“тасдиқланган”


-боб. МЕТРОЛОГИЯ МАРКАЗИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА



Download 222,03 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana21.02.2022
Hajmi222,03 Kb.
#26809
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3ustav mhkm dk

3-боб. МЕТРОЛОГИЯ МАРКАЗИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА 
ФУНКЦИЯЛАРИ 
 
19. Метрология маркази фаолиятининг асосий мақсади: 
Ўзбекистон Республикасида ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини ва 
тўғрилигини таъминлаш, ўлчов воситалари ва усуллари стандартларининг техник 
даражасини таҳлил қилиш, уларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш унумдорлигини 



ошириш мақсадида фан ва техникада эришилган ютуқларни янада унумли 
қўллашда хамкорлик қилиш, илмий-техник тараққиётни тезлаштириш, меҳнат 
унумдорлигини ошириш, маҳсулот сифати ва техник даражасини ошириш, ёқилғи-
энергия манбаларидан унумли фойданалиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, 
атроф муҳитни ва аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш; 
давлат метрологик хизмати органлари ва эталонлар базасини мустаҳкамлаш 
ва ривожлантириш; 
метрология маркази мутахассисларини ўқитиш ва малакасини оширишни 
ташкил қилиш;
ўлчов воситаларини синаш ва уларнинг турини тасдиқлаш, ўлчов 
воситаларини метрологик аттестатлаш, қиёслаш, калибрлаш, марказлар ва 
лабораторияларнинг метрологик хизматларига синаш ва қиёслаш хуқуқини бериш 
мақсадида аккредитлашда қатнашиш, ўлчовлар услубиётини аттестатлаш йўли 
билан ва бошқа аниқ, метрологик фаолият турлари устидан давлат метрологик 
назоратини амалга ошириш;
ўлчовлар турлари бўйича метрологик хизматини ривожланишининг асосий 
йўналишларини аниқлаш;
шартнома ва тарифлар асосида корхона ва ташкилотларга метрологик ишлар 
ва хизматлар кўрсатиш; 
ўлчовлар турлари бўйича ҳудудий синов ва сертификатлаштириш 
марказларининг метрологик хизмат кўрсатиш бўлимлари ҳамда юридик 
шахсларнинг метрологик хизматлари устидан илмий-методик таъминлаш 
ишларини амалга ошириш; 
аккредитациялаш доирасига киритилган маҳсулотларни синаш, шу жумладан 
сертификатлаштириш синовларини ўтказиш. 
20. Асосий масалаларга мувофик Метрология марказига қуйидаги вазифалар 
юклатилади: 
Ўзбекистон Республикасида ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини ва 
тўғрилигини таъминлаш;
ўлчовларнинг эришилган даражасини баҳолаш бўйича ишларни олиб бориш, 
қиёслаш фаолиятини келажакда ривожлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш 
ва бажариш, метрологик таъминотни яхшилаш ва ўлчовлар ўтказишда халқ 
хўжалиги талабларини қондириш; 
ўлчов воситаларини давлат синовларидан, метрологик аттестатациялашдан, 
қиёслашдан ва калибровкадан ўтказиш; 
синов воситаларини метрологик аттестация қилиш; 
Метрология сохасига оид норматив ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, 
тасдиқлаш ва рўйхатга олиш; 
Метрология соҳасига оид норматив ва методик ҳужжатларни ишлаб 
чиқишда услубий ёрдам кўрсатиш; 
Метрология соҳасига оид норматив ва методик ҳужжатларнинг норматив 
текширувини, экспертизасини ўтказиш, тасдиқлаш ва рўйхатга олиш; 
Метрология сохаси бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш; 
ўлчов воситалари ва синов қурилмаларини ишлаб чиқариш ва сотиш; 
ўлчов воситаларининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, аттестатлаш;
ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти ҳолатини ўрганиш бўйича 
аудитни ташкил этишда ва ўтказишда қатнашиш; 



ўлчов воситаларининг турини тасдиқлаш, ўлчов воситалари, ўлчовлар 
тизимлари ва мажмуаларини метрологик аттестатациялаш бўйича ҳужжатларни 
экспертизадан ўтказиш; 
Давлат реестрига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ўз 
вақтида таклифлар бериш; 
хорижда ишлаб чиқарилган ўлчов воситалари турини тан олиш бўйича 
ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш, турини тасдиқлаш, синов 
натижаларини тан олиш бўйича ишларни амалга ошириш, ўлчов воситаларини 
давлат реестрига киритишга тайёрлаш; 
ўлчовлар ва синовларни ўтказиш ва бажарилиш услубиётларининг 
метрологик аттестациясини ҳамда экспертизасини ташкил қилиш ва ўтказиш;
ўлчовларни, 
синовларни 
бажариш 
услубиётларини 
метрологик 
аттестатациялаш бўйича ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш ва 
давлат реестрига киритишга тайёрлаш;
юридик шахсларнинг метрологик хизматларини аккредитлаш бўйича 
ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш; 
ўлчов воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ҳуқуқини бериш учун 
метрологик хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларни аккредитлация қилиш 
мақсадида текширишлар ўтказишда қатнашиш; 
аккредитланган метрологик хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларнинг 
фаолияти устидан инспекция назоратини олиб боришда қатнашиш; 
ўлчов воситаларини давлат қиёсловини ва ҳисобга олинишини ташкил 
килиш; 
қиёслаш 
фаолияти 
масалалари 
бўйича 
ҳудудий 
синов 
ва 
сертификатлаштириш марказларининг метрологик хизмат кўрсатиш бўлимларига 
жойларда умумий ва амалий ёрдам бериш ҳамда метрология соҳасида уларни 
ихтисослаштириш ҳақида таклифлар киритиш; 
ҳудудий синов ва сертфикатлаштириш марказлари, юридик шахсларнинг 
метрологик хизматлари фаолиятини текширишда ва ўлчов воситаларини ёппасига 
солиштириш йўли билан улар устидан назоратни амалга оширишда қатнашиш; 
ташкилотлар, ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларининг 
намунавий ва ишчи ўлчов воситаларини қиёслаш жадвалларини келишиш ва 
уларни давлат қиёсловидан ўтказиш; 
метрология соҳасида моддий техника базасини такомиллаштириш ва асбоб 
ускуналар билан мукаммал таъминлаш тўғрисида Муассисга таклифлар киритиш;
Метрология марказига тушаётган ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини 
таъминлашга оид Давлат тизими тўғрисидаги амалдаги ва ишлаб чиқилаётган 
норматив ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш;
Метрология маркази бўлинмалари, юридик шахслар метрологик хизматида 
ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга оид Давлат тизимига асос 
солувчи норматив ҳужжатларни татбиқ этиш ва назоратини олиб бориш;
Метрология марказидаги асосий намуна қилиб олинган ва тобе ўлчов 
воситаларини қиёслаш жадвалини тузиш ва бажарилишини таъминлаш; 
ўлчов воситаларини такомиллаштириш, техник даражасини ошириш ва 
улардан фойдаланиш хусусиятларини ўрганиш ишларини олиб бориш; 
халқ хўжалигининг метрологик таъминотини ривожлантириш ва 
такомиллаштириш 
учун 
ўтказиладиган 
семинарлар, 
мажлислар 
ва 
конференцияларни ташкил этишда иштирок этиш;



аккредитация доирасида маҳсулотлар синовини ва сертификатлаштиришни 
ташкил қилиш ва ўтказиш;
Метрология маркази таркибий бўлинмалари бўлган, қиёслаш ва калибрлаш 
лабораторияларини аккредитлашга тайёрлаш ва амалга ошириш; 
меҳнат 
унумдорлигини 
ошириш 
ва 
иш 
шароитини 
яхшилаш, 
рационализаторлик ва иш жойини аттестациялаш ишларини амалга ошириш; 
Метрология маркази иш фаолиятида ўзига тегишли соҳалар доирасида 
шартномалар тузиш ва бу шартномалар асосида кўрсатилган хизматларга нархлар 
ўрнатиш; 
21. Метрология маркази Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид 
бўлмаган бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланиши мумкин. 
22. Метрология маркази амалдаги қонунларга кўра, махсус рухсатнома 
(лицензия) олиш талаб этиладиган фаолият турлари билан фақат тегишли 
рухсатнома (лицензия) олгандагина шуғулланади. 

Download 222,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish