметрларини нотўғри аниқлашга олиб келади.
Пьезоўтказувчанлик кичиқ ва экрангача масофа катта бўлганида сўнгги (иккинчи) участка бўлмаслиги, шунингдек, турли омиллар таъсирида у бўзилиши мумкин. Бундай ҳолатда текширилаётган қатламнинг бир хил эмаслиги хақида маълумот олиб бўлмайди. Биринчи участканинг ўлчамини ошириш учун қудуқнинг тўхтагунча ўзгармас режимда ишлаш вақтиди чўзиш зарур, босимнинг тикланиш эгри чизиғининг ўлчаш муддатини кўпайтириб, сўнг участкани олиш мумкин.
Мисол. Рқат=211,4 кгс/см2; Тқат=303К; h= 10 м; m= 0,07 бўлган қудуқ барқарорлашган режимда Q0= 1040 минг м3/сут дебит билан ишлагаyдан сўнг босимнинг тикланиш эгри чизиғи ўлчанди. Бошлангич маълумотлар ва (У.1) формула бўйича қайта ишлаш натижалари У.14-жадвалда ва У.16-расмда келтирилган. Қайта ишлаш натижасида бурчак коэффипиентлн иккита тўғри чизиқли участка олинди ва 530, яъни дан фойдаланиб қатламнинг ўтказувчанлигини аниқлаймиз:
Д м/сП
Бундан Д
V. 14-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |