Тасдиқлайман” Ўқув курси директори Г. Аслонова “ ” 2022 йил



Download 5,05 Mb.
bet2/2
Sana13.07.2022
Hajmi5,05 Mb.
#792472
TuriСеминар
1   2
Bog'liq
1 мартдаги фармон карор семинар баёни 16 03 2021 й (2)

Роҳила Худойбердиева – Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьяси

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлашда ҳамкорлик масалалари.

Гулнафис Худойбердиева – Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьяси

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни - гендер тенглик м асалаларини ҳал этишдаги муҳим қонуний асос.

Нурали Раҳмонов - Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьяси

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказнинг асосий вазифалари ва функциялари.

Наргиза Эрмаматова -Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш вилоят маркази директори

Мунозаралар, савол-жавоблар, семинарни якунлаш

Сўзга Навоий вилоят суди судьяси Р.Худойбердиева чиқиб, ҳозирги кунда «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган хотин-қизлар билан судлар томонидан олиб борилаётган ишлар, аёллар ўртасида жиноятчилик, оилада зўравонлик ва тазйиқ ҳолатларини олдини олишда ҳамкорликдаги вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.


Давлатимиз раҳбари бу муаммоларни ҳал этишда маҳалла фаоллари, жамоатчилик ва нуронийларнинг ўрни ва таъсири сезилмаётганини айтди.
– Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.
Бу мақсад мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясида энг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Уларнинг ижросини тизимли тарзда, ҳар бир маҳалла кесимида амалга ошириш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Аёллар дафтари» жамғармаси мазкур қўмита томонидан бошқарилади. Юртимиздаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ҳамда ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.


– Энди ҳар бир маҳаллада аёлларнинг дарди билан яшайдиган тизим бўлади. Қайси аёлга нима кераклиги, ўқиши, даволаниши, болалари тарбияси бўйича менинг столимда адолатли рақам бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.
Маълумки, хотин-қизлар масалалари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида эди. Алоҳида қўмита тузилиши муносабати билан, бу вазирлик ҳам Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.
Бу соҳада ҳам янги тизим яратилиши белгиланди. Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади. Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолининг ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди.
2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тизимини йўлга қўйилиши, ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилиши, уларнинг саломатлигини тиклаш, қизларнинг яхши таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, янги ўқув йилидан бошлаб, таълим контрактларини тўлаш учун қизларга илк маротаба 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилиниши, магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилиши, олима аёллар улушини сезиларли ошириш учун докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилиши, аёлларни талаб юқори бўлган ишчи касбларга ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилгани ҳақида маълумот бериб ўтди.
Йиғилишда аёлларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бугунги кунда тазйиқ ва зўравонлик учраган аёллар 30 кун муддатга алоҳида ҳимояга олинади. Лекин, ундан кейинги тизим бўшлиқ бўлиб қолган. Шу боис, энди аёлларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояси суд томонидан таъминланиши, алоҳида ҳимояга олиш бир йилгача белгиланиши айтилди.
Оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулиятини ошириш ҳам бугунги кундаги долзарб масалалардан.
Президентимиз бу борада обрў-эътиборли, билимли хотин-қизлардан иборат «Оқила аёллар» ҳаракатини ташкил қилиш таклифини билдирди.
Сўзга Навоий вилоят суди судьяси Гулнафис Худойбердиева чиқиб, хотин-қизларни ҳимоялаш механизмини кучайтириш мақсадида 2019 йилнинг
2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги” ЎРҚ–561-сонли Қонуни қабул қилингани, ушбу Қонун хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилгани, шунингдек, соҳадаги муносабатларни тартибга солиш, тазйиқлар ва зўравонликдан жабрланганларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш ҳам қонуннинг муҳим мақсадларидан эканлиги ҳақида гапирди.

У
Ушбу Қонун билан жинсий зўравонлик, жисмоний зўравонлик, руҳий зўравонлик, иқтисодий зўравонлик, зўравонлик, иш жойи, тазйиқ, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиқлар ва зўравонликнинг олдини олиш, муҳофаза ордери каби янги таянч тушунчалар киритилгани ҳақида маълумот берди ва мазмун-моҳияти очиб берилди.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ички ишлар органлари, Меҳнат органлари, Таълимни давлат томонидан бошқариш органларининг ҳамда таълим муассасалари, Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органларининг ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари ва иштироки белгиланганлиги, ушбу Қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Қарор билан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида Низом тасдиқланганлиги бўйича тушунтириш берилди.


хотин- Кун


Сўзга Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьяси Нурали Раҳмонов чиқиб иштирокчиларга 2019 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “ Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–562-сонли Қонуни қабул қилинди. Қонунга кўра, давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилиши кафолатланганлиги ҳақида маълумот берди.
Навоий вилоят суди судьяси Г.Худойбердиева томонидан Ўқув курсига ҳамда семинар давомида фаол иштирок этган тингловчиларга китоблар тақдим этилди.


Баёнлаштирди Л.Ҳамдамова
Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish