Кадрлар бўлими бошлиғи Ф.Умаров: Университет талабаларини иш билан банд қилишнинг мавжуд тажрибаси университет кафедралари ва турли бўлимларида ўқув-ёрдамчи ва техник ходим сифатида , университет хўжалик комплекси тизимида техник ва хизмат кўрсатувчи ишчи ходим сифатида фаолият юритишингиз мумкинлигини маълум қиламан хурматли талабалар. Хусусан, университет таркибидаги 4 та илмий-тадқиқот институтларида бажарилаётган фундаментал, илмий-амалий ва инновацион лойиҳаларда лаборант ва техник ходим сифатида - Давлат геология қўмитаси тизимидаги геология-қидирув ташкилотларида геологик хариталаш, фойдали қазилма конларини излаш ва қидириш лойиҳаларида техник-геолог, стажёр-геолог соҳалари бўйича ҳам малакали ва интилувчан кадрларни ишга қабул қилиш режалаштирилган. Университетнинг ички имкониятларидан фойдаланиш, шу жумладан: - университет ички имкониятларини кенгайиб бориши туфайли янги кафедралар, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар очилиши ҳисобига турли бўлимларда ўқув ёрдамчи ва техник ходим сифатида қўшимча иш ўринлари ташкил қилиш; - университетнинг янги биноларининг ишга туширилиши муносабати билан хўжалик комплекс тизимида қўшимча техник ва хизмат кўрсатувчи ишчи ходим лавозимларини ташкил қилиш;
- талабалар томонидан ҳамкор маҳаллалар ва мактаб ўқувчиларига пуллик ўқув курслари ва тўгараклар (хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги)
-университет таркибидаги 4 та илмий-тадқиқот институтларида амалга ошириладиган фундаментал, илмий-амалий ва инновацион лойиҳаларда “устоз-шогирд” тамойили асосида иқтидорли талабаларнинг иштирокини таъминлаш масалаларидан келиб чиқиб янги иш ўринларини ташкил этилиши режалаштирилган.
Университетнинг йўналишлари бўйича талабаларни тегишли давлат ташкилотларидаги вакант жойларга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик тизими ҳам амалга оширилиши режалаштирилган деб ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи Ш.Маматжанов: Тьюторлар талабаларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганганликлари, темир дафтар, ёшлар дафтари, аёллар дафтари ҳамда кам таъминланганлар рўйҳатида турувчи талабаларни иш билан таъминлаш масалалари биринчи навбатда режалаштирилган деб фикр билдирди.
Ижтимоий ҳолати ўрганилиб чиқилган талабалар билан индивидуал равишда суҳбатлар ташкил этилди. Талабаларга ишга киришлари учун керакли хужжатлар рўйҳати берилиб, расмийлаштириш шартлари айтиб ўтилди. Хар бир ижтимоий гурухдан вакил тайинлаш овозга қўйилди ва талабалар томонидан тасдиқланди.
Ижтимоий ҳолати ўрганилиб чиқилган талабалар билан индивидуал равишда суҳбатлар ташкил этилди. Талабаларга ишга киришлари учун керакли хужжатлар рўйҳати берилиб, расмийлаштириш шартлари айтиб ўтилди.
Юқоридаги масалалар юзасидан йиғилиш,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Do'stlaringiz bilan baham: |