Тасдиқлайман” Магистратура бўлими бошлиғи


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТНИНГ ТЕХНОЛОГИК КАРТАСИ



Download 0,67 Mb.
bet18/19
Sana06.04.2022
Hajmi0,67 Mb.
#532246
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Hisobot

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТНИНГ ТЕХНОЛОГИК КАРТАСИ

Иш жараёнлари вақти

Фаолиятнинг мазмуни

Ўқитувчи

талаба

И-босқич. Мавзуга кириш.
(10 минут)

1.1. Ўқув машғулоти мавзуси, мақсади ва ўқув фаолияти натижаларини айтади. Таълим жараёни интерфаол усуллар орқали амалга оширилишини эълон қилади.

Мавзу номини ёзиб оладилар.

1.2. Талабаларнинг машғулотдаги фаолиятини баҳолаш кўрсатгичлари ва мезонлари билан таништиради.

Ёзиб оладилар

1.3. Мавзу бўйича тайёрланган топшириқларни тарқатади.

Топшириқлар билан танишадилар.

1.4. Саволлар бериб сухбат тарзида талабалар билимларини жонлантиради

Ёзиб оладилар

1.5. Мавзу бўйича тайёрланган топшириқларни тарқатади (3-илова).

Топшириқлар устида ишлайдилар.

ИИ-босқич. Асосий
(60 минут)

2.1. Талабаларни 3 гуруҳга ажратади. Гуруҳларга савол билан мурожаат қилади. Савол: “Ҳашаротлар экологияси” фанининг асосий мақсади ва вазифалари ҳақида нималарни биласиз? Гуруҳларда ишлашни ташкил этиб, ёрдам беради. Жадвални тўлдиришни таклиф этади, тақдимотга тайёрлайди.

3 та кичик гуруҳларга ажраладилар. Гуруҳларда ишлайдилар, жадвални тўлдириб, тақдимотни тайёрлайдилар.

2.2. “Қандай”органайзеридан фойдаланган ҳолда “Ҳашаротлар экологиясида муҳит намлигининг роли”.



Жамоа бўлиб “Қандай”органайзерини тўлдирадилар.

2.3. Мавзу саволлари бўйича баҳс-мунозара ўтказади. Мавзу бўйича муаммони ҳал қилишга оид фикрларни тизимлаштириш, ягона ёки аксинча қарама-қарши позицияни шакллантиришга имкон беради. Талалабаларни фаоллаштириш мақсадида уларга жонлантирувчи саволлар билан мурожаат қилади. Саволларни умумлаштириб, якуний хулоса чиқаришга имкон яратади.

Мавзу саволлари ва ғояси билан танишади, баҳс-мунозара юритиб, фикр алмашади, таклиф қилади, баҳолайди ва энг оптимал фикрни танлайдир.

ИИИ-босқич.
Якуний
(10 минут)

3.1. Мавзу бўйича якунловчи хулосалар қилади.

Саволлар беради.

3.2. Фаол талабаларни баҳолаш мезони орқали рағбатлантиради

Ёзиб оладилар. ЎУМ га қарайдилар

3.3. Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштиришга қаратилган тест саволларини беради.

ЎУМ га қарайди.

Педагогик жараённинг асосий функциялари (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи). Мақсад асосида таълим ва тарбиянинг мазмуни белгиланади. Ўқитувчи ўқувчи-талабанинг билиш фаолиятларини ташкил қилиш мақсадида ўқув ишларини олиб борар экан, аввало таълим жараёни орқали уч вазифани ҳал қилиши унутмаслиги керак.


 Таълимий мақсад-ўқув материалларининг мазмунини билиш, яъни
ушбу фанга тегишли илмий билимларни ўзлаштириш ва амалиётга тадбиқ қила олишдир.
 Тарбиявий мақсад-фан асосларини ўзлаштириш орқали унинг
мазмунида ётган ғоялар, дунёқарашлар таъсирида ўзининг шахсий
сифатларини шакллантиришдир.
 Ривожлантирувчи мақсад-таълим жараёнини таъсирида шахснинг
ақлий камолотини билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган
муносабатини ривожлантиришдан иборат.
Ҳар қандай дидактик жараёнда мотив ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Мотивларгина ўқувчиларни таълим жараёнига қизиқтиради, унинг шахсий қизиқишларини ички эҳтиёжга айлантиради. Албатта мотивларни ҳосил қилиш ва унга ўқувчи қизиқишини кам ёки кўп бўлиши ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ. Таълим турли босқичларда амалга ошади. Биринчи босқич-ўқув материалларини идрок қилишдан иборат. Бунда талаба таълимнинг мазмуни билан танишиб, ўзининг билиш вазифалари нималардан иборат эканини тушуниб олади. Бунда сезги, идрок, тасаввур каби жараёнлар фаол иштирок этади. Иккинчи босқич-улар ўқув материалларини тушуниб оладилар, унинг моҳиятини англайдилар ва умумлаштирадилар. Натижада уларда янги билимлар пайдо бўлади. Бунинг учун улар анализ, синтез, таққослаш, хулоса чиқаришдан фойдаланадилар. Учинчи босқич-янги билимлар, машқлар, мустақил ишлар, ўқитувчининг қўшимча изоҳлари орқали мустаҳкамланади. Туртинчи босқичда-улар ўзлаштириб олган билимларини имкониятга қараб амалиётга тадбиқ қиладилар. Таълимда фақат қизиқишга таяниб қолиш ҳам мотивациянинг асосли самараси бўла олмайди. Бунда энг муҳим самарали усул мотивацион -муаммоли вазиятларни қуйиш ёки ўрганилаётган предметнинг ижтимоий моҳиятини акс эттирадиган махсус билишга оид вазифаларнинг қўйилишидир.
Бу вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун ўқитувчида ўз касбига лаёқат бўлиши лозим. Лаёқатлилик педагогик меҳнатни муваффақиятли бажаришга қодир бўлишдир. Бу аввало, педагогик касбнинг ижтимоий роли ва заруриятини яққол тасаввур қила олишида кўринади.
Бундан ташқари ўқитувчи, ўқувчига ўз фаолиятининг объекти сифатида қизиқиб қараши, унинг эҳтиёж ва хусусиятларини тушуна билиши лозим.
Қуйидагилар мутахассиснинг педагогик тайёрланганлигининг зарур ва етарли даражасини таъминлайдиган асосий талаблар ҳисобланади:
1.Дарс бериш маҳорати.
2.Тарбиялаш маҳорати
3. Ўқув-тарбия жараёнида гуманитар омилни таъминлайдиган шахсий сифатлари;
4. Таълим олувчиларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва баҳолаш маҳорати
ДАРС БЕРИШ МАҲОРАТИ:
Касбий лаёқт ва эрудиция;
Психологик-педагогик тайёргарлик;
Таълим олувчиларни мустақил фикрлаш ва янги билимлар олишга ўргатиш маҳорати;
Ўқув адабиётлари шакллари ва турларини билиш;
Янги педагогик ва ахборот технологияларини эгалланганлик, нтернетнинг глобал тармоғи билан ишлаш бўйича амалий кўникмалар;
Педагог кадрлар малакасини оширишнинг асосий шаклларини билиш;
Илмий-педагогик ижодиёт методологиясини билиш;
Педагогика фани ва соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини билиш;
Фанлараро алоқалардан фойдаланиш маҳорати;
Риторика ва нотиқлик санъати асосларини билиш;
(Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвентсия, “Таълим тўғрсида”гиқонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”даги вазифаларни ҳамда узлуксиз таълим тизимининг асосий атамалари ва тушунчаларини билиш.
ХУЛОСА
Тарбиялаш маҳорати-ўқитиш ва тарбиялаш жараёнининг боғлиқлиги, уйғун ривожланган шахсни шакллантиришга, уларда юксак маданий ва маънавий савияси қарор топтиришга, педагогнинг юксак шахсий сифатларига. Унинг ватанпарварлик, обрў ва бурчни ҳис этишга, кенг гуманитар ва гуманистик тайёрлигига, шунингдек ўқувчилар ўртасида тарбиявий ишларни ташкил этишнинг амалий кўникмаларига асосланади.
Педагогнинг ўқув-тарбиявий жараёндаги гуманитар омилни белгилайдиган шахсий сифатларига қуйидагилар киради: талабчанлик, ҳаққонийлик, ҳалоллик, меҳрибонлик, хушмомалалик. Ушбу сифатлар педагогнинг таълим олувчилар учун аҳамиятини белгилаши керак. Шахсий сифатлар ўқитиш ва тарбиялаш маҳоратига таъсир кўрсатади.
Таълим олувчиларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва баҳолаш маҳорати-психологик педагогик жиҳатдан ўқитиш ва тарбиялаш маҳорати билан узвий боғлиқдир. Педагог таълим олувчиларнинг билимлари ва маҳоратларини холисона баҳолаш принциплари, методлари ва механизмларини билиши, стандартлаштирилган тестларни ишлаб чиқиш,
таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилишнинг турли шаклларини самарали қўллаш маҳоратига эга бўлиши керак.
Ўқитувчидаги зарурий ижтимоий кўникмалар қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
 Ўз-ўзини намоён қилиш
 Бошқа одамлар билан ижтимоий мулоқотда бўлиш
 Ўз устида тинимсиз ишлаш
 Вазиятни баҳолаш ва муаммоларни ечиш кўникмасига эга бўлиш
 Ташкилотчилик, ижодий ёндашув
 Бошқарув кўникмасига эга бўлиш



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish