Мавзу: Дунё тарихида ўчмас из қолдирган аёллар Дунёга машҳур момоларимиз ва замондош аёллар ҳақида ҳақида маълумот тўплаш ўқувчиларга вазифа қилиб белгиланади.
Гўзаллик қироличаси
Клеопатра (Мил. авв. 69 йилда туғилган — мил. авв 30 йил, 12 августда вафот этган). Асл унвони Клеопатра VII бўлишига қарамай, ўзидан олдинги аждодлари унутилганлиги боис қисқача қилиб Клеопатра сифатида тарихга кирган. Юнон миллатига мансуб Клеопатра 9 тилда гаплаша оладиган доно аёл бўлган. Отаси ўлгач, 18 ёшида Миср тахтига чиқади. Ўз укаси томонидан сургунга юборилади. Клеопатранинг гўзаллигига шайдо бўлган Рим императори Цезар уни яна ҳокимиятни қўлга олишида ёрдам беради. Цезардан кўрган фарзанди Цезарионни олиб, Римга кетади. Энг буюк орзуси икки империяни бирлаштириб, дунёни бошқаришни истайди. Бироқ Цезарнинг ўлими орзуларини чил-парчин қилади. Цезарнинг жияни Октавиан билан бўлган жангда мағлубиятга учрайди. 39 ёшида ўзини кобра илонига чақтириб, ўз жонига қасд қилади.
Қаҳрамонлик тимсоли
Жанна д'Арк (1412-1431). Француз қаҳрамон аёли. Оддий қишлоқ оиласида вояга етган. Яхши таълим ва тарбия кўрган чўпон қиз бўлган. 17 ёшида Қирол Чарльз VII олдига бориб, инглизларни мамлакатдан қувиб солиш учун ўзига Тангридан ваҳий келганини айтади. Қирол унга зирҳ ва қурол бериб, қўшин таркибига киришига розилик берди. Франция ва Англия ўртасида кечган 100 йиллик урушнинг рамзига айланди. 1429 йилнинг 8 майда Орлеаннинг инглиз аскарларидан қутқаришда фаол иштирок этди. Асирга тушганида атиги 19 ёшда эди, инглизлар уни жодугар деб айблаб, тириклай оловда ёқишади. 1456 йилда оқланган. Ўзини оқлаш учун маҳкамадаги сўзлари ҳануз Франция Миллий кутубхонасида сақланади.
Империяни кенгайтирган қиролича
Буюк Екатерина II(1729 — 1796). 34 йил Россия империясини бошқарган. Екатерина II даврида мамлакатнинг ғарби ва жанубидаги 518.000 км²лик ҳудуд Россия таркибига киритилди. Қрим, Украина, Беларус, Латвия ва Литва каби ўлкаларни ўз империясига қўшиб олди. Екатерина II ўз навбатида маданият ва санъатга ҳам меҳри баланд инсон бўлган. Ўз замонасининг файласуфлари бўлмиш Волтер, Дидерот ва Д`Алембертлар билан ёзишмалар қилиб турган. 1764 йилда Европадан келтирган 250 та санъат асарини намойиш қилиш мақсадида Санкт Петербургда Эрмитаж музейини барпо қилдиради. Бу музей айни дамда ҳам дунёнинг энг қадимий музейларидан бири сифатида фаолият кўрсатмоқда.
“Нобель”ни олган илк аёл
Мария Кюри (1867 – 1934) Келиб чиқиши польшалик француз кимёгари. Асл исми Мария Склодовска бўлган олима физика фани ўқитувчи бўлган. Уран элементи устида ўтказган тажрибалари орқали радиоактивни кашф қилди. Ушбу тадқиқотлари сабабли 1903 йилда аёл олималар ичида илк бор физика соҳасида “Нобель” мукофотини олган. 1911 йилда иккинчи бор ушбу мукофотни қўлга киритди, бу гал кимё соҳасида. Шу тариқа у “Нобель” мукофотини икки марта қўлга киритган биринчи инсонга айланди. Унинг қилган тадқиқотлари бир элементнинг радиоактив ишловдан кейин бошқа бир элементга айлана билишини кўрсатарди. Бу кимё соҳасидаги янги бир саҳифанинг очилиши эди. 1934 йилда қон саратонидан вафот этди. Ушбу касалликка радиация нурларида кўпроқ қолиш сабаб бўлганлиги маълум қилинди. Шу боис уни фан учун қурбон бўлган олима сифатида тан олишган.
Мамлакатни инқироздан қайтарган – Элизабет
Элизабет I (1533-1603). Англиянинг “олтин сочли қироличаси” мамлакатни инқироз эшигидан қайтарди ва дунёдаги энг кучли императорликларидан бирига айлантиришда катта роль ўйнади.
Эммелайн Панкхурст (1858-1928). Аёлларнинг сайловларда овоз беришини таъминлашга ҳаётини бағишлаган англиялик сиёсатчи.
Эмили Мерфи (1868-1933). Канаданинг илк аёл адвокати, мамлакатда аёлларнинг одам ўрнида кўрилмаслиги қонунини ўзгартиришга муваффақ бўлган.
Элеанор Рузвелт (1884-1962). “Халқаро инсон ҳуқуқлари маълумотномаси”ни БМТ га тақдим қилган ва қабул қилнишига муваффақ бўлган.
Амелия Эрхарт(1897 – 1937). Атлантика океанини кечиб ўтган илк аёл учувчи.
Катарина Хепберн (1907-2003). Буюк актриса, 12 бор “Оскар” мукофотига номзод сифатида кўрсатилган ва 4 бора ушбу мукофотни қўлга киритган. Дороти Ходжкин (1910-1994). Песилин ва инсулин ишлаб чиқаришнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган олима. Кейинчалик, ўзини ядровий қуролсизлантиришга бағишлаган.
Индира Ганди (1917-1984). Ҳиндистоннинг илк аёл бош вазири, мамлакатини жуда қийин дамларда бўлиниб кетишидан асради.
Маргарет Тетчер (1925 йилда туғилган). “Темир Леди” лақабли Тетчер хоним Буюк Британиянинг илк аёл бош вазири бўлган. Мамлакатининг ривожланишида катта роль ўйнаган.
Одри Хепберн (1929-1993). ХХ асрнинг гўзаллик ва зафар рамзи ҳолига айланган Аудрей Хепберн ўз ўрнида UNICEF нинг гўзаллик элчиси сифатида фаолият юритган.
Бетти Уильмс (1943 йилда туғилган). Шимолий Ирландияда тинчлик ўрнатиш мақсадида Тинчлик жамияти тузди ва бу хизматлари учун 1977 йилда тинчлик соҳасидаги хизматлари учун “Нобель” мукофоти билан тақдирланди. Биллие Жеан Кинг (1943 йилда туғилган). Тарихдаги энг буюк спортчилардан бири бўлган. Теннис бўйича турли турнирларда 67 та медални қўлга киритган.
Опра Уинфрей (1954 йилда туғилган). ТВ оламининг энг машҳур бошловчиларидан. Ўз дастурларида аёлларнинг муаммоларини ечишга ҳаракат қилади.
Мадонна (1958 йилда туғилган). Барча замонларнинг энг машҳур аёл поп юлдузи. Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб поп мусиқа оламида ўз сўзини айтди. Бутун дунёда миллионлаб мухлисларига эга.