т/р
|
Амалга ошириладиган ишлар
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Масъуллар
|
|
Ижарада яшовчи талабаларнинг турмуш тарзи ва маиший аҳволини ўрганиш ишларини тизимли ташкил этиш.
|
1.Ижарада яшовчиларни рўйхатини шакллантириш ва манзилини аниқлаш.
2.Хонадон эгасининг ижтимоий аҳволи билан танишиш.
3.Ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш ва дарс қилиш шароитларини ўрганиш.
4. Ижарага қўювчи хонадон жойлашган МФЙ ва профилактика инспектори билан амалий ҳамкорлик қилиш.
|
Ўқув йили давомида
|
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи,
факультет декани, кафедра мудирлари, гуруҳ мураббийлари
|
|
Университетда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож жиноят содир этишга мойил бўлган талабалар билан ишлаш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш.
|
Талабалар томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш ва университет психологи фаолиятини жонлантириш университет миқёсида давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш. Талаба-ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини таъминлаш мақсадида университет миқёсида “Давомат” тадбирларини ўтказиб бориш.
|
Мунтазам равишда
|
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, факультет декани, университет психологи, гуруҳ мураббийлари, Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси,
|
|
Талаба-ёшлар ўртасида “Коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш.
|
Талаба-ёшлар ўртасида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид”, “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар давра сухбати ва учрашувлар ташкил этиш.
|
Ўқув йили давомида
|
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, университет ҳуқуқшуноси,
факультет декани, кафедра мудирлари, гуруҳ мураббийлари
|
|
Университетда хотин-қизларни маънавияти, оилада фарзанд тарбиясида ота-она бурчи ва масъулияти, ёшларни оилавий ҳаётга ҳар томонлама тайёрлаш.
|
Университетда педагог-психологларни, ёшлар мураббийлари, соғлиқни сақлаш мутасаддилари, профилактика инспекторлари, отинойиларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ўтказиш, давра суҳбатларини ташкил этиш.
|
Мунтазам равишда
|
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, университет хотин-қизлар раиси, университет психологи, факультет декани, гуруҳ мураббийлари
|
|
Ҳуқуқбузарликка мойил бўлган тунги вақтларини мунтазам равишда кўнгилочар масканларда ўтказаётган талабалар билан ишлаш.
|
Ҳуқуқбузарликка мойил бўлган тунги вақтларини мунтазам равишда кўнгилочар масканларда ўтказаётган талабаларни аниқлаш ва рейдлар ўтказиш. Ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларни университет веб-сайтида мунтазам ёритиб борилишини таъминлаш
Ёшлар иттифоқи аъзолари томонидан кўнгилли назоратчилар гурухини шакллантириб университет худудида ва талабалар турар жойларида талабаларнинг фаолиятни кузатиш ва назоратга олиб бориш.
|
Ўқув йили давомида
|
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси, гурух мураббийлари.
|
|
Университетда кичик хуқуқбузарликлар ва йўл транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида Вилоят ИИБ ва ЙХҲБ билан ҳамкорликда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунлари” тадбирларини ташкил этиш.
|
Вилоят ЙХҲБ билан ҳамкорликда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунлари” профилактик-огоҳлантирув тадбирларини ташкил этиш;
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан талабаларга тушунтириш ишларини амалга ошириш.
Жазони ижро этиш муассасаларида махбуслар билан ташкил этилган учрашувлар ва сайёр судлар ўтказиб, уларнинг жиноий қилмишларининг тафсилотлари билан боғлиқ видеоролик, фильмларни гуруҳлар кесимида намойиш этиб, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш.
|
Ўқув йили давомида
|
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, факультет декани, кафедра мудирлари, гуруҳ мураббийлари, Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси, гурух мураббийлари.
|
|
Университетда мунтазам равишда машғулотларга қатнашмай юрган талабалар билан ишлаш. Талабалар турар жойларида профилактик тадбирларни ўтказиш.
|
Мунтазам равишда машғулотларга қатнашмай юрган талабаларни аниқлаб уларга нисбатан қатъий таъсир чораларини кўриш.
Моддий жиҳатдан қийналган, талабалар турар жойи билан таъминланмаган, шартномада кўрсатилган контракт пулини тўлашга имконияти бўлмаганлиги сабабли норози кайфиятда юрган жиноятчиликка мойиллиги бор талабаларни аниқлаб уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш. Талабалар турар жойларида профилактик тадбирларни ўтказиш ва улар орасида маънавий-маърифий ва таълим тарбия ишларини ташкил этиш. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, билим савиялари, ҳаётий кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида фаолият олиб бораётган фан ва ижодий тўгараклар, спорт секциялари ҳамда диспут клублар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг шарт-шароитини яхшилаш.
|
Ўқув йили давомида
|
Соха проректорлари,
ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи,
факультет деканлари, факультет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар декан ўринбосарлари,
гуруҳ мураббийлари
|
|
Университетда “Маънавият куни” тадбирлари доирасида саёхат ва учрашувлар ўтказиш.
|
Университетда “Маънавият куни” тадбирлари доирасида: -талабаларнинг театр, кино, музей, вилоятдаги тарихий обидалар, мустақиллик йилларида барпо этилган иншооатларга саёҳатини уюштириш;
- Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ходимлари, наркология диспанцери ходимлари, психологлар, таниқли олим, ёзувчи, шоир ва санъаткорлар билан талабаларнинг учрашувларини ташкил этиш.
|
Ўқув йили давомида
|
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, факультет деканлари,
декан ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси, гурух мураббийлари.
|
|
Университет худудида Жиноятчилик, Коррупция, одам савдосига қарши курашни ва уни олдини олишни тарғиб этувчи, буклет, плакат, баннер ва бошқа тарғибот материаллари ишлаб чиқилиши ва тарқалишини таъминлаш.
|
Жиноятчилик, Коррупция, одам савдосига қарши курашни ва уни олдини олишни тарғиб этувчи, буклет, плакат, баннер ва бошқа тарғибот материаллари қайта кўриб чиқиб, уларни такомиллаштирган ҳолда ҳамкор ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилиши ва тарқалишини таъминлаш.
|
Ўқув йили давомида
|
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор, ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи
|