“Тасдиқлайман” Табиий фанлар факультети декани


Барқарор ривожланиш концепцияси



Download 1,8 Mb.
bet19/21
Sana24.06.2022
Hajmi1,8 Mb.
#698256
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Глобал геоэкологик муаммолар ва уларнинг оқибатлари

3.2. Барқарор ривожланиш концепцияси

Дунё ҳамжамиялининг янги барқарор ривожланисли концепцияси илк бор 1987 йил БМТнинг Бутунжаҳон атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича Комиссияси томонидан ишлаб чиқилди. Мазкур Комиссия раҳбари Гро Харлем Брундтланд номи билан танилган «Бизнинг умумий келажагимиз» ҳисоботи, ҳозирги авлоднинг ҳаётий эҳтиёжлари ва кейинги авлоднинг муносиб ҳаётга эга бўлиш ҳуқуқини ҳисобга олган тарзда, дунё ҳамжамиятининг барқарор ривожланисли концепцияси моделини яратди.


БМТ Бош Ассамблеясининг 1989 йил декаби ойидаги 44/428-сонли резолюцияси асосида барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида БМТнинг махсус конференсиясини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Барқарор ривожланиш концепцияси — бир меъёрда (стабил) ривожланган давлатлар ва бутун дунё ҳамжами ятининг хусусият, моҳият ва таркибий қарашлар тизими. Барқарор ривожланиш концепцияси ишлаб чиқарисли ва истеъмол қилиш, аҳолининг ўсиши ва ижтимоий ҳимояси ўртасидаги мувозанатни ривожланган ва ривожланиш йўлида турган барча давлатларда сақлашни ҳисобга олади. Чунки Ер сайёрасидаги атроф-муҳит ҳолати уларнинг биргаликдаги ҳаракат мажмуасидир.
Экологик муаммоларнинг ечими бирор-бир давлат (масалан, АҚШ) ёки бирор-бир давлатлар уюшмаси (масалан, «катта саккизлик») фаолиятига бевосита боғлиқ эмас. Бу ўринда яна бир бор Орол ва Оролбўйи муаммосига тўхталиб ўтишга тўғри келади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеяси 48, 50 ва 55-сессияларидаги маърузасида айтиб ўтилганидек, ушбу муаммо нафақат Ўрта Осиё давлатларининг, балки бу­тун дунё ҳамжамиятининг «чуқур табиий дардидир», чунки Орол инқирози курраи заминда экологик хавфсизликни кескинлаштиради ва шунинг учун ҳам гло­бал характерга эга. И.Каримов барча давлат раҳбарларини, маҳаллий ва халқаро ташкилотларни Орол муаммосини ҳал қилишга ёрдам беришга чақирди. Акс ҳолда экологик инқироз оқибатининг олдини олиш мумкин эмаслигини, таъкидлаб ўтди.
БМТнинг Рио-де-Жанейродаги конференсиясида қабул қилинган «Атроф-муҳит муҳофазаси ва ривожланишга доир декларация»да — «Инсон ҳақида ғамхўрлик — барқарор ривожланиш фаолиятини таъминлашнинг марка-зий бўғинидир. Одамлар соғлом яшаш ва табиат билан уйғунлашиш орқали унумли меҳнат қилиш ҳуқуқига огадирлар», — деб айтилган эди.
Янги барқарор ривожланиш концепциясида инсон ва табиатнинг гармоник (уйғунликда) ривожланиши учун қуйидаги асосий қоидалар назарда тутилган:
-давлатларнинг табиий ресурслардан фойдаланишдаги суверен ҳуқуқи бошқа, миллий юрисдиксиясининг чегарадан ташқарисидаги давлатлар ва минтақа- ламинг атроф-муҳитига зарар қилмаслиги керак. Мазкур қоида 1945-йилда қабул қилинган БМТнинг Низомига тўла мувофиқ келади;
-давлатлар ёки алоҳида бир трансконтинентал компанияларнинг ривожланиш ҳуқуқи ҳозирги ва келажак авлодларнинг атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги эҳтиёжларини адекват тенглаштирилган даражада қондириши лозим;
-барқарор ривожланишда атроф-муҳит муҳофазаси тараққиёт жараёнининг бир қисми ҳисобланади ва ундан ажралган тарзда муҳокама қилинмаслиги ке­рак;
-ривожланаётган ва ўтиш даври иқтисодиётида турган давлатларда экологик муаммоларни бирламчи масалалар туркумига киритиш лозим, шунинг учун ҳам уларда табиий ресурсларни консервация қилувчи (сақловчи) хўжалик тармоқларини ривожлантирмоқ зарур;
-давлатлар Ер экотизимларини сақлаш, муҳофаза қилиш ҳамда унинг тозалиги ва бутунлигини тиклаш мақсадида глобал миқёсдаги шерикчилик руҳида ҳамкорлик қилишлари лозим; у ҳар бир давлат атроф-муҳит ҳолати учун жавобгардир;
-ривожланган мамлакатлар халқаро доирада барқарор ривожланишни таъминлашда масъулдирлар, мазкур давлатлар жамоаси Ер сайёрасининг муҳитига етказган зарарини улардаги технологик ва моли-явий ресурсларидан келиб чиққан ҳолдаги жавобгарлигини тан олмоқлари лозим;
-табиий ресурсларни истеъмол қилишини мўътадил-лаштириш мақсадида давлатлар ўз демографик сиёсатларини мувофиқлаштиришлари зарур;
-табиий хом ашёни ишлаб чиқариш, қазиб олиш ва қайта ишлаш илмий жиҳатдан асосланган бўлиши ва ушбу жараёнларда илғор технологияларни қўллаш лозим;
-экологик муаммоларни барча манфаатдор фуқароларнинг иштирокида ва турли даражада: миллий миқёсда - ҳар бир фуқаро атроф-муҳитга тегишли бўлган маълумотлардан еркин фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишлари; давлатлар эса бундай масалаларни ҳал этишда кенг маълумотлар бериш йўлини ривожлантиришлари ва қўллаб-қувватлашлари за­рур; экологик зарарларни қоплашда суд орқали ҳимояланиш воситаларини қўллаш ва маъмурият ишларини уларда кўриб чиқишни таъминлаш керак;
-давлатлар атроф-муҳит муҳофазасига доир қонун ҳужжатларига, экологик қатъий ўрнатилган меъёрларга (стандартларга) эга бўлишлари лозим, хўжалик фаолиятининг мақсади ва устуворлиги атроф-муҳитни муҳофаза гилиш вазифаларига мувофиқ келиши керак;
-давлатлар мақбул ва очиқ халқаро экологик тизимни ташкил қилишда ҳамкорлик қилишлари керак, бу эса атроф-муҳит ҳолатига доир муаммоларни янада самарали ҳал қилишга олиб келиши лозим;
-савдо сиёсати соҳасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида кўрилаётган чоралар ихтиёрий ёки асоссиз равишда дискриминациялаш ёки халқаро савдонинг яширин чеклаш воситаси бўлмаслиги лозим;
-атроф-муҳит муҳофазасига йўналтирилган чегаралараро ёки глобал экологик муаммоларни ҳал қилиш йўллари халқаро консенсус(муроса)га асос­ланган бўлиши керак;
-миллий қонунлар давлатларда ҳам, уларнинг ташқарисида ҳам табиий муҳитга етказилган зарарни қоплашни ҳисобга олмоғи лозим;
-давлатлар атроф табиий муҳитга зарар етказувчи моддаларнинг ҳаракатланиши ва ташилишининг ол-дини олиш учун самарали равишда ҳамкорлик қи­лишлари керак;
-давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари эколо­гик харажатларни ифлосланиш билан боғлиг бўлган экологик воситалардан фойдаланишни байналминаллаштириш орқали режалаштиришлари лозим;
-экологик оқибатларни баҳолаш ваколатли миллий органлар томонидан тасдиқланиши керак;
-давлатлар, халқаро миқёсда ёрдам бериш мақса­дида, атроф-муҳитга зарар етказувчи ҳар қандай офат ёки бошқа фавқулодда вазият ҳақида дарҳол ўзга мамлакатга ахборот етказишлари керак;
-аёллар атроф-муҳит унсурларидан оқилона фойда­ланиш ва барқарор ривожланишда ҳаётий муҳим рол ўйнайдилар, шунинг учун ҳам уларнинг турли экологик тадбирларда ҳар томонлама иштирокларини таъминлаш зарур;
-давлатлар ёшларнинг бунёдкорлик қобилиятларини истиқболли мақсадларини ва жасурликларини эколо­гик муаммоларни ҳал этишга жалб қилмоғи керак;
-давлатлар атроф-муҳитга бўлган анъанавий му-носабатларини тан олишлари керак, маҳаллий аҳоли ва унинг жамоаларининг тарихий тажрибасидан фойдаланмоғи лозим;
-давлатлар урушларни (қуролли тўқнашувлами), экотизимларнинг бир бутунлигининг парчаланишининг олдини олувчи халқаро ҳуқуқий меъёрларни ҳурмат қилмоғи керак;
-тинчлик, ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ўзаро боғланган ва ажралмасдир;
-давлатлар экология соҳасидаги низоларни ва масалаларни тинч йўл билан, тегишли воситалар ёрдамида БМТ Низомига мувофиқ равишда ҳал қил­моғи керак;
-давлатлар халқларнинг барқарор ривожланиши учун экологик талабларни бажаришда яхши ният ва шерикчилик руҳида ҳамкорлик қилишга мажбурдир.
Барқарор ривожланиш концепцияси, юқорида келти-рилган атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид принсип-қоидалар туфайли, халқаро ҳуқуқ талабларига тўла жавоб беради, у жамият ва табиат уйғунлигини оширади. Ушбу экологик принсип-қоидаларга риоя қилиш, шубҳасиз, халқаро ҳамжамиятнинг ҳамкорлигига ва бир маромда ривожланишига хизмат қилади.
Хуллас, барқарор ривожланиш — келажак авлодни «ризқига хуруж қилмаган» тарзда ҳозирги замон кишисининг экологик хавфсиз, иқтисодий таъминланган ва ижтимоий муҳофазаланган муносиб ҳаёт тарзини таъминловчи жараёндир.



Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish