Тасдиқлайман” Нукус шахар хокими ўринбосари А. Пиржанов



Download 147 Kb.
bet1/7
Sana16.04.2022
Hajmi147 Kb.
#557452
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. Низом лойиҳаси (1)


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Нукус шахар хокими ўринбосари __________А.Пиржанов

КЕЛИШИЛДИ”
Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири
__________Р.Казаков

КЕЛИШИЛДИ”
Нукус шахар Халқ таълими бўлиб бошлиғи
__________ П.Акназаров




КЕЛИШИЛДИ”


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Нукус шахар Кенгаши раиси
__________К.Кошмуратова





Маҳаллаларда истиқомат қилувчи
ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича
оммавий мусобақаларни ўтказиш



Н И З О М И


Нукус ш. - 2022 йил


Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида
оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича низом


I. Умумий қоидалар.
Мазкур Низом спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика (7-10 ёшли ўғил ва қизлар ўртасида “Қувноқ стартлар” шаклида ўтказилади ), шахмат-шашка, стол тенниси, стритбол, workout (устувор) турлари бўйича мусобақаларнинг (бундан буён матнда мусобақа деб юритилади) мақсади ва асосий вазифалари, спорт мусобақаларини ташкил этиш ва бошқариш, уларни ўтказишга раҳбарлик қилиш, уни молиялаштириш, шунингдек, мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тартибини белгилайди.
II. Спорт мусобақаларининг мақсад ва вазифалари.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ҳамда 2022 йил
28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони, 2021 йил
5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол
ва «workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5282-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш.
2. Аҳолининг 7-30 ёшгача бўлган қатлами вакилларини оммавий тарзда спорт билан мутазам шуғулланишлари учун механизм яратиш.
3. Ҳудудларда мусобақалар ўтказиш орқали айниқса, қишлоқ жойларда ёшлар ва уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш маҳалла, сектор, туман (шаҳар) терма жамоалари таркибларини шакллантириш.
4. Ёшлар ва уюшмаган ёшлар орасида иқтидорли, кучли ва туғма истеъдоди бор ёшларни селекция қилиш орқали спорт мактабларига жалб этишдан иборат.

Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish