Нуробод туман
хокимлигининг 2021 йил
“ ” январдаги _______сонли баёнига
1-илова
“Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
Низом
I.Тадбирнинг мақсади
. Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш,таълим муассасаларидаги
китобхон ўқувчиларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ва бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатиш.
II.Танловни ташкил этиш тартиби
2.1.Танлов ҳар йили бир марта 5-11- синф ўқувчилари ўртасида 2 босқичда ўтказилади.
2.2.Танловнинг 1- босқичида таълим муассасасининг ҳар бир синфидан камида 2 нафардан ўқувчи иштирок этиб, ғолиб бўлган 1 нафардан иштирокчи ҳудудий босқичда қатнашади.
2.3.Танлов босқичлари мос равишда таълим муассасасида ва туманда тузилган ташкилий гуруҳлар томонидан ташкил этилади.
2.4.Танловнинг 1- ва 2-босқичини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар (ўтказиш вақти,жойи, ташкилий гуруҳ, ҳакамлар ҳайъати таркиби) туман ҳокимлигининг буйруғи билан тасдиқланади.
2.5. Танловнинг 1-босқичи якуний натижалари ва 2-босқичда иштирок этиш учун юбориладиган (таълим муассасасида 1-ўринни эгаллаган) ўқувчи ҳақидаги маълумотлар ҳамда хужжатлар (ҳакамлар ҳайъати йиғилиши қарори, ғолиб ўқувчи ўқиган китобларнинг муаллифлари кўрсатилган ва ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс) имзоси билан тасдиқланган руйҳати танлов куни туманда тузилган ҳакамлар ҳайьатига тақдим этилади.
III.Танловни баҳолаш мезони ва шартлари
3.1.Танлов иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади
3.2.Танлов иштирокчилари ўзи ўқиган китоб муаллифлари номлари кўрсатилган ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс)томонидан имзоланган рўйхатини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади.
3.3.Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари.
1.Таништириш.
Бу шартга 3 дақиқа берилади ва шу вақт давомида иштирокчи ўзи таълим-тарбия олаётган таълим муассасаси ва кутубхонаси ҳақида маълумот беради.Ушбу шартга 15 баллгача баҳо қўйилади.
2.Ўзбек адабиёти билимдони .
Бу шартга 5 дақиқа берилади ва шу вақт давомида иштирокчи ҳакамлар томонидан берилган билетда кўрсатилган ўзбек ёзувчиси ёки шоирнинг ҳаёти ва асарлари ҳақида маълумот беради.Ушбу шартга 30 баллгача баҳо қўйилади.
3.Китобхон саводхонлиги .
Бу шартга 10 дақиқа берилади ва шу вақт давомида иштирокчи , ҳакамлар томонидан китобхон ўқиган асарлар рўйҳатидан сайланма тарзда танланган асар ҳақида маълумот беради, асарда илгари сурилган ғоянинг долзарблиги , мазмун моҳияти ва ўқувчи–ёшларнинг тарбиясидаги ўрни ҳақида гапириб беради .Ушбу шартга 40 баллгача баҳо қўйилади.
4.Китобхонликни тарғиб қилиш .
Бу шартга 5 дақиқа берилади ва шу вақт давомида иштирокчи болаларга китобнинг афзалликларини ,китобхонликни тарғиб қилувчи фикрларини айтади.Болаларнинг қалбида китобга меҳр ва мухаббат уйғотиш даражасида китобхонликни тарғиб қилишга ҳаракат қилади.Ушбу шартга 15 баллгача баҳо қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |