«тасдиқлайман» Бухоро давлат университети илмий ишлар ва инновациялар


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги



Download 256 Kb.
bet3/14
Sana25.02.2022
Hajmi256 Kb.
#274730
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-баённома-1

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Табиат борлиғи, унинг барча компонетларини авайлаб асраш барча даврларда ҳам долзарб ҳисобланган. Диний ва замонавий илмий адабиётларда экологик муаммолар умумбашарий муаммо эканлиги таъкидланиб келинган ва бу борада кенг кўламли илмий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, хориж олимларидан D.L.Barnhill, S.Roger2 экология ва дин муаммолари бўйича илмий ишлар олиб боришган. Дин, фан ва келажак масалалари олмон дин пешволари Г.Лидке, А.Дюма, америкалик иқтисодчи Г.Дейли, Сидней университети профессори биохимик Ч.Берч илмий ишларида ўз изоҳини топган.
МДҲ олимларидан Э.В.Гирусов3, Н.Ф.Реймерсларнинг илмий фаолияти экологик онг, экологик тафаккур, табиат бойликларининг иқтисодий қийматлари каби муаммоларга бағишланган.
Ўзбек диншунос олимларидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф4, Аҳмад Муҳаммад Мубашшир Аҳмадларнинг илмий фаолиятида инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар ўз изоҳини топган.
Ўзбекистонда экологиянинг фалсафий муаммолари: табиат борлиғи ҳамда унинг хилма-хил таркиблари, экологик зиддиятлар, экологик-табиий меъёр, экологик мувозанат билан А.Ф.Файзуллаев, С.С.Сангинов, Э.Хошимова, Х.Ю.Саломова5, А.К.Бердимуратова6, С.Каримов, Э.Усмонов, С.Мамашокиров каби олимлар; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва иқтисодий самарадорлик бўйича академик А.Э.Эргашев, И.Руденко, С.Давлетов, А.А.Азизовлар ишлаб чиқаришни экологик асосланган даражага ўтказишга оид қимматли маълумотлар беришган. Инсон экологиясини “биологик” кўзгу орқали Р.Эгамбердиев бошчилигида Ш.Ю.Қодиров, Ш.И.Жуманиёзова, М.Б.Досчанова, О.У.Нормуратовлар таҳлил этишган.
Диний манбалардаги экологик муаммолар ва уларнинг ечимига оид фикрлар эътибордан четда қолиб кетган. Бир диндаги табиат оламига муносабат билан иккинчи бир диндаги табиат оламига бўлган муносабат орасидаги ўхшашлик ва фарқлар бирор бир илмий адабиётларда ўз изоҳини топмаган. Шу сабабли, диссертант ўз ишида бу борадаги қарашларни илмий таҳлил этишни мақсад қилиб олган. Зеро, мазкур диний манбалар ва замонавий илмий адабиётларда уқтирилгандек, фақатгина табиат қонунларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳа ва чора-тадбирларгина иқтисодий самарали бўлишида ва биосферанинг ҳаёт кўрсаткичларини асрашда, инсонга диний манбалардаги ибора билан айтганда, “олам тартибларига” ва “табиат олдидаги масулиятини англаб, унинг мулкида одоб билан яшашнинг” моҳиятини англатиш ҳамда экологик муаммолар ечимига оид ғояларни тадқиқ этиш муҳим зарурият эканлиги аниқланди.

Download 256 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish