9-С И Н Ф
Ушбу мазмуний йўналишнинг ўқув материалларини ўқитиш
ўқувчиларга қуйидаги имкониятларни яратади:
бизнес
(тадбиркорлик)
ва
бизнесмен
(тадбиркор)
тушунчаларининг
моҳиятини
ва
уларнинг
бозор
иқтисодиётидаги аҳамиятини тушуниш;
фирмаларнинг очилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур
шарт-шароитлар, уларни ташкил қилиш ҳақида тасаввурга эга
бўлиш;
тадбиркорни иқтисодий омилларни бирлаштирувчи шахс ва
бошқарувчи сифатида тавсифлай олиш;
тадбиркор ва унинг ходимлари ўртасидаги муносабатларнинг
тамойиллари билан танишган ҳолда ўзини тадбиркор сифатида
тасаввур қилиш ва ўз ходимлари билан қай тариқа муносабат
қилишни моделлаштира олиш;
мактаб иқтисодиёти мисолида тадбиркорлик фаолиятининг
микромоделини туза олиш;
бошқарувнинг безнесдаги аҳамияти, менежмент ва менежер
тушунчаларининг тавсифи, бошқарувнинг элементлари-мақсад,
режалаштириш, олдиндан кўра билиш ва х.к. каби
тушунчаларни пухта ўзлаштириш; мактаб хўжалиги мисолида
бошқарув тамойилларига тушуниб етиш;
бизнесда ҳисоб-китобнинг нечоғъли муҳим эканлигини,
тадбиркор учун ҳисоб-китоб юритиш энг асосий вазифалардан
бири эканлигини тушуниб етиш;
меҳнатга ҳақ тўлаш турлари ва тамойилларини англай билиш;
фирманинг маблағъларини, уларнинг сарф қилиниш тартибини,
фирма фаолиятини таҳлил қила олиш;
бозорни маркентинг нуқтаи назаридан ўрганиш;
маркетинг фаолиятининг бозордаги ўрни, талаб ва таклиф
тушунчаларини маркетинга боғълиқ ҳолда такроран ўрганиш;
рекламанинг бизнес фаолиятидаги рўлига баҳо бериш;
нархларнинг бозордаги ўрнатилиш тартибини, ўз маҳсулотига
нархни
белгиланаётганда
фирмалар
биринчи
навбатда
нималарга аҳамият беришлари кераклигини англаш;
банкларнинг иқтисодиётдаги
ўрнини,
турларини,
улар
кўрсатадиган хизматлар турларини тавсифлай олиш;
банк кредити, кредит фоизи ва банк заҳираси тушунчаларини
чуқур ўрганиш;
давлатнинг бизнесга таъсир ўтказиши сабабларини, йўлларини
аниқ билиш;
давлатнинг
харажатлари
ва
маблағълари
ўртасидаги
боғълиқликларни тушуниб етиш;
солиқларнинг моҳиятини тушуниш ва солиқ тизимидан
хабардор бўлиш;
халқаро бозор ва у ердаги фаолият тамойиллари тўғърисида
тушунчага ега бўлиш;
экспорт, импорт, божхона тўловлари каби тушунчалар билан
яқиндан танишиш;
Ўзбекистоннинг Мустақиллик йилларида жаҳон иқтисодиётида
эгаллаган мавқеини тавсифлай олиш;
ишсизлик тушунчасини ўрганиш;
ишсизлик даражаси кўрсаткичларини ъисоблай олиш;
ишсизликка қарши Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора ва
тадбирларни санай олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |