“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л


Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/83
Sana22.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#98812
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83
Bog'liq
iqtisodij bilim asoslari

3.Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва
ҳусусиятлари. 
 
Бозор иқтисодиётининг юқорида тилга олинган белгилари узоқ давр 
давомида шаклланиб, пировард натижада яхлит ижтимоий тизимни ташкил 
қилади. Бунда бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари (моделлари) хилма– ҳил 
бўлиб, уларнинг умумий ва ҳусусий томонлари фарқланади. 
Жаҳон тажрибасида бозор иқтисодиётига ўтишнинг барча йиллари 
умумлаштирилиб, қуйидаги учта асосий типга бўлади : 
1.Ривожланган мамлакатлар йили . 


2.Ривожланаётган мамлакатлар йили. 
3.Собиқ социалистк йили. 
Бу 
йилларнинг умумийлиги шундаки, улар ҳаммаси бозор 
иқтисодиётига ўтишни мақсад қилиб қўяди ва мазкур иқтисодиётнинг қонун 
қоидалари амал қилиш механизми кўп жиҳатдан умумий бўлади. Шу билан 
бирга хар бир йилнинг ўзига хос ҳусусиятлари ҳам бор, бу эса бозор 
муносабатларини шакллантиришнинг ижтимоий– иқтисодий, тарихий, 
миллий шароитлари хар ҳил бўлишидан келиб чиқади. 
Масалан, бозор 
муносабатларига 
ўтишнинг 
Арабча 
модели 
(ривожланган мамлакатлар йили)да оддий товар хўжалигидан эркин 
рақобатга асосланган классик ёки эркин бозор иқтисодиётига ва ундан 
маданийлашган бозор иқтисодиётига ўтилади. 
Мустамлакачиликдан 
озод 
бўлиб, 
мустақил 
ривожланаётган 
мамлакатларнинг бозор иқтисодиётига ўтиш йилининг ҳусусияти– бу ҳалол, 
анъанавий иқтисодиётдан эркин бозор иқтисодиётига ўтишдир. Собиқ 
социалистик мамлакатлар йилининг муҳим белгиси марказлаштирилган, 
маъмурий– буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан хозирги замон 
ривожланган бозор тизимига ўтишдан иборатдир. Бу йилнинг бошқа 
йиллардан фарқи шундаки, тоталитар иқтисодиётнинг бозор иқтисодиёти 
билан умумийлиги йили, улар батамом бир– бирига зид. Шу билан бирга 
учинчи йилда бозор муносабатларига ўтаётган мамлакатларнинг ўзи ўтиш 
шароитлари, иқтисодий ривожланиш даражаси, мулкчилик ва хўжалик 
юритиш шакллари билан бир билан фарқланади. Буларнинг ҳаммаси бозор 
иқтисодиётига ўтишнинг мазкур йилининг ўзига хос ҳусусиятларидир. 
Марказлашган маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан 
бозор иқтисодиётига ўтишда мақсад бир хил бўлсада, турли мамлакатлар 
турли йилларни танлашлари мумкин. Хаммага маълумки, бир тизимдан 
иккинчи тизимга ўтишда икки йўл, яъни революцион ва эволюцион йиллар 
мавжуд. Пўлша, Чехославакия, Россия ва бошқа айрим мамлакатлар бозор 
иқтисодиётига ўтишнинг революцион йилини, бирданига катта тўнтаришлар 
қилиш йўлини танладилар. Бошқача айтганда улар карахт қилиб даволаш” 
деган усулни қўлладилар. Бу йилни амалга ошириш учун Россияда “300– кун, 
“500– кун” деган ўтиш дастурлари ишлаб чиқилди. Бу дастурларни тезкорлик 
билан амалга ошира бошладилар .Бунда улар бир тизимдан иккинчи тизимга 
ўтишда анча узоқ муддатли ўтиш даври бўлишини унутдилар. Натижада бу 
мамлакатларда ишлаб чиқариш ҳажми кескин тушиб кетди, кўплаб 
корхоналар ёпилиб, ишсизлар сони кўпайди пулнинг қадри кескин камайиб 
кетди, иқтисодиёт эса хамон карахтликдан чиқанни, йўқ, одамларнинг аҳволи 
огъирлашади. 
Шунинг учун Ўзбекистон бу йўлдан бормай бошқа йўл танлади. Бу йил 
Ўзбекистоннинг ўзига хос маданий, тарихий ва табиий ҳусусиятларини 
хамда бу йилдаги жахон тажрибасини ҳисобга олган холда революцион 
тўнтаришларсиз, ижтимоий ҳимояни кучайтирган холда аста– секинлик, 
билан босқичма– босқич ривожланган бозор иқтисодиётига ўтишдан 
иборатдир. 


 Бизнинг бозор муносабатларига ўтиш моделимиз Республиканиг ўзига 
хос шароитлари ва хусусиятларини, анъаналар, урф– одатлар ва турмуш 
тарзини хар томонлама ҳисобга олишга, ўтишдаги иқтисодиётни бир ёқлама, 
бесўнақай ривожлантиришнинг мудхиш меъросига барҳам беришга 
асосланади, деб ёзади мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов. 
Ўзбекистонда 
бозор 
иқтисодиётига 
ўтиш 
йили 
ижтимоий– 
йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бу йилни 
амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга Президентимиз 
И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган бешта муҳим принцип асос қилиб 
олинган. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish