Мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни шакллантириш бўйича
машғулотлар
ишланмаси
(Ўрта гуруҳ учун)
МИҚДОР (КАТТАЛИК)
Буюмларни бўйига ва энига кўра қиёслаш ва тартиблаштириш.
Мақсад: • болаларга 3 тагача бўлган буюмларни бўйига, энига кўра солиштириш ва
тартиблаштиришни ўргатиш.
Кутилаётган натижалар: • болаларда узун-қисқа ва ингичка-йўғон ҳақида тасаввурлар
ҳосил қилинади, йўғондан-ингичкагача, ингичкадан-йўғонгача тартиблай олиш кўникмаси
шаклланади.
Керакли жиҳозлар: • қўғирчоқ, 3 та узун-калта, йўғон-ингичка ленталар; • рангли қоғоз
қирқимлари (лентасимон) 3 та-дан йўғондан-ингичкагача, узун-калта.
МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ: ТАРБИЯЧИ: - Болажонлар, мен қўғирчоққа кўйлак
тикмоқчи эдим. Ҳисоблаб кўрсам, қўғирчоқнинг кўйлаги учун 3 та узун-калта лента ва яна
3 та йўғон-ингичка лента керак экан. Бозорга бориб, уларни сотиб олдим. Ленталарни
сизларга кўрсатаман. Тарбиячи аввал 3 та узун-калта ленталарни тартиб билан қўйиб
кўрсатиб тушунтиради. 170 Тарбиячи уларни, аввало устма-уст қўйиб кўрсатади. Кейин
эса узунданингичкага томон тартиб билан қўйиб чиқади. Сўнгра 3 та йўғон-ингичка
ленталарни тартиб билан қўйиб кўрсатади. Бунда ҳам уларни йўғондан-ингичкага қараб
ёнма-ён қўйиб кўрсатади. Тарбиячи болаларга столларида турган қутичадан айтилган
нарсаларни олиб амалий иш бажаришини айтади. Болалар учун амалий иш. 1-топшириқ:
Болаларга қутичалардаги қизил рангли қоғоз қийқимларидан (худди ленталарни энг
узунидан энг калтасигача терилганидек қилиб) узунлигини солиштириб, қиёслаб тартиб
билан териб чиқишларини тушунтиради. Тарбиячи болаларга бир-бирларининг бажарган
ишларини кўриб баҳолашларини айтади. Болалар бир-бирларининг ишларини баҳолаб
чиқадилар. 2-топшириқ: Тарбиячи яна қутидаги кўк рангли қоғоз қирқимларини олиб,
йўғондан ингичкага қараб тартиб билан териб чиқишларини таклиф этади. Болалар яна
бир-бирларининг бажарган ишларини таҳлил қилиб баҳолаб чиқадилар. Билимларни
мустаҳкамлаш учун ўйин: “Ўрнини топ”. 171 Ўйин қоидаси: Болалар икки гуруҳга
бўлиниб турадилар. Ўртага пирамида шакли чизилган бўлиб, ичига узун-калта, йўғон-
ингичка турли буюмлар аралаш қўйилган. Тарбиячи кўрсатма бериши билан 1-гуруҳ
болалари йўғон-ингичка буюмларни, 2-гуруҳ болалари эса узун-калта буюмларни
ажратадилар. Буюмларнинг ранглари, нечтадан йиғғанлари сўралади. Болажонлар
билимини мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар: 1. Бармоқларнинг қайси бири узун-
калта ва йўғон-ингичка бўлиб тартиб билан жойлашган (бармоқларнинг учтаси)? 2.
Оилангиздагиларни бўйларига қараб тартиб билан айтиб беринг (дадам, онам, акам, мен).
3. Хонадаги буюмлар орасидан йўғон-ингичка, узун-калта буюмларни топиб айтиб
беринг. Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни рағбатлантириб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: