1-устун: машғулот мавзулари тартиб рақами ёзилади;
2-устун: “Фан (модул) ёки амалиётнинг мавзулари ва машғулот турлари” деб номланади. Бу устунда ҳар бир мавзу тартиб рақами қаршисига мавзу ёки машғулот номи ёзилади. Шунингдек, қайси мавзуларга ёки машғулотларга мустақил таълим мавзулари ажратиладиган бўлса ушбу мавзу ёки машғулотнинг остки қисмига алоҳида “Мустақил таълим” мавзулари ёзилади ва ажратилган соат алоҳида кейинги устунга қайд этилади;
3-устун: “Машғулот тури ва соати” деб номланади. Бу устун ўзи иккига бўлинади биринчи устунда ўқув режага мувофиқ фан (модул) учун машғулот турлари (назарий машғулот-Н, амалий машғулот-А, лаборатория иши-Л, семинар-СР ва ҳ.к) ёзилади, ўқув амалиёти мавзулар режаси ва мазмуни фақат “Амалий машғулот-А” татибида ёзилади, иккинчи устунида мазкур мавзу ёки машғулотга ажратилган соат ёзилади. Шунингдек, мазкур устунга мустақил таълим мавзулори қаторида соатлари ҳам ёзилади.
4-устун: “Ўрганиш натижалари (learning outcomes)” деб номланади. Бу устунда фан (модул) ёки амалиёт мавзуларининг мураккаблик даражаси асосида ўрганиш натижалари мазмуни ва турлари белгиланади.
Муайян бир (назарий ёки амалий) мавзу, бўлим ёки фан (80 дақиқа, 6 соат, 40 соат, 100 соат) якунида ўқувчиларнинг ўзлаштириш имконияти, машғулотга ажратилган вақт, маълумотлар базаси ёки бажарадиган ишлар кўламини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш натижаларини шакллантириш учун ўқитувчи ўргатишни режалаштиради ва натижа олишни режалаштиради.
Ўргатишни режалаштириш – нимани ўргатаман?, қандай ўргатаман?, БЛУМ таксаномиясининг қайси даражасини қўллайман?, БЛУМ таксаномиясини қайси феълларини қўллайман?, ўргатамоқчи бўлган билимни қаерда қўллайди? каби саволларга жавоб берган ҳолда шакллантирилади.
Натижа олишни режалаштириш – ўрганганлигини қандай биламан?, БЛУМ таксаномиясини қайси феълларини қўллайман?, реал иш жойда қўллай оладими? каби саволларга жавоб берган ҳолда шакллантирилади.
5-устун: “Ўрганиш натижаларини баҳолаш” деб номланади. Бу устунда ўрганиш натижаларини баҳолаш ҳар бир ўрганиш натижаларининг (learning outcomes) турлари бўйича баҳолашнинг (иш жойида амалий ишни бажариб бериш, симуяция қилиш, касбий дискуссия, оғзаки савол-жавоб, ёзма савол-жавоб, чизмалар, диаграмма, формулалар, матнлар, расмлар, лойиҳа, топшириқ, ҳисобот, маълумотнома, демонстрация, тест, ижобий иш, ижобий иш, прототип ясаш, жиҳозларни ўрнатиш, жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш, ўлчаш, портфоллио, тайёрлаш каби) аниқ усули ёки шакли орқали шакллантирилади.
Ўрганиш натижаларини баҳолаш ҳар бир ўрганиш натажалари турлари бўйича бир ёки бир неча берилган топшириқларнинг бажарилиш сифатига қараб баҳолаш шкаласи орқали амалга оширилади. Шунингдек ҳар бир ўрганиш натижаси турлари бўйича ўқувчи эгаллаган билими, шакллантирган кўникмаси ва (ёки) компетенцияси ҳам баҳолаш шкаласи орқали баҳоланади. Баҳолаш шкаласи ўрганиш натижалари турлари бўйича берилган топшириқ(лар)нинг бажарилиш сифатига қараб 100 баллик тизим асосида шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |