3 -вариант
Бронхиал астма диспансеризацияси.
Бирламчи профилактика:
- Касбга доир зарарли омилларни, онанинг хомиладорлик давридаги касалликларини бартараф қилиш. Овқат аллергенларини йўқотиш, чекишни ман қилиш;
- Болаларда учрайдиган қайта-қайта респиратор инфекцияларини йўқотиш, фақат кўкрак сути билан боқиш, облигат аллергенларни бартараф қилиш, гипоаллергенли диета, химиявий воситалар билан мулоқот қилмаслик
Иккиламчи профилактика:
- Уй хоналарини тез-тез шамоллатиб туриш;
-Хоналардан гилам, жун махсулотлари, юмшоқ мебелларни йўқотиш;
- Китобларни ёпиқ шкафларда сақлаш;
- Пар ёстиқларни йўқотиш;
- Ёстиқлар, кўрпа-тўшакларнинг матоси гипоаллерген бўлиши лозим;
- Ўрин оқликлар, чойшабларни 70Сли қайноқ сувда ҳафтасига икки марта ювиш керак;
- Хоналардаги намлик 50% дан ошмаслиги лозим;
- Кўрпа-тўшак, поёндозларни тез-тез шамоллатиш;
- Хоналарни тез-тез намлаб, ювиб, тозалаб туриш;
- Бемор бола бўлганда хоналарни тозаламаслик керак;
- Ҳаво ионизатори ва тозалагичдан фойдаланиш;
- Бола яшайдиган уйда уй ҳайвонлари, қушлар бўлмаслиги, бу бола ҳайвонот бођига бормаслиги лозим.
6-станция
4-вариант
Туғма юрак нуқсонлари диспансеризацияси.
Педиатр, кардиоревматолог касалликнинг фазасига боғлиқ ҳолда кўриб боради:
1- фазасида 1 ойда 1 марта.
2- фазасида 1 йилда 2 марта.
3-фазасида – 1 йилда 2-3 марта. Қулоқ-бурун-томоқ, тиш шифокори 1 йилда 2 марта, бошқа мутахассислар кўрсатмага биноан кўриб борадилар.
Кузатиш давомийлиги умрнинг охиригача; жарроҳлик йўли билан даволаганда 1–2 йил давомида диспансер назоратида бўладилар.
Беморларни текширишда қуйидагиларга эътибор бериш керак: гавда вазнининг ёшга нисбатан орқада қолиши, тез толиқиш, ҳансираш, терининг кўкариши, жигар катталашганлиги, ҳансираш- кўкариш ҳуружи, юрак тонларининг кучайганлиги, юрак шовқинлари динамикаси, бронх-ўпка касалликларининг кечиш жараёни, қон босими, гавда ҳарорати.
Қуйидаги қўшимча текшириш усуллари ўтказилади. Касалликнинг 1-фазасида – ФЭКГ, умумий қон ва сийдик таҳлили 2–3 ойда 1 марта, юрак рентгенограмаси 1–1,5 йилда 1 марта;
2-фазасида – ФЭКГ, умумий қон ва сийдик таҳлили 1 йилда 2 марта, юрак рентгенограммаси 2–3 йилда 1 марта;
3-фазасида – умумий қон ва сийдик таҳлили, ФЭКГ – 1 йилда 3–4 марта ва кўрсатмага биноан.
Реабилитацияси
Сурункали инфекция ўчоқларини, қўшимча касалликларни яхшилаб даволаш. Юрак мушакларида моддалар алмашинувини яхшиловчи дори препаратлари 1 йилда 1–2 марта буюрилади. Кўрсатмага биноан: парҳез, юрак гликозидлари, сийдик ҳайдовчи, томирни кенгайтирувчи ва симптоматик дори воситалари билан қон айланишининг босқичига биноан даволаш керак. Кўрсатма бўйича аритмияга қарши дори воситалари тавсия этиш, тоза ҳавода 1 кунда 3–4соат айланиш, касалликнинг 2-фазасида маҳаллий санаторияларда даволаниш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |