Тасдиқлайман” Гулистон давлат университети ректори Б. Закиров



Download 63 Kb.
bet2/3
Sana09.07.2022
Hajmi63 Kb.
#764525
1   2   3
Bog'liq
ГулДУ. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш тўғрисида йиғилиш баёни. 01.06.2017

Кун тартиби:



  1. Коррупцияга қарши қарши курашиш тўғрисида;

  2. Огоҳлик ва хавфсизликни таъминлаш тўғрисида;

  3. Талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш тўғрисида.

  4. Фавқулодда холатларнинг олдини олиш.

Йиғилишни университет ректори Б.Закиров кириш сўзи билан очиб берди. Б.Закиров йиғилиш қатнашчиларини тадбирга таклиф қилинган меҳмонлар билан таништириб, кун тартибидаги масалаларни эълон қилди ва бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Жумладан, юртимизда хукм сураётган тинчлик ва осойишталикни асраш, уни янада мустаҳкамлаш учун барчамиз ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз, даҳлдорлик туйғусини кучайтириш зарурлигини, шу нуқтаи-назардан, глобаллашув жараёнлари шиддатли тус олган ҳозирги замонда халқимизда, айниқса, ёшларда миллий ғурур, ифтихор туйғусини шакллантириш ҳамда ёшларни ёт ғоялардан сақловчи мафкуравий иммунитетини янада кучайтириш муҳимлигини, бу ишларни амалга ошириш учун аввало раҳбар ходимлар, профессор-ўқитувчилар, қўйингки барча ишчи-ходимлар доимо хушёр ва сергак бўлишлари, ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришлари лозимлигини таъкидлади.


Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Х.Ярбаев сўзга чиқиб, 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарорида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, ушбу соҳада давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, мазкур қарор билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланиши ва ушбу кунда ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган, шу жумладан ички ишлар органлари таянч пунктлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат идоралари ва ташкилотларида «очиқ эшиклар куни»ни ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этиб ўтди.
Х.Ярбаев ўз сўзида давом этиб, хозирги кунда айрим фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслиги сабабли фирибгарлар тузоғига илиниб қолаётганлигини аниқ мисоллар асосида тушунтириб ўтди. Жумладан, 2017 йил 26 апрел куниГулистон шаҳар 4-мавзе ҳудидида оилавий поликлиникадан фуқаро Муродов Баходир Ашурович Хўжамқулов Хуршид Асқаровичнинг “Gelexy G-1” русумли қўл телефонини фирибгарлик йўли билан олиб кетган. Ушбу холат юзасидан хозирда тергов ишлари кетмоқда. Яна бир мисол, 2017 йил 21 мартда Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан иш юритувига қабул қилинган, 1965 йилда Сирдарё тумани, Бешбулоқ МФЙ, Чарағон кўчаси 21-уйда яшовчи, миллати ўзбек, маълумоти олий, оилали, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-м 2-қ “в” банди, 211-м 1-қ билан судланган, Сирдарё туманидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбиячи бўлиб ишловчи Р.Бердибоевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-м 2-қ, 211-м 1-қ билан қўзғатилган 242311/2017-65-сонли жиноят ишини тергов қилиш жараёнида аниқланишича, 1962 йилда туғилган Ховос тумани, Тинчлик МФЙ, Тошкент кўчаси 22-уйда яшовчи, миллати тожик, маълумоти олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ховос туманидаги 8-сонли ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлавчи Солиева Барно Мирпўлатовна 2015 йил июл ойида Р.Бердибаевага ўғлини 4.900 АҚШ доллар эвазига Ўзбекистон миллий университетига ўқишга киритиш мақсадида пора сифатида берган. Б.Солиеванинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-м 1-қ кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан пушаймонлигини инобатга олиб, унга нисбатан қисми Гулистон шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-м 5-қ 2-банди билан жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Ушбу ҳолат юзасидан йиғилиш қатнашчилари билан фикр алмашилди.
Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан Гулистон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Ўразбаев сўзга чиқиб, университетда ўқув йили якунланиб, талабалар якуний назорат ишлари ва давлат имтиҳонларини топшириш жараёнлари бошлангани, қолаверса янги 2017-2018 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланиш арафасида эканлигини айтиб, профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар томонидан таъмагирлик ва порахўрлик холатлари содир этилишининг олдини олиш, университетнинг шаънига ҳамда ўқитувчи деган шарафли касбнинг шаънига доғ туширмаслик, қолаверса ўзларининг эл-юрт орасидаги ҳурмат эътиборини йўқотмасликлари зарурлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ХООБ профилактика инспекторлари А.Усмонов ва А.Асқаровлар сўзга чиқишиб, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ўзгаришларга дахлдорлик туйғусини кучайтириш тобора долзарб аҳамият касб этаётгани, бу борада ёшларимиз ўзларининг зеҳнли ва зукко, ҳушёр эканликларини яна бир бор намоён этишлари, юртимиз сарҳадлари тинчлигига ўз ҳиссаларини қўшишлари, ҳар бир фуқаро “Ўз уйингни – ўзинг асра” шиори остида доим сергак ва огоҳ бўлишлари, мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтишди. Республикамизнинг барча худудларида огоҳлик масаласи билан бир қаторда аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб, унинг олдини олиш масаласи ҳам долзарб эканлигини таъкидлаб ўтишди. Мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Профилактика куни” деб эълон қилингани, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишлари, профилактик тадбирлар олиб борилаётгани, талабалар билан университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ўртасидаги муносабатлар, виждон эркинлиги, ёшлар онгидаги “ғоявий бўшлиқ” тушунчаси ва уни эзгу ғоялар билан тўлдириш шартлари, маҳалласида, университет худудида бирон хавф-хатар сезса биринчи бўлиб кимга, қайси ташкилотга хабар бериш лозимлиги ҳақида тушунчалар беришди. Бугунги кунда университетда ҳар бир раҳбар ҳодим, профессор-ўқитувчи ва талабалар доим сергак ва хушёр бўлишлари шартлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Кун тартибидаги фавқулодда холатларнинг олдини олиш масаласи юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Х.Хамидов сўзга чиқиб, ёз мавсумининг бошланиши билан хамма сув хавзаларига бориб чўмилади, катта йўл ёқаларидан салқин ичимликлар ва айрон, гўжа ва бошқа шу каби енгил овқатларни истеъмол қилишади. Айнан, сув хавзаларида, хусусан, ариқ, канал, кўл ва дарёларда чўмилиш учун хавфсиз алохида жойлар ажратилган бўлишига қарамасдан, кўпчилик чўмилиш таъқиқланган жойларда чўмилишади ва айрим холатларда бунинг оқибати аянчли тугаши хақида бир қанча мисоллар келтириб ўтди. Шунингдек, катта йўл ёқасида турли хил салқин ичимликлар, айрон, гўжа ва бошқа шу каби енгил овқатларни истеъмол қилишиб, сурункали ич кетиш холатлари кўп кузатилаётганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шу билан бир қаторда ёз мавсумида қайнатилмаган сув ичмаслик, бу борада ёш болаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Э.Насиров сўзга чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 17 майдаги 87-02-1492-сонли модемномаси билан юборилган Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотномасини ўқиб берди. Маълумотномада келтирилишича, 2017 йилнинг 3 ойи давомида амалга оширилган тадбирлар натижасида вояга етмаган ёшлар ва ОЎЮ талабалари томонидан содир этилган жиноятлар 17,3 фоизга (283тадан 234тага) камайгани, шунингдек айрим оғир турдаги жиноятлар ҳам камайганлигини, шу билан биргаликда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва безориликнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар олиб борилганига қарамай, ўқувчи-ёшлар ва талабалар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, ўғирлик ва безорилик жиноятлари содир этилаётгани, бунинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, жойлардаги ички ишлар ходимлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги ва шу мақсадда бир қатор тавсиялар берилганини таъкидлаб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш қатнашчилари билан баҳс-мунозара ва савол-жавоб ўтказилди, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.



Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish