“Тасдиқлайман”
Низомий номидаги
ТДПУ Шаҳрисабз филиали
директори:____________А.Г.Ғаниев
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ШАҲРИСАБЗ ФИЛИАЛИ
Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимининг
2019-2020-ўқув йилида олиб борган ишлари тўғрисида
ҲИСОБОТ
И йўналиш
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ВА ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР, ТЎГАРАКЛАРНИНГ ИШЛАРИГА ОИД ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР
ТДПУ Шаҳрисабз филиали Иқтидорли ёшларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимининг ҳужжатлар йиғма жилди тайёрланди. Ушбу йиғма жилдда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Қарори, Талабалар Республика фан олимпиадаси низоми, ТДПУ Шаҳрисабз филиали Иқтидорли талабаларнинг илмий- тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими низоми ва иш режаси, ТДПУ Шаҳрисабз филиалида ташкил қилинадиган тўгараклар низоми жамланди.
Иқтидорли талабаларнинг илмий- тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими низоми ва иш режаси ҳамда тўгараклар низоми 2019-йил 4-сентябрда ТДПУ Шаҳрисабз филиали Илмий кенгаши томонидан кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
Педагогика факультети “Мактабгача таълим ва Бошланғич таълим”, “Гуманитар фанлар” кафедраларида профессор –ўқитувчиларга тўгараклар ташкил этиш ва йўлга қўйиш бўйича семинар ташкил этилди, тўгараклар низоми ва “Иқтидорли талабалар билан ишлаш режаси” тушунтирилди.
Кафедра мудирларига иқтидорли талабаларни аниқлаш, кафедрада илмий ва ижтимоий тўгараклар ташкил этиш, тўгарак раҳбарларини тайинлаш, иқтидорли талабаларга илмий раҳбарлар бириктириш ҳақида билдирги берилди.
ТДПУ Шаҳрисабз филиали анжуманлар залида талабалар билан Иқтидорли талабаларнинг илмий- тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими фаолияти билан таништириш мақсадида 7 марта учрашув ташкил этилиб, йиғилиш баённомалари расмийлаштирилди.
Кафедра мудирлари тавсияси асосида 48 нафар талаба иқтидорли талаба сифатида рўйхатга олинди. Иқтидорли талабаларни танлаб олиш индикаторлари асосида иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни катта тажрибага эга, ёшларга ўрнак бўла оладиган, касбий ва инсоний фазилатларга эга, масъулиятни ўз зиммасига оладиган профессор-ўқитувчиларга бириктириш бўйича олиб борилаётган ишлар жорий ийлнинг декабрь ойида охирига етказилиши режалаштирилган.
Иқтидорли талабаларнинг "Коррупция ва мен" мавзусида ҳамда “Ёшлар Ватан хизматида родтгўйлик ва қонунларни ҳурмат қилиш тарафдори” шиори остидаги иншолар танловларидаги ютуқлари ҳақидаги маълумотлар ТДПУ Шаҳрисабз филиалининг расмий тдпу.уз сайтида жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 23-сентябрдаги 87-02-2285 сонли, 2019-йил 24-октябрдаги 87-02-2714 сонли хатлари ҳамда 2019-йил 29-августдаги 781-сонли, 2019-йил 19-октябрдаги № 951-сонли буйруқларининг ижроси таъминланди.
Кафедралардаги иқтидорли талабалар ўртасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Энг яхши мақола танловининг И босқичи ўтказилди. Танлов ғолибларининг мақолалари ва ҳужжатлари тегишли тартибда Республика эксперт гуруҳига тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунидаги вазифалар ижроси бўйича иқтидорли талабаларга Президент ва бошқа номли давлат стипендияларини олиш тартиби ҳақида маълумотлар етказилди.
ИИ йўналиш
ТАЛАБА-ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ, ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ҚУРИШ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИДА УЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиалида талабалар ўртасида спортнинг “Воллейбол” тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Иқтидорли талабалар “Универсиада – 2019” спорт мусобақаларининг саралаш босқичида қатнашиб фахрли ўринларни эгаллашди.
Танлов ва мусобақаларда, тадбирларда фаол иштирок этган талабалар Филиал маъмурияти томонидан рағбатлантириб борилмоқда.
Шаҳрисабз филиали хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда Талабалар турар жойида талаба қизлар билан учрашувлар ва суҳбатлар ўтказилди.
Иқтидорли талабаларни Олий таълим тизимидаги янгиликлар, Республика миқёсида ўтказилиши режалаштирилган турли тадбир ва танловлар ҳақида маълумот бериш ҳамда улаб билан доимий алоқада бўлиб туриш мақсадида “ТДПУ Шаҳрисабз филиали талабалари” телеграм канали ишга туширилди.
“Ёшлар академияси.уз” тизими ва ундан фойдаланиш йўллари” мавзусида ташкилий-услубий семинар ўтказилди бунда иқтидорли талабалар иштироки таъмунланди.
2020-йил 10- март санасида Қарши давлат университетида воҳамиз ОТМ лари талабалари учун “Старт уп” лойиҳалари ҳақида илмий услубий семинарда 4 нафар иқтидорли талабалар иштирок этишди.
ИВ йўналиш
ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ- ҚУВВАТЛАШ ВА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШГА ҚАРАТИЛГАН ИШЛАРНИ ТИЗИМЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ
1. ТДПУ Шаҳрисабз филиалида мавжуд фанлар бўйича илмий тўгараклар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича кафедраларга тегишли тавсиялар берилди.
2. Низомий номидаги ТДПУ Шаҳрисабз филиалида 2019-йил 16-19-декабрда Иқтидорли талабаларни саралаб олиш танлобви асосида бўлим ҳамда кафедралар билан ҳамкорликда танлов ташкил этилди, танлов асосида 10 нафар талаба ўтказилган Саралаш босқичидан ўтди, мазкур талабаларни Давлат стипендияларига номзод сифатида таййёрлаш,илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланишлари учун кафедра ҳамда бўлим томонидан амалий ёрдам бериляпти.
2. Низомий номидаги ТДПУ Шаҳрисабз филиалида профессор – ўқитувчилар ва талабалар ҳамкорлигида 30 дан ортиқ илмий ва ижодий ишлар тайёрланиб, Республика ва халқаро миқёсдаги турли журнал ва тўпламларда чоп этилди.(10 та халқаро, 20 та маҳаллий нашрларда)
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 1-майдаги № 275 сонли, ТДПУ Шаҳрисабз филиали директорининг 2020-йил 12-майдаги № 237-У буйруқларига асосан филиал талабаларидан 12 нафари инглиз тили, рус тили, она тили болалар адабиёти, ўзбек тили, математика ўқитиш методикаси ва умумий педагогика фанларидан онлайн олимпиадада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказилди.
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 1-майдаги № 87-03-1449 сонли хатига асосан 2 та стартап Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси эълон қилган “Старт-уп” лойиҳаси танловида қатнашиш учун тақдим этилди.
5. Режа асосида Филиал раҳбарияти томонидан берилган буйруқларда кўрсатилган вазифалар ва топшириқлар ўз вақтида бажариб борилди.
В йўналиш
БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ОММАВИЙ-АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
1.Иқтидорли талабаларнинг илмий ишларини филиал матбуот котиби билан биргаликда ОАВда ёритиб бориш бўйича ишлар олиб борилмоқда. “Педагог” ва “Воқиф” газеталарида мақолаларни чоп эттириш режалаштирилди.
2.Иқтидорли талабалрни ОАВ ҳамда АКТ дан самарали фойдаланиш бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида “Инноватион программс” номли тўгарак ташкил этилган.
ВИ йўналиш
ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ, УЛАРНИ СОҒЛОМ ЭЪТИҚОД ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА СОДИҚЛИК, ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ҲАМЖИҲАТЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ
ТДПУ Шаҳрисабз филиалида 21- октябрь 2019- йил Ўзбек тилига "Давлат тили" мақоми берилганлигининг 30 йиллигига бағишланган "Тил- миллат кўзгуси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга шоир Фазлиддин Воҳид, шоир, фахрий педагог А.Тўраев, Самад Воҳид ва Шаҳрисабз шаҳар маданият маркази режиссори С.Ёдгоров ташриф буюришди ва ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб беришди.
2019-йил 7-ноябрь куни Филиалда “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар “Оила илмий-амалий тадқиқот маркази” раҳбари Р.Эшалиева, “Қундузак” жомъе масжидининг имом-хатиби Ж.Маллаев, Шаҳрисабз туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари М.Кенжаева, Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари Ш.Султонов, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича ката инспектори, лейтенант Ҳ.Камолова ва Шаҳрисабз шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари С.Тўраевалар ташриф буюришди.
2019-йил 13-ноябрь куни Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган, ҳарбий , подполковник Остонов Нодир билан “Билиб қўйки, сени ватан кутади” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
2020-йил 4-март куни иқтидорли талабалар “Ҳудудимиз олималари: эришилган ютуқлар ва натижалар” мавзусидаги илмий-услубий семинарда ҳам иқтидорли талабалар фаол иштирок этишди.
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича
директор ўринбосари: У.Н.Марасулова
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот
фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи: З.Кенжаев
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот
фаолиятини ташкил этиш бўлими мутахассиси: Д.Қўқонбоева
Сана: 2020-йил 11-июнь
Изоҳ: Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги қўшимча маълимотлар жадвал шаклида илова қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |