“тасдиқлайман” Наманган давлат университети ректори С. Т. Турғунов “30” март 2020 йил


Факультетлараро ўқитиладиган фанлар бўйича дарс



Download 314,82 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi314,82 Kb.
#208089
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5197371059107530047

 
1.2. Факультетлараро ўқитиладиган фанлар бўйича дарс 
жадвалларини ишлаб чиқиш.
Факультетлараро ўқитиладиган фанлар бўйича дарс жадваллари ўқув 
режасидаги 1-блок фанларини масофадан ўқитиш мақсадида ўқув-услубий 
бошқарма томонидан факультет деканлари билан келишилган ҳолда ишлаб 
чиқилади. 
Факультетлараро ўқитиладиган фанлар бўйича дарс жадвалларини 
шакллантириш 2, 3, 4 ва 5- блок фанларини ўқитиш якунлангандан сўнг 
амалга оширилади. 
Тасдиқланган дарс жадваллари университетнинг расмий веб-сайтига 
жойлаштирилади. 
Бунда, 
ўқув-услубий 
бошқарма 
бошлиғи 
дарс 
жадвалларини университет Ахборот технологиялари маркази раҳбарига 
белгиланган муддатларда етказишни таъминлайди. 
 
II. МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
Кафедра мудири университетнинг расмий веб-сайти (namdu.uz)даги 
масофавий таълим платформаси (dl.namdu.uz)га электрон ўқув ресурсларини 
тўлиқ ва сифатли тайёрлаб, етказиб бериш, жойлаштириш ҳамда масофавий 
таълимни ташкил этиш ҳамда учун масъул этиб белгиланади. Масофавий 
таълимни ташкил этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 
1- босқич. Фан ўқитувчилари ҳар бир фан бўйича соддалаштирилган 
тартибда, мавзуларни блок-модуллар бўйича электрон ўқув ресурслари 
(ўқув-услубий мажмуалар, ўқув адабиётлари, амалий машғулотлар 
топшириқлари ва бошқалар)ни тўлиқ тайёрлаб, электрон шаклда кафедра 
мудирига юборади. Кафедра мудири ҳар бир фан бўйича электрон ўқув 
ресурсларини қабул қилиб олади ва университет Ахборот технологиялари 


ИАА, 30.03.2020 
маркази раҳбари ёрдамида университетнинг масофавий таълим платформаси 
(dl.namdu.uz)га жойлаштиришни таъминлайди.
2- босқич. Кафедра мудири университет Ахборот технологиялари 
маркази раҳбаридан университетининг расмий веб-сайтидаги масофавий 
таълим платформаси (dl.namdu.uz)га талабаларнинг киришларини таъминлаш 
мақсадида логин-паролларини олади ва талабаларга етказади.
Шунингдек, кафедра мудири талабаларга қулайлик яратиш ҳамда 
электрон ўқув ресурсларни етказиш мақсадида, муқобил вариант сифатида 
телеграм мессенжерида, ҳар бир курс кесимида масофавий таълимни ташкил 
этишга мўлжалланган ижтимоий гуруҳларни ташкил этади. Бунда факультет 
декани кафедра мудирига ижтимоий гуруҳларни ташкил этишда амалий 
ёрдам кўрсатади. Кафедра мудири телеграм мессенжери орқали 
талабаларнинг масофавий таълим платформаси (dl.namdu.uz)га ташрифини 
назорат қилиб, бошқариб боради. Ўз навбатида электрон ўқув ресурсларини 
муқобил вариант сифатида қўлланиладиган телеграм мессенжеридаги 
ижтимоий гуруҳларга ҳам тизимли юборишга кафедра мудирлари масъул 
ҳисобланади. 
3- босқич. Кафедра мудири дарс жадвали асосида ҳар куни, 
университетнинг расмий веб-сайтидаги масофавий таълим платформаси 
(dl.namdu.uz)га кетма-кетлик асосида электрон ўқув ресурсларини Ахборот 
технологиялари маркази раҳбари ёрдамида жойлаштиришни ташкил этади. 
Талабаларнинг электрон ўқув ресурсларини масофавий таълим платформаси 
(dl.namdu.uz)дан ёки телеграмдаги ижтимоий гуруҳдан олганлиги ва 
танишганлиги бўйича тасдиқларини (“қабул қилдим”“танишдим” тарзида) 
олади. Талабалар томонидан мавзу юзасидан бериладиган саволларга 
кафедра мудири телеграм мессенжери орқали ўз ўрнида жавоб бериш ишлари 
ташкил қилади. Бунда талабалар билан қайта алоқа ўрнатилади ва 
масофавий таълим самарадорлиги таъминланади.
Ушбу жараён кафедра мудири томонидан тўлиқ кўчирма (скриншот) 
қилинади, чоп этилади ва йиғма жилдга жойланади.
Кафедра 
мудири 

Download 314,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish