Механизациялаштирилган зарядлар. (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 2-бўлим, 2-боб).
Механизациялаштирилган зарядлашда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан шу мақсад учун рухсат берилган зарядлаш-ташиш жиҳози ва портловчи моддалардан фойдаланишга рухсат берилади.
Зарядлаш жиҳози дозаловчи ва намловчи қурилмаларга, шунингдек иш хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, зарядлаш жараёнини бошқаришнинг қулай ва ишончли тизимига эга бўлиши керак.
Механизациялаштирилган зарядлашни бажариш учун, махсус дастур бўйича ўқиган, корхонанинг Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакили раислигидаги малака комиссиясига имтиҳон топширишган ва тегишли зарядлаш (аралаштиргич –зарядлаш) автомобиллари ва механизмларида иш бажариш ҳуқуқини олган портлатувчиларга рухсат этилади.
Механизациялаштирилган зарядлаш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган “Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари” талабларини ҳисобга олган ҳолда корхонада ишлаб чиқилган йўриқнома, зарядлаш (аралаштиргич –зарядлаш) жиҳозидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ва тегишли ПМ лардан фойдалниш бўйича қўлланмага мувофиқ амалга оширилиши керак.
ПМ ларни сотиб олиш. (№1491-сонли йўриқнома III-бўлим).
ПМ ларни сотиб олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6-июлдаги 360-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ ПМ ларни сотиб олишга берилган рухсатнома асосида амалга оширилади.
ПМ ларни сақлаш тартиби. (№1491-сонли йўриқнома IV-бўлим).
ПМ лар уларни сақлаш учун мўлжалланган, “Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари” ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мос келадиган биноларда сақланади.
ПМ лар омборхоналарда ИИВ томонидан берилган рухсатномалар асосида сақланади. Ҳар бир омборда ва ҳар бир сақланадиган жойларда ПМ ларнинг миқдори ва тури ИИВ томонидан берилган рухсатномаларга мос келиши керак.
ПМ сақланадиган омборхоналар ҳақида гапириб беринг. (№1491-сонли йўриқнома IV-бўлим 1-§ 18-банд).
Базис омборларининг умумий сиғими чекланмаган, алоҳида сақлаш жойларининг сиғими 420 тонна ПМ дан ошмаслиги керак.
Ер устки ва ярим чуқур харажат омборларида:
ПМ доимий сақланадиган омборларининг барча омборхоналарининг умумий сиғими; ПМ лар – 240 тонна, детонаторлар – 300 000 дона, ДШ – 400 000 м., ОШ ва уни ёқиш воситалари чекловсиз.
ПМ вақтинча сақланадиган омборларининг барча омборхоналарининг умумий сиғими; ПМ лар – 120тонна, детонаторлар – 150 000 дона, ДШ – 200 000 м., ОШ ва уни ёқиш воситалари чекловсиз.
ПМ стационар қисқа муддатли сарфланадиган омборларининг барча омборхоналарининг умумий сиғими; ПМ лар – 36 тоннадан кўп бўлмаган, портлатгичлар – 75 000 дона, ДШ – 100 000 м., ОШ ва унинг воситалари чекловсиз.
ПМ доимий сарфланадиган омборларининг барча омборхоналарининг максимал сиғими – 120 тоннадан, вақтинча – 60 тоннадан, қисқа муддатли стационар – 18 тоннадан ошмаслиги керак, алоҳида сақланадиган кўчма: ПМ лар учун – тўлиқ ташиш қобилиятига қадар, детонаторлар учун – омборда жойлашган транспорт воситаларининг 2/3 қисмигача.
Do'stlaringiz bilan baham: |