Савол 86:Агар иш бажарувчи (кузатувчи) нинг маълум вақтга йўқ бўлиш зарурияти туғилса ва
бу вақтда уни жавобгар раҳбар ёки наряд-ижозат берган шахс алмаштириши имконияти
бўлмаса қандай талабларни бажариши зарур?
Жавоб 86: Агар иш бажарувчи (кузатувчи) нинг маълум вақтга йўқ бўлиш зарурияти туғилса ва
бу вақтда уни жавобгар иш раҳбари, наряд-ижозат берган ёки тезкор (оператив) ходим
ҳисобланган шахс алмаштириш имконияти бўлмаган тақдирдаиш бажарувчи
(кузатувчи) бригадани тақсимлаш қурилмасидан чиқариши ва эшикни қулфлаши ҳамда
нарядда танаффус расмийлаштириши зарур.
Савол 87:Саноат хавфсизлиги талаблари терминига таъриф беринг?(ЎзРси “Хавфли ишлаб чиқариш
объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги“Қонуннинг 7-моддаси).
Жавоб 87:Саноат хавфсизлиги талаблари қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник
ҳужжатларда назарда тутилган шартлар, таъқиқлар, чеклашлар ва бошқа мажбурий
талаблар бўлиб, уларга риоя этилиши саноат хавфсизлигини таъминлайди.
Савол 88:ХИЧОларда ишлаб чиқариш назоратини ташкиллаштириш ва амалга ошириш учун ким
жавобгар? (“Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг 16.06.2009 йилдаги №124 сонли буйруғи
билан тасдиқланган “ХИЧОларда ишлаб чиқариш назоратини ташкиллаштириш ва
амалга ошириш тўғрисидаги Қоидалари”нинг II-бўлим 5-банди).
Жавоб 88:ХИЧОларда ишлаб чиқариш назоратини ташкиллаштириш ва амалга ошириш учун
ЖавобгарликЎзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шундай мажбурият
юкланган шахслар ва корхонани ишлатаётган раҳбарлар зиммасида бўлади.
Савол 89:Назорат остидаги ХИЧОларда ишлаб чиқариш назоратини ташкиллаштириш ва амалга
оширишни фаолиятини қайси орган таъминлайди?(“Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг
16.06.2009 йилдаги №124 сонли буйруғи билан тасдиқланган “ХИЧОларда ишлаб
чиқариш назоратини ташкиллаштириш ва амалга ошириш тўғрисидаги Қоидалари”нинг
II-бўлим 5-банди).
Жавоб 89: “Саноатгеоконтехназорат” Давлат Инспекцияси ўзининг минтақавий инспекциялари ва
идоравий ташкилотлари орқали назорат остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида
ишлаб чиқариш назоратини ташкиллаштириш ва амалга ошириш фаолиятини
таъминлайди.
Савол 90: Электр ускуналарида иш бажаришда ишлатиладиган хавфсизлик плакатлари ва
белгиларини санаб ўтинг?(“Электр ускуналарида фойдаланиладиган ҳимоя
воситаларини қўллаш ва синаш Қоидалари” 7- иловаси).
Жавоб 90: Электр ускуналарида иш бажаришда огоҳлантирувчи, таъқиқловчи, кўрсатмали
(предписивающий), кўрсатувчи (указательный) плакат ва белгилар қўлланилади.