2.2.Қазиб олиш тизими. Карьер майдони чегарасида ёки унинг участкасида тартибли ва кетма-кет бажариладиган очик кон ишларига казиш тизими деб айтилади. Очик кон ишлаб чикариш тартиби, бу кон ишларини бирин кетин ишланиши булиб бойликни берилган кувватда нобуд килмасдан самарали ва хавфсиз ишлаб чикаришни таъминлашдан иборат.
Ишчи майдоннинг минимал кенглигини аниклаш формуласи куйидагича:
Шр.п.=Хр+Т+D+Z
Бунда Хр- развал кенглиги,
Т- транспорт йўли кенглиги -95 м
Z – берманинг хавфсизлик кенглиги -3 м
D=4÷5 м
Хр=2.3·hy бунда hy- уступ баландлиги
Бунда горизонтлар сони аникланади
Юқорида келтирилган формулалар асосида ички майдон кенлигини хисоблаймиз.
N=204-30=174
h'y=17 м 10та горизонт
h''y=15 м 2 та горизонт
Шу асосида Хр хар бир уступ баландлигини хисобга олган холда топилади.
1. Хр=2.3·17=39 м
2. Хр=2.3·15=35 м
Бунка кура Шр.п хар бир киймати топилади
1.Ш'р.п.=Хр+Т+D+Z=39+10+4,5+3=56,5 м
2.Ш'р.п.=Хр+Т+D+Z=35+10+4,5+3=52,5 м
Кон жинсларини қазиб олишга тайёрлаш кон массасини қазиб олиш ва юклаш, транспорт қилиш, отвал ҳосил қилиш ҳамда қайта ишлаш жараёнларини бажариш учун нисбатан яхши шароит ва техник
имкониятларни яратиш мақсадида олиб борилади. Кон жинсларининг тури ва хоссаларидан келиб чиққан ҳолда уларни қазиб олишга тайёрлаш асосан қуйидаги усуллар билан амалга оширилади:
1.Кон жинсларини музлашдан сақлаш.
2.Музлаган жинсларни эритиш.
3.Гидравлик бўшатиш ёки юмшатиш.
4.Механик майдалаш.
5.Портлатиб майдалаш.
Портлатиш ишларини амалга оширишда портловчи моддани жойлаштириш учун скважинлар бурғилаш талаб қилинади. Демак, тоғ жинсларини ушбу усулда қазиб олишга тайёрлаш кўрсаткичларини аниқлаш учун кон жинсларининг бурғуланувчанлик хусусиятини ҳам ўрганиш керак бўлади.
3.1.Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш параметрларини хисоблаш. Портлатиш скважинларини бурғилаш деганда бурғилаш ускунаси билан кон жинсини бузиш ва бурғилаш натижасида хосил бўлган кон жинслари майда бўлакларини юқорига чиқариш тушунилади. Скважинларни бурғилаш самарадорлиги кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб, улардан асосийси кон жинсларини бурғиланувчанлиги ҳисобланади. Кон жинсларининг бурғиланувчанлиги – бу кон жинснинг бурғилаш асбоби таъсирида бузилиш хусусиятидир. Кон жинсларининг бурғиланувчанлиги билан мос холда бургилаш дастгоҳларининг технологик кўрсатгичлари танлаб олинади.
Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш жараёни қазиб олишнинг самарадорлигини таъминлаш максадида, тоғ жинсининг табиий холатини узгартиришга йуналтирилган жараённи уз ичига олади.
Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда поғонадаги каттик тоғ жинслари портлатиш ёрдамида парчаланади ва уртача каттикликдаги тоғ жинслари эса механик усул билан парчаланади.
Механик усул билан майдалаш портлатиш усули билан майдалашга караганда анча фойдалидир, чунки унумдорлиги юкори, таннархи кичик ва ишдаги хавфсизлиги юкоридир. Механик усул билан майдалашни мустахкамлик коэффициенти f=8 гача булган тоғ жинсларига куллаш мумкин.
5311600.
Вароқ
13
Изм
Вароқ
№Хужжат
Имзо
Сана
Портлатиб юмшатиш усули мустахкамлик коэффициенти f=8 дан юкори булган тоғ жинсларига кулланилади. Очик кон ишлари амалиётида тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда портлатиб майдалаш усули кенг кулланилади. Портловчи моддаларни тоғ жинси массивига куллашнинг 5 хил куриниши мавжуд:
Камера зарядларини куллаш усули ( тоғли шароитларда траншеяларни хосил килиш учун оммавий портлатишларда кулланилади);
Козон зарядларини куллаш усули (баланд ва тик поғоналарда заряд массасини ошириш учун кулланилади);
Куйма зарядлаш усули (иккиламчи майдалаш ва ёрдамчи ишларда кулланилади).
Бунда асосан бурғилаш ва портлатиш ишларининг параметрлари хисобланади: Бунда бурғи станогининг параметралари асосида бурғи станогининг сменалик, йиллик ва станоклар сони аникланади ва хар бир бурғуланган скважинага канчага портловчи модда сарфи аниқлаймиз.
Биз бу лойихани калмокир шароитида мустахкамлик даражасини инобатга олган холда курганимиз учун асосан СБШ русумли станоклардан фойдаланамиз ва уларнинг бизга мақул бўлган турини тайлаймиз.
Тоғ жинсларининг бурғиланувчанлиги бурғилаш усули, бурғилаш асбоби конструкцияси ва кон жинси бузилишига таьсир қилувчи омилларга
боғлиқ. Академик В.В. Режевский к он жинсларининг бурғиланувчанлиги бўйича ( фақатгина тоғ жинслари хусусиятларига боғлиқ холда ) механик бурғилашдаги кўрсаткичи бўйича тоғ жинсларини ажратган. Унга
мувофиқ бурғиланувчанлик кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:
Пб = 7 ( Gсж + Gcдв) + 7 γ Бунда, Gсж– тоғ жинсининг бир ўқ бўйича сиқилишга (эга бўлган)
чидамлилик чегараси, МПа
Gcдв - тоғ жинсининг силжишга бўлган қаршилик чегараси.
γ – тоғ жинсининг зичлиги, т/м3.
Бурғиланувчанлик кўрсаткичи бўйича тоғ жинслари 5 та синфга бўлинади. Ҳар бир синф таркибига 5 туркум (категория) киради:
5311600.
Вароқ
14
Изм
Вароқ
№Хужжат
Имзо
Сана
I - синф – енгил бурғиланувчи жинслар, 1дан – 5 чи категориягача:
( Пб = 1 5)
II - синф – ўртача қийинчиликда бурғиланувчи жинслар, 6 дан – 10
категориягача: ( Пб = 5,1 10)
III - синф – қийин бурғиланувчи жинслар, 11 дан – 15 категориягача: ( Пб = 10,1 15)
IV - синф – жуда қийин бурғиланувчи жинслар, 16 дан – 20
категориягача: ( Пб = 15,1 20)
V синф – хаддан ташқари қийин бурғиланувчи жинслар, Пб 25 кўрсаткичга эга бўлган тоғ жинслари категориядан ташқари жинслар дейилиб бундай жинслар камдан – кам учрайди.Сари – Чўққи конидаги тоғ жинслари бурғиланувчанлик даражаси бўйича ўртача қийинликда бурғиланувчи ва қийин бурғиланувчи жинслар синфига киради.