ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Кун тартибидаги масала юзасидан келиб тушган тижорат таклфилари, таклифларни ўрганиш жараёнлари ва Танлов комиссия аъзоларининг фикр ва мулоҳазалари маълумот учун қабул қилинсин.
Халқ банкининг Самарканд вилояти, Самарканд туман филиали биносини Қайта куриш (Реконструкция)” ишлари Смета-лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ишларини амалга ошириши бўйича ўтказилган танловда “GOLDARX DESIGN” МЧЖ ғолиб деб топилсин.
Халқ банкининг Самарканд туман филиали биносини Қайта куриш (Реконструкция)” ишлари Смета-лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ишларини амалга ошириши бўйича ғолиб ташкилот билан форс-мажор ҳолатларга кўра ёки бошқа сабаблар билан шартнома расмийлаштирилмаса, ушбу мажлис баёнига асосан кейинги ғолиб ташкилот билан, дастлабки ғолиб ташкилот берган таклиф доирасидан ошмаган миқдорда шартнома имзоланиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.
Имзоланиши кўзда тутилган шартномаларнинг қонунчиликда белгиланган талаблар асосида тузилишини назорат қилиш вазифаси вилоят филиали Юрист консульти (Б.Хотамов) зиммасига, шартномаларга асосан хизмат кўрсатувчи билан ҳисоб китобларнинг белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлаш вазифаси вилоят филиали Бош бухгалтери (У.Таллибаев) зиммаcига юклатилсин.
Халқ банки Самарканд туман филиали бошкарувчиси (С.Рахмонов) зиммасига, Халқ банкининг Самарканд туман филиали биносини Қайта куриш (Реконструкция)” ишлари Смета-лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ишларини амалга ошириш юзасидан ғолиб ташкилот “GOLDARX DESIGN” МЧЖ билан белгиланган тартибда шартнома имзолаш вазифаси юклатилсин.
Халқ банки Самарканд туман филиали бошкарувчиси (С.Рахмонов) зиммасига, ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек шартнома имзолангандан сўнг шартнома тўғрисидаги маълумотларни махсус ахборот портали www.exarid.uzга 3 кун муддатда жойлаштирилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Халқ банки Самарканд филиали Хавфсизлик ва ахборотларни муофаза килиш хизмати бош мутахассиси (Ж. Холикулов) зиммасига, Мазкур танловга таалуқли барча ҳужжатларни ўрнатилган тартибда сақланишини, танлов якунлари бўйича қарор нусхасини ижро ва ишда фойдаланиш учун тегишли таркибий бўлинмаларга етказилишини таъминлаш вазифлари юклатилсин.
Танлов ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар илова қилинади.
Илова “____”варақда
Комиссия раиси ўринбосари
И.Давронов
|
Самарқанд вилоят филиали бошлиғи ўринбосари
|
|
| |
Do'stlaringiz bilan baham: |